Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Диққатнинг натурал (табиий) ривожланиши


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

1.Диққатнинг натурал (табиий) ривожланиши. Бунда муаллиф 
умуморганик ривожланишини тушунтиради, яъни марказий нерв тизимининг 
структуравий ва фуксионал жиҳатдан ўсишини кўрсатади. Бу ривожланиш 
бутун ҳаѐт давомида бўлади, аммо бунда "секинлашган" ва "бир оз 
пасайтирилган" кўринишлари мавжуд. 
2.Диққатнинг маданий ривожланиши. Бунда ихтиѐрий диққатнинг 
намоѐн бўлиш хусусияти маданий консепсия билан боғлиқ деб тушунтирилади. 
Катта ѐшдаги одамлар диққатининг психологик механизми ҳақида гапириб, 
ташқи операсия организм хулқини ички операсиясига айланади, дейди. 
Маданий ривожланиш бола ташқи муҳит билан алоқа қила бошлагандан ўса 
бошлайди. 
Л.С.Вигоцкийнинг илмий ютуқи шундан иборатки, у диққат муаммосини 
ўрганишда ижтимоий ва генетик нуқтаи назардан ѐндашди. Ихтиѐрий диққатни 
ташқи стимуллар воситасида нутқ функсиясини йўналтириш деб тушунтира 
олди. 
Л.С.Вигоцкий ишларини А.Н.Леонтев ўз тадқиқотларида давом еттириб, 
ихтиѐрий диққатнинг ривожланишини ўрганди. У ихтиѐрий диққат хатти-
ҳаракатни бошқаришнинг олий шакли ва тарихий ривожланиш маҳсули деб 
тушунди. Болаларда диққат шакларини таҳлил қилиб 3 та босқич 
мавжудлигини кўрсатди. 
1. Натурал бевосита,тўғридан-тўғри актлардан иборат. 
Бунда тўпланиш ихтиѐрсиз намоѐн бўлиб, асосан мактабгача бўлган 
болаларда вужудга келади. Яъни бу болалар ўз хулқ-атворларини ўзлари 
бошқара бошлайдилар. 
2.Ташқи белгининг аҳамиятини эгаллаш, тушуна билишлари туради. Бу 
босқич бошланқич таълимда асосий рол ўйнайди.
3.Ташқи таассуротларнинг ички таъсирларга айланиш жараѐни билан 
боғлиқ бўлиб, бу асосан катта ѐшдаги кишиларда бўлади.
Узоқ вақт А.Н.Леонтев мактабгача ѐшдаги болалар диққатини 
текширади. Чунончи, идрок билан диққат алоқасини ўрганди. Диққат ҳодисаси 
шундай ҳодисаки, у идрокнинг қандай кечиши билан белгиланади, деб 
тушунтирди. А.Н.Леонтев кейинги ишларини ўқувчилар диққатини 
ривожлантириш ва уларда идрокни бошқариш, кўриш, ешитиш, қўйилган 
топшириқни тушуниш кабиларни эгаллаш муҳим рол ўйнашини кўрсатди. 
Н.Ф.Добринин диққатни киши психик фаолиятини бирор бир объектга 
йўналтириш ва тўплаш билан бошқа объектлардан чалғиши орқали 
тушунтиради. Агар йўналиш ва тўпланиш ихтиѐрсиз бўлса ихтиѐрсиз диққат 
вужудга келади. Агар онг қўйилган мақсадга мувофиқ бўлса, у ҳолда ихтиѐрий 
диққат намоѐн бўлади. Булар қаторида Н.Ф.Добринин диққатнинг учта турини 


130 
ажратади. Унинг фикрича, диққатнинг учинчи тури "ихтиѐрийдан кейинги 
диққат" деб аталади. Бу ихтиѐрий диққат каби мақсадга қаратилган бўлиб, 
иродавий зўр беришни талаб қилмайди. Булар тўғрисида Н.Ф.Добринин 
шундай дейди. "Ихтиѐрий диққатда қизиқишга интилишга ўрин бор, лекин бу 
қизиқиш фаолиятнинг натижасига қизиқишдир. Фаолиятнинг ўзи эса 
қизиқарсиздир. Киши психик фаолиятининг ажойиб хусусияти шундан 
иборатки, натижага қизиқиш жараѐнга қизиқишга айланади. Бу ихтиѐрий 
диққат ихтиѐрийдан сўнгги диққатга айланганда бўлади".

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling