Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Диққатнинг бузилиши 
Диққатнинг 
салбий 
жиҳатларидан 
бири 
паришонхотирликдир. 
Паришонхотирлик диққатни узоқ вақт давомида бирон ишга лаѐқацизликда 
диққатнинг осонгина ва тез- тез бўлиниб туришида намоѐн бўлиши мумкин. 
Паришонхотирликнинг бу кўриниши кўпинча иш қобилияти сусайиб 
кэтишининг ва хулқ-атвордаги уюшмаганликнинг сабабларидан бири 
ҳисобланади.
Паришонхотирликнинг сабаблари ҳар хилдир. Паришонхотирлик 
шахснинг барқарор хислати сифатида ихтиѐрий диққатнинг сустлиги 
кўрсаткичи ҳисобланади ва нотўғри тарбия натижаси(боланинг еркалатиб 
юборилиши, жазоланмасдан қолиши, таассуротларнинг ҳар хиллигига 
одатланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин. Бу хилдаги паришонхотирликка 
қарши аввало шахсда иродавий сифатларни шакллантириш йўли билан кураш 
олиб бориш керак. Паришонхотирликни бола саломатлигининг яхши эмаслиги, 
нерв 
тизимининг 
умуман 
бузилганлиги 
билан 
изоҳлаш 
мумкин. 
Паришонхотирлик ҳаддан ташқари ҳиссий ҳаяжонланиш, ѐхуд чарчаш оқибати 
сифатида қисқа муддатли бўлиши ҳам мумкин. Сўнгги ҳолатда у кўпинча ўқиш 
куни ва қафтасининг охирида намоѐн бўлади. Педагогик иш тажрибасида 
диққатни тарбиялаш мақсадида паришонхотирликнинг барча сабаблари ва 
хусусиятлари инобатга олиниши шарт. 
Қачонки, киши ишга берилиб кетиб ўз хаѐллари, кечинмалари билан 
бўлиб, машғул бўлган ишидан бошқа ҳеч нарсани кўрмаѐтган ва ешитмаѐтган 
ҳолларда ҳам "паришонхотирлик" ҳақида сўз юритилади. У масалан теварак-
атрофдагиларга эътибор бермайди, ўзига қаратилган саволларга парво 
қилмайди. Бундай "паришонхотирлик" диққатнинг ѐрқин ифодалаган ҳолдаги 
танланганлигидан, унинг беҳад жамланганлиги ва жадаллигидан ҳосил бўлади. 
Диққатни енг кўп даражада жамланганлиги юқорида қайд қилиб ўтилганидек, 
фаолиятда муваффақият қозонишнинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади. Лекин 
диққатнинг фақат бир объектга қаратилганлиги унинг тақсимланиши ва 
кўчирилишида 
қийинчиликлар 
туғдириши 
мумкин. 
Бу 
хилдаги 
паришонхотирлик кундалик ҳаѐтда амалий фаолиятда кишининг теварак-
атрофдаги олам билан муносабатини мушкуллаштириб қўяди ва шунинг учун 
ҳам унга диққатнинг нуқсони сифатида қаралади.
Мактаб ҳаѐтидаги паришонхотирлик "қоидага сиғмайдиган" деб аталмиш 
хатоларда дарс пайтида ўқувчида тегишли мактаб анжомлари йўқлигининг 
маълум 
бўлишида, 
ўқувчининг 
дарс 
жараѐнига 
йетарлича 
жалб 
етилмаганлигида ва шу каби бошқа ҳолларда намоѐн бўлади. Болаларда, 
айниқса, кичик ѐшдаги болаларда паришонхотирлик жуда кўп учрайди.
Диққатнинг паришонхотирликдан ташқари бошқа хилдаги бузилишлари 
ҳам борлиги еътироф етилади. Диққатнинг ҳаддан ташқари ҳаракатчанлиги бир 
объектдан ва фаолият туридан бошқаларига доимий равишда ўтиб туриши, ѐки 
аксинча ҳаракацизлиги, диққатнинг суст ҳаракат қилиши, унинг тор доирадаги 
тасаввурлар ва фикрларга патологик тарзда қайд етилиши шулар жумласига 


133 
киради. Диққатнинг бу хилдаги бузилишлари миянинг баъзи бир органик 
касалликлари енг аввало унинг пешона қисмидаги касалликлари юз берган 
пайтларда кузатилади. 
Диққатнинг фазилатлари билан бир қаторда унинг бузилиши ва 
нуқсонлари бўлиши
мумкинлигини психологик жиҳатдан асосланган тарзда ҳисобга олиш диққатни 
ўзида акс эттирадиган билиш жараѐнларини тадқиқ этишнинг зарур шартидир.
Айрим руҳий касаллик ҳолатларида диққатнинг инертлиги (сустлиги) ѐки 
мутлақо ҳаракацизлиги, қандайдир бирон объект устида тўхтаб қолиш 
ҳолатларини кузатиш мумкин. Бола ҳаѐтининг бир ойлик даврларида унинг 
учун фақат ихтиѐрсиз диққат хос бўлади. Бу даврда бола даставвал ташқи 
қўзғатувчилардан, уларнинг кескин ўзгаришларидан таъсирланади. Масалан, 
тўсатдан пайдо бўладиган қаттиқ овозлардан ҳаракатнинг ўзгаришидан ва 
бошқа нарсалардан таъсирланади. Ихтиѐрий диққатнинг аломатлари одатда 
бола ѐшига тўлгандан сўнг ѐки икки ѐшга қадам қўйган даврда пайдо бўла 
бошлайди. Ихтиѐрий диққат тарбия жараѐнида юзага келади, боланинг
атрофидаги одамлар нима қилиш лозимлигини аста-секин ўргатадилар. Болалар 
ўз диққатларини ривожлантиришда улардан талаб қилинаѐтган ҳаракатларни 
бажаришга ўзларининг бевосита майлларидан воз кечишларига тўғри келади. 
Болада, албатта жуда содда гўдаклик шакли бўлса ҳам онглилик намоѐн бўлади. 
Болани озодаликка, тартиблиликка, маълум интизомлиликка, жамоат 
қоидаларига риоя ҳилишга ўргатар эканмиз, бунинг билан биз болада ихтиѐрий 
диққатни ривожлантирамиз. Боғча ѐшидаги даврда боланинг ихтиѐрий 
диққатини ривожлантириш учун ўйин катта аҳамиятга эгадир. Боғча ѐшидаги 
болалар диққати жуда барқарор бўлади. Машқ қилиш усули билан ўз диққатини 
тўплаш қобилияти аста-секин ривожланади. 
Ўқув жараѐнида ихтиѐрий диққатни тарбиялаш алоҳида аҳамиятга эгадир. 
Мактаб машғулотларини интизомлаштирувчи таъсири, дарс давомида синфда 
ўтириш, ўқувчиларнинг сўзларини ешитиш зарурияти, чалғимаслик буларнинг 
ҳаммаси ихтиѐрий диққатни тарбиялашда катта рол ўйнайди. ҳар турли таълим 
ишлари мактабдаги ўқув машғулоти устида онгнинг йўналганлиги ва 
тўпланганлигини сақлаб туришни талаб қилади. Болаларнинг ҳиссиѐтлари 
кўпинча кучли бўлади. Шунинг учун уларнинг диққатлари қисқа вақт ичида 
давом еца ҳам кучли бўлади. 
Мактаб ѐшидаги болаларнинг ҳиссиѐтлари анча барқарор бўла бошлайди. 
Шунинг учун педагог ўқиш материалини ҳиссий моментлар билан бойитар 
экан, бунинг билан диққатнинг барқарорлиги ва кучини сақлаб турилишига 
ѐрдам беради. Бирор нарсага қизиқиб келган мактаб ѐшидаги ўқувчи узоқ вақт 
диққатли бўлиши мумкин. Аммо катталарнинг назорати пасайиб қолса, у зарур 
вазифани бажаришдан чалғиб бошқа нарсага киришиб кэтиши мумкин. 
Масалан: адабиѐтни ўрганаѐтган ўқувчи кино ѐки бирор ўқиган асари ҳақида 
хаѐл суриб кэтиши мумкин. Айрим болалар жисмоний меҳнат дарсларида 
диққат билан ўтирсалар бошқалари ақлий меҳнатда кучли диққат билан 
ўтирадилар. Ўзи ѐқтирган дарсларда кучли диққат билан ўтирган ўқувчилар 
бошқа дарсларда ўқитувчиларни анча ташвишга солиб қўйишлари мумкин. 


134 
Ўқувчиларнинг ўқув предметига муносабати, унга диққат билан қараш 
кўп жиҳатдан дарсда ўқувчининг ўқув материалини жонли, емосионал, 
қизиқарли, тушунарли, шу билан бирга тўлиқ ва чуқур ўқита билишга боғлиқ. 
Бу талабларга риоя қилмаслик дарсда ўқувчиларнинг паришонлигига ѐки 
иккинчи даражали қизиқишларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ўсмирларда 
чуқур, барқарор қизиқишни тарбиялаш, ўқитишнинг мазмунини жиддий ўйлаб 
кўрилганлиги уларда диққатни тарбиялашнинг зарурий шарти ҳисобланади. 
Бу шарт-шароитларга риоя қилинса, ўсмир диққатини бошқаришга ҳалал 
берадиган баъзи импулсив (ихтиѐрсиз) ҳаракатларга қарамай, ўз диққатини 
ихтиѐрий равишда бошқариш ва тўхтаб туриш мумкинлигини тезда эгаллаб 
олади. У ўзи учун қизиқарсиз ва қийин ишни диққат билан бажариш зарур 
бўлса, ўзини бу ишга мажбур ета олади. Масалан, ҳамма предметлардан 
бериладиган вазифаларга нисбатан ўсмирларда кичик мактаб ѐшидаги болага 
қараганда диққатнинг ташқи ифодаси ҳам ўзгаради. Агар кичик ѐшдаги мактаб 
ўқувчининг юз ифодаси ва гавда ҳолати унинг қанчалик диққатлилигини аниқ 
белгилаб берса, ўсмир эса ўзининг диққацизлигини яшира олади. Фақат 
ўқитувчининг кузатувчанлиги орқали буни аниқлаши мумкин. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling