Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Н.Н.Ланге диққатнинг ирода, рефлектив, инстинктив, персептив 
ҳолатлар билан боғлиқлигини ўзининг "Иродавий диққат назарияси" асарида 
кўрсатиб беради. А.Р.Луриянинг фикрича, кичик ѐшдаги болаларда диққатнинг 


128 
бу ҳолатини кўриш осон. Биринчи босқичда у беқарорлиги ва кўламининг 
торлиги учун қўзғатувчилар қуршовидаги диққат бўлолмайди. 
Улуқ рус педагоги К.Д.Ушинский ишларида диққат тўғрисида бир қатор 
фикрлар айтилган. Диққат объектни тўла ва аниқ идрок қилиш қобилиятига эга. 
Зийракликнинг қатор сабабларига олдин идрок қилинган объект изларининг 
аҳамиятидан ташқари К.Д. Ушинский "таъсиротнинг кучи ва тўпланган 
актларни бошқара олишни кўрсатади". Боланинг ривожланиши учун диққатини 
тўғри йўналтира олиш муҳимлигини кўрсатиб ўтадилар. Диққатнинг тўлалиги 
барқарорлигини таъминловчи тўпланишнинг психологик механизмларини 
муҳокама қилиш ҳам К.Д.Ушинскийнинг асарларида учрайди. У диққатнинг 
асосий омили иродавий бошқариш деб ҳисоблайди. Шунинг учун диққатни 
мақсадга йўналтириб, бошқара олиш қийин ва мураккаб жараѐндир. 
К.Д.Ушинскийнинг кўрсатишича, киши ўз ҳиссиѐтларини диққат орқали 
бошқаради, бунда у ихтиѐрий ѐки фаол турларга ажратади. Унингча, ихтиѐрий 
диққат бизнинг томонимиздан зўр бериш орқали ўзига предмет танлайди. 
Ихтиѐрий диққатни объективлаштириш фаол характеридан биридир. Чунки у 
кишининг ўзи орқали қўзғатилади ва қўлланилади.
К.Д.Ушинскийнинг айтишича, ихтиѐрсиз диққат ташқи ва ички 
сабабларга кўра ҳосил бўлади. Ташқи сабаблар қўзғатувчининг кучига 
организмнинг айни вақтдаги ҳолатига боғлиқ. Пассив диққатнинг ички 
сабаблари сезгиларимиз изларининг боғланишидир. Идрок қилинган 
объектнинг янгиликлар босқичини диққатнинг истовчи омили эканлигини 
муаллиф фарқлайди. Диққат қаратилаѐтган объект маълум ўлчовда бўлиши 
керак. 
Диққатнинг психологик таҳлилини К.Д.Ушинский тарбия муаммоси 
билан боғлаб, диққатни бошқара билишни ақлий ривожланиш ва амалий 
фаолият учун асосий омил деб ҳисоблайди. Диққатнинг мақсадга мувофиқ 
бошқариш ѐки идрок қилиш пайтида асосий ишдан ташқаридагиларга 
чалғимаслик тушунилади. Тарбиячининг вазифаси болаларнинг фаол 
диққатини тўғри йўналишда кўриш ва уларнинг диққатини ўзлари бошқаришга 
ўргатишдан иборатдир. 
К.Д.Ушинский томонидан йечилган муаммолар ўтказилган текширишлар 
шуни кўрсатадики, у онгнинг тўпланиш қобилиятини диққат деб тушунди, шу 
боис диққатни ўрганишда шахс психологиясидан келиб чиқиб ѐндашди ва 
табиий-илмий жиҳатларини тушунтиришда ўз даврининг физиологик 
билимларидан унумли фойдаланди.
40 йилларда психология фани бир қатор муваффақиятларга эришди. 
Психология фани назария ва тажрибага асосланган ҳолда жуда кўп 
муаммоларни йечишга муваффақ бўлди. Назарий жиҳатдан катта ўрин олган 
масалалардан бири "олий психик функсияларнинг ривожланиши ва 
структураси" тўғрисидаги Л.С.Вигоцкий илгари сурган консепсиядир. Бунинг 
асосида иккита фараз ѐтади: 
А) психик фаолиятнинг характери ҳақидаги; 
 
Б) бирламчи ташқи ва ички фаолиятдан ички психик жараѐнларнинг 
намоѐн бўлиши ҳақидаги.


129 
Л.С.Вигоцкий психик функсиялар ривожланишини ўргана бориб, улар 
ичига ихтиѐрий диққатни ҳам киритади. Унинг фикрича, бола диққатининг 
тарихи - бу бола хулқининг пайдо бўлиши тарихидир. Л.С.Вигоцкий 
ишларининг характерли томони киши психикасини тушунишда тарихий ва 
генетик ѐндашишдир. Буни у диққатни ўрганишга ҳам тадбиқ қилган ва 
диққатнинг ривожланишини кўрсата олган. Муаллиф диққат ривожланишининг 
иккита йўналишини кўрсатади: 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling