Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Мустақил ишлаш учун тавсия етилаѐтган адабиѐтлар


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Мустақил ишлаш учун тавсия етилаѐтган адабиѐтлар 
1. Гамезо М.В, Домашенко И.А Атлас по психологии М; «Просвещение» 
1986 г 
2. Гиппенрейтер Ю.Б Введение в общую психологию: Курс лекций: 
Учебное пособие для вузов –М.; ЧеРо 1997
3. Давлетшин М.Г Умумий психология Т-2002 й 
4. Джемс В. Психология.- М., 1991
5. Каримова В.М. Психология Т-2002 й 
6. Маклаков А.Г Общая психология М.; ―Питер‖ 2003
7. Немов Р.С Психология 1-китоб М;. 1999 г 
8. Общая психология: Курс лекций/ Сост. Е.И.Рогов.-М.: Владос, 1995
9. Психология қисқача изоҳли луғат Т-1998 й 
10. Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии.-СПб.: «Питер» 1999
11. Турғунов Қ. Психология терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати Т; 
"Ўқитувчи" нашриѐти 1975 й 
12. Умумий психология (А.В.Петровский таҳрири остида) Т; "Ўқитувчи" 
1992 й 
13. Ғозиев Е.Ғ Умумий психология 1-2 китоб Т-2002 й 
С Е З Г И 
 
Сезги ҳақида тушунча 
Маълумки бизни ўраб турган ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг 
жуда кўп белги ва хусусиятлари мавжуд. Масалан, нарсаларнинг ранги, таъми, 
ҳиди, қаттиқ ѐки юмшоқлиги, ғадир-будур ѐки текислиги, ҳарорат ва бошқалар. 
Ана шу нарса ва ҳодисаларнинг турли хил белги, хусусиятларини биз ҳам 
турлича сезги аъзоларимиз орқали онгимизда акс еттирамиз.
Теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг турли хил белги ҳамда 
хусусиятлари ҳар доим ҳам бизнинг сезги аъзоларимизга таъсир етиб туради. 
Натижада бизда турли сезгилар ҳосил бўлади. Чунончи, нурларнинг кўзимизга 
таъсир қилиши натижасида кўриш сезгиси, ҳар хил тезлик ва кучланишдаги 
ҳаво тўлқинларининг қулоқимизга таъсир этиши натижасида ешитиш сезгиси, 


139 
нафас олиш пайтида ҳаво билан бирга бурун бўшлиғига кирган ҳар турли 
модда заррачаларининг таъсири натижасида ҳид сезгиси, бирор нарсани 
қўлимиз ѐки баданимизга тегиб таъсир этиш натижасида тери (тактил - бирор 
нарсанинг теримизга тегиши) ѐки босим сезгиси ва шу каби сезгилар ҳар доим 
ҳосил бўлади.
Демак, сезги деб- атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг сезги 
аъзоларимизга бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг айрим белги ва 
хусусиятларини миямизда акс еттирилишини айтамиз.
Сезги билиш жараѐнлари ичида оддий психологик жараѐн бўлиб, ташқи 
оламдаги нарса ва ҳодисаларни акс эттиради. Ташқи оламдан келаѐтган 
қўзғатувчиларнинг муайян ресепторларга бевосита таъсир этиш орқали айрим 
белги ва хусусиятларни ва организм ички ҳолатини акс эттиради. Маълумки
инсондан сезишнинг дастлабки босқичи ҳиссий билишдан бошланиб, 
кейинчалик у мантиқий билишга ўтади. Сезги ҳам оддий психологик жараѐн 
бўлгани билан унинг юзага келиши ўз-ўзидан ҳосил бўлмайди. Улар жумласига 
қуйидагилар киради:
 Сезги аъзоларига таъсир этадиган нарса ва ҳодисанинг бўлиши.
Сезувчи аппарат, яъни анализаторнинг мавжуд бўлиши. Масалан, 
ҳавонинг совуқлигини, темирнинг қаттиқлигини, қорнинг юмшоқлиги ва 
бошқаларни сезамиз. 
Сезги идрок билан боғлиқ бўлади, лекин нарса ва ҳодисани идрок 
қилишдан олдин уни сезиш лозим, шу боис сезгилар материянинг сезги 
аъзоларимизга таъсири натижасидир. Сезги ахборотларини қабул қилиб, 
танлаб, тўплаб, ҳар бир секундда ахборотлар оқимини қабул қилиб ва қайта 
ишлаб мияга йетказиб беради. Натижада теварак - атрофдаги ташқи оламни ва 
организм ўз ички ҳолатини адекват "мос" акс эттириш и ҳосил бўлади. Сезги 
аъзолари ташқи оламнинг инсон онгига олиб кирадиган йўлларидан биридир. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling