Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Проприосептив сезгилар гавданинг фазодаги ҳолати тўғрисида 
сигналлар билан таъминлаб туради. Улар инсон ҳаракатининг бошқарувчиси 
ҳисобланиб ва афферент асосини ташкил қилади.
Переферик ресепторлар мускуллар, пай ва бўғимларда жойлашган бўлиб, 
махсус таначалар шаклига эга ва улар Пуччини таначалари деб аталади. 
Таначаларда 
вужудга 
келувчи 
қўзғатувчилар 
мускулларнинг 
ҳаракатлашуви натижасида ва бўғимлар ҳолатининг ўзгариши, нерв толалари 
ѐрдамида, орқа миянинг орқа устунидаги оқ суюқлигига етказилади. 
қўзғовчилар Бурдах ва Голл ядросининг қуйи бўлимларига йетиб келади ва 
ундан пўстости тугунчаларидан ўтиб, бош мия катта ярим шарининг 
қоронқулашган зонасида ҳаракатларини якунлайдилар. 
Проприоресепторлар ҳаракатнинг афферент асоси эканлигини А.Орбели 
томонидан,
ҳайвонларда П.К.Анохин, одамларда эса Н.А.Бернштейнлар томонидан 
ўрганилган. 
Психологик маълумотларга кўра, гавданинг фазодаги ҳолати, сезгирлиги 
статик сезгиларда ўз ифодасини топади. Унинг маркази ички қулоқ 
каналларида жойлашган бўлиб, улар ўзаро бир-бирига перпендикуляр 
бўшлиқда туташ ҳолатда ѐтади.
Масалан, 
бош 
ҳолатининг 
ўзгариши 
қуйидаги схемада кўриш мумкин: 
а) ендолимфа суюқлигига боғлиқ қўзғалиш; 
б) ешитиш нерви; 
в) вестибуляр нерви; 
г) бош мия пўстининг чакка бўлмаси; 
д) мия аппаратига ўтади; 
Вестибулятор сезги аппарати кўриш билан бевосита алоқада бўлиб, 
фазони мўлжалга олиш (ориентирлаш) жараѐнида иштирок этади. Масалан, 


142 
автомобил йўлидан ўтиш ва ҳоказо. Бу жараѐн патологик ҳолатда ҳам учраши 
мумкин. 
Екстроресептив сезгилар интермодал, носпесифик сезги туркумларига 
ҳам ажратилади. Масалан, ешитиш органи орқали 10-15 секундга тебранишни 
сезиш мумкин, лекин қулоқ билан эмас, балки суяклар ѐрдамида (мия қопғоғи, 
тирсак, тизза учлари) пайқаш - вибрасия сезгилари дейилади. Масалан, 
карларни товушларни идрок қилиши. Одатда вибрасион сезгирлик интермодал 
сезги деб ҳам номланади. Унинг қуйидаги кўринишлари қам мавжуд:
а) ҳид, таъм ва маза сезгиларида; 
б) ўта кучли товушда, ўта ѐрқин ѐруғликда; 
в) уч хил таъсирнинг уйғунлашган интегратив ҳолатида;
Сезгининг носпесифик шаклига терининг фото сезгирлиги кириб, у 
рангларни, нозик
жумлаларни ажратиш, қўл учлари билан сезиш орқали рўѐбга чиқади. Терининг 
фото сезгирлиги А.Н.Леонтев томонидан кашф қилинган бўлиб, бу нарса 
кўпгина ҳолатларга оқилона ѐндашиш имкониятини вужудга келтиради. 
Тадқиқот асосан қўл учига яшил ва қизил рангларни юбориш орқали амалга 
оширилган. Терининг фото сезгирлиги табиати психологияда йетарли даражада 
ўрганилмаган. 
Сезги турлари 
Психология фанида учта катта гуруҳга ажратилган сезгилар 
(екстроресептив,
проприоресептив, интроресептив) ўз навбатида қуйидаги турларга ажратилади:
- Кўриш сезгилари; 
- Ешитиш сезгилари; 
- Ҳид билиш сезгилари; 
- Таъм билиш сезгилари
- Тери сезгилари; 
- Мускул - ҳаракат (кинестетик); 
- Статистик сезгилар
- Органик сезгилар; 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling