Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

3.БЎЛИМ. БИЛИШ ЖАРАЙОНЛАРИ 
ДИҚҚАТ 
Диққат ҳақида тушунча 
Одамга ҳар бир дақиқада атроф-муҳитдан жуда кўп нарса ва ҳодисалар 
таъсир етиб туради. Лекин одамга таъсир етаѐтган бу нарса ва ҳодисаларнинг 
ҳаммаси бир хил аниқликда акс еттирилмайди. Улардан айримлари аниқ яққол 
акс еттирилса, бошқа бирлари шунчаки жуда хира акс еттирилади, ѐки умуман 
акс еттирилмайди. Бу эса ана шу одамга таъсир етаѐтган нарсаларга диққатнинг 
қай даражада қаратилишига боғлиқдир. Демак, диққатимиз қаратилган нарса ва 
ҳодисалар аниқ ва тўла акс еттирилади.
Диққат тушунчасига олимлар томонидан бир қатор таърифлар 
келтирилганлигини таъидлаш мумкин. П.И.Иванов томонидан диққат деб- 
онгни бир нуқтага тўплаб муайян бир объектга актив қаратилишга айтилади.
Ф.Н.Добринин, Н.В.Кузмина, И.В.Страхов, М.В.Гамезо, Н.Ф.Гоноболин ва 
бошқаларнинг фикрича, диққатнинг вужудга келиши онгнинг бир нуқтага 
тўпланиши онг доирасининг торайишини билдиради, гуѐки онг доираси бир 
мунча тиғизланади. 


118 
Е.Б.Пирогованинг таъкидлашича, томонидан диққат индивиднинг 
ҳиссий, ақлий ѐки ҳаракатлантирувчи фаоллиги даражасининг оширилишини 
тақазо этадиган тарзда онгнинг йўналтирилганлиги ва бирор нарсага 
қаратилганлигидир. Диққат шундай муҳим жараѐндирки, у одамнинг барча 
фаолиятларида албатта иштирок қилади. Енг содда фаолиятдан тортиб енг 
мураккаб фаолиятни ҳам диққатнинг иштирокисиз бажариш мутлақо мумкин 
эмас. Шунинг учун диққатнинг инсон ҳаѐтидаги роли бениҳоя каттадир. 
Жумладан, франсуз олими Кюве гениалликни чидамли диққат деб таърифлаши, 
Нютоннинг кашфиѐт фикрни доимо шу масалага қаратилиш жараѐни, дейиши, 
К.Д.Ушинскийнинг "диққат руҳий ҳаѐтимизнинг шундай ягона ешигидирки, 
онгимизга кирадиган нарсаларнинг барчаси шу ешик орқали ўтиб киради" деган 
фикрлари унинг аҳамиятини билдиради. ҳақиқатдан ҳам диққат ешигидан 
ташқарида қолган нарса онгимизга йетиб бормайди. 
Диққат психик фаолиятнинг йўналтирилиши ва шахс учун маълум 
аҳамиятга эга бўлган объект устида тўпланишидан иборат билиш жараѐнидир. 
Йўналтириш деганда психик фаолиятнинг танловчанлик табиати, объектни 
ихтиѐрий ва беихтиѐрий танлаш тушунилади. Ўқувчи мактабда ўқитувчи 
гапираѐтган гапларни ешитиб ўтирганда мана шу ешитиб ўтириш фаолиятини 
онгли равишда танлаб олган, унинг диққати онгли равишда қўзғалган шу 
мақсадга бўйсундирилган бўлади. Ўқувчининг бирор бошқа нарсага 
чалғимасдан ўқув материалининг мазмунига зеҳн қўйиб ўтиришида унинг 
психик фаолиятининг йўналиши ифодаланади.
Психик фаолиятнинг йўналтирилиши деганда ана шу танлашгина 
тушунилиб қолмай, балки ана шу танланганни сақлаш ва қўллаб-қувватлаш 
тушунилади. Диққатнинг билиш жараѐни учун аҳамиятини алоҳида таъкидлаб 
ўтиш лозимдир. Диққат сезиш жараѐнида, идрок қилишда, хотира, хаѐл ва 
тафаккур жараѐнларида ҳар доим иштирок этади. Диққат барча акс эттириш
жараѐнларимизнинг 
доимий 
йўлдошидир. 
Диққат 
барча 
психик 
жараѐнларимизда қатнашса ҳам, лекин диққатнинг ўзи ҳеч нарсани акс 
еттирмайди.
Одам бирор нарсага зўр диққат билан киришган пайтида унинг ташқи 
қиѐфасида айрим ўзгаришлар кўзга ташланади. Демак, диққат одатда ўзининг 
сиртқи яъни ташқи аломатларига эгадир.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling