Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Биринчидан, диққат қаратилган нарсани яхши идрок қилиш учун унга 
мувофиқлашишга уринишдан иборат ҳаракатлар (тикилиб қараш, қулоқ солиш) 
қилинади. 
Иккинчидан, ортиқча ҳаракатлар тўхтайди. Жиддий диққатнинг 
хусусиятларидан бири қимирламасдан жим туришдир. Масалан, аудитория ва 
театр залидаги жимлик диққат вақтидаги ҳаракацизлик натижаси бўлиб, бу 
жимлик одамлар маърузачини ѐки артистни зўр эътибор билан 
тинглашаѐтганини англатади. 
Учинчидан, кучли диққат пайтида кишининг нафас олиши секинлашиб 
ва пасайиб қолади. 
Демак, диққат пайтида организм ресепторларимиз алоҳида ҳолатда 
бўлади. Аммо бу ҳолат диққатнинг фақат ташқи ифодаси бўлибгина қолмай, 
балки унинг маълум йўналиши ва барқарорлигини сақлаб турувчи шартлардан 


119 
бири ҳамдир. Шунинг учун кўпинча бирор ишни бажаришдан аввал 
организмимизни шу ишга мослаб муайян бир ҳолатда тутиб оламиз. 
Диққатнинг ташқи ифодаланишига рассомларнинг расмлари, турли 
журналлардан олинган суратлар енг яхши иллюстратив материал ҳисобланади. 
Улар ѐрдамида киши диққатининг ташқи ифодасига хос бўлган мимика ва 
пантомимикани кўрсатиш мумкин. 
Диққатнинг нерв-физиологик асослари 
Одамга ҳар бир дақиқада таъсир қилиб турадиган қўзғатувчилар турлича 
рефлексларга сабаб бўлади. Чунки ҳар қандай рефлекс организмнинг ташқи 
таъсиротга берадиган қонуний жавоб реаксиясидир.
Диққатнинг нерв-физиологик асосида ориентировка ѐки текшириш деб 
аталадиган махсус рефлекс ѐтади. Бундай рефлексни академик И.П.Павлов 
махсус ибора билан "бу нима гап рефлекси" деб ҳам атайди. Ана шу рефлекс 
одатда организмга тўсатдан бирорта янги нарсанинг таъсири ѐки ҳаддан 
ташқари кучли таъсирот орқали ҳосил бўлади. Ориентировка ѐки текшириш 
рефлекси диққатнинг физиологик асоси ҳисобланади, чунки бу рефлекс бош 
мия ярим шарларининг пўстида кучли қўзғалиш жараѐнидан иборат бўлади. 
Бошқача қилиб айтганда ҳар бир дақиқада организмга турли нарсаларнинг 
таъсиридан ҳосил бўлган қўзғалишларга нисбатан ориентировка ѐки текшириш 
рефлекси айни чоғда нисбатан кучли (яъни оптимал) қўзғалиш манбаини юзага 
келтиради. 
Бош мия ярим шарларининг пўстида пайдо бўладиган кучли қўзғалиш 
манбаи нисбатан узоқроқ сақланиб турадиган мустаҳкам қўзғалиш бўлади. Ана 
шу нуқтаи- назардан академик И.П.Павлов "диққатнинг физиологик асосини 
бош мия пўсти қисмидаги оптимал қўзғалиш манбаи ташкил қилади", деб 
таъкидлаган. Буни биз академик И.П.Павловнинг қуйидаги сўзларидан очиқ 
ойдин кўришимиз мумкин. 
"Мия ярим шарларининг оптимал қўзғалишга эга бўлган қисмида -дейди 
И.П.Павлов, - янги шартли рефлекслар йенгиллик билан ҳосил бўлади ва 
дифференсировкалар муваффақиятли равишда пайдо бўлади. Шундай қилиб, 
оптимал қўзғалишга эга бўлган жой айни чоғда бош мия ярим шарларининг 
ижодга лаѐқатли қисми дэса бўлади. Мия ярим шарларининг суст қўзғалган 
бошқа қисмлари бундай хусусиятга қобил эмас. Уларнинг айни чоғда 
функсияси жуда нари борганда тегишли қўзғовчилар асосида илгаридан ҳосил 
қилинган рефлексларни қайта тиклашдан иборатдир".
И.П.Павлов томонидан кашф етилган нерв жараѐнларининг индуксия 
қонуни диққатнинг физиологик асосларини тушуниб олиш учун аҳамиятга 
эгадир. Мана шу қонунга мувофиқ, бош мия пўстининг бир жойида майдонга 
келган қўзғалиш жараѐнлари бош мия пўстининг бошқа жойларида 
тормозланиш жараѐнларини юзага келтиради. Бош мия пўстининг айрим бир 
жойида юзага келган тормозланиш жараѐни бош мия пўстининг бошқа 
жойларида кучли қўзғалиш жараѐнларини пайдо бўлишига олиб келади. Айни 
шу пайтда ҳар бир онида мия пўстида қўзғалиш жараѐни учун оптимал, яъни 
ниҳоятда қулайлик билан ҳаракатланувчи бирор бир кучли қўзғалиш манбаи 
мавжуд бўлади. "Агар бош суягига қараш имкони бўлганда, деган еди 
И.П.Павлов, унинг ичидаги мия кўринадиган бўлса, агар мия ярим шарларида 


120 
оптимал кучли қўзғалиш учун енг яхши шароит туғилган нуқтаси милтиллаб 
кўринадиган бўлса, янги соғлом бир нарсани ўйлаб турган одамнинг миясига 
қараганимизда уни миясини катта ярим шарларида жуда ҳалати жимжимадор 
шакли, сурати ва ҳажми ҳар дамда бир ўзгариб, турланиб, жимир-жимир қилиб 
турган ѐруқ нарсани у ѐқдан бу ѐққа югуриб қимирлаб турганини ва мия ярим 
шарининг бу ѐруғ нарса атрофидаги бошқа йерларни бир мунча хира тортиб 
турганини кўрардик". 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling