Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Мюллер, Гелмолс сингари олимлар сезги органларининг "Спесифик 
енергияси" назариясини ишлаб чиқдилар. Бу ғоянинг асосчиси сифатида 
Иоганн Мюллер қатъий позисияда туриб, уни бутун вужуди билан ҳимоя 
қилишга интилди. Ушбу назарияга биноан ҳар қайси сезги аъзоси ҳоҳ қулоқ, 
ҳоҳ тил, ҳоҳ тери бўлишидан қатъий назар ташқи дунѐнинг таъсирини акс 
еттирмайди, атроф-муҳитда бўлиб турган реал, жараѐнлар юзасидан ахборотлар 
беришга қобил эмас, фақат у ташқи таъсирдан шахсий жараѐнларнинг 
қўзғатувчисидан туртки олади, холос. Мазкур назарияга кўра ҳар бир сезги 
аъзолари ўзининг спесифик енергиясига эга бўлиб, у ҳар қандай таъсирдан 
қўзғалади. Масалан, кўзни босиб, унга електр токи билан таъсир қилиб кўрилса, 
ѐруғлик сезгиси ҳосил қилинади. қулоққа електр қўзғатувчиси билан таъсир 
ўтказилса, у ҳолда товуш сезгиси вужудга келади. Бинобарин, сезги аъзолари 
ташқи таъсирни акс еттирмайди, балки уларнинг таъсиридан қўзғалади. Инсон 
ҳеч қачон ташқи воқеликни, дунѐни объектив таъсирларини идрок қилмайди, 
балки сезги аъзолари фаолиятида ўзларининг шахсий субъектив ҳолатларини 
акс эттиради.
Сезгиларнинг ресептор назариясига кўра ресептор сезги аъзолари уларга 
таъсир қилувчи қўзғатувчиларга нисбатан суст жавоб қайтаради, сезгилар 
ҳаракатга қарама-қарши турувчи суст жараѐндир. ҳаракатнинг ўзи эса аксинча 
фаол (актив)дир.


150 
Ҳозирги даврда сезгиларнинг ресептор назарияси мутлақо сезги 
жараѐнларининг физиологик механизмини очиб беришга яроқсиз эканлиги 
қатор тадқиқотчилар томонидан ишончли омилларга суянган ҳолда таъкидлаб 
ўтилгандир. 
Сезги жараѐнининг фаоллигини тан олувчи назария сезгиларнинг 
рефлектор назарияси деб аталади. ҳайвонлар ва жониворларнинг сезгилари суст 
хусусиятга эмас, балки ташқи олам таъсирининг биологик аҳамиятга молик 
жиҳатларини фаол равишда ажратган ҳолда хатти-ҳаракатни амалга 
оширадилар. Масалан, асалари бир хил туркумдаги гулларга нисбатан аралаш 
қоллардаги гулларга фаолроқ жавоб реаксиясини билдиради. Мушук 
сичқоннинг қимирлашига эътиборини кучайтиради, лекин худди шунга ўхшаш 
камертон товушига асло парво ҳам қилиб қўймайди. 
Бу омиллар шуни кўрсатиб турибдики, биринчидан, сезгилар фаоллик 
хусусиятига эга, иккинчидан уларнинг вужудга келишида ҳаракат таркиблари 
иштирок этади.
АҚШлик психолог Неффнинг таъкидлашича, микроскоп остига олиб 
терига игна санчилса, худди шу участкада рефлектор ҳаракат реаксиялари 
кузатилган: томирнинг ҳисиши, тери галваник рефлекс, гоҳо кўз ҳаракати, 
бўйин мускулларининг, таранглашувчи қўлнинг ҳаракат реаксияси содир 
бўлиши мумкин. 
Жаҳон психологлари томонидан нарсаларнинг мураккаб томонларини 
таниш, фарқлаш ҳаракатнинг иштирокисиз амалга ошмаслиги таъкидлаб 
ўтилган. Масалан, кўзни юмиб, жисмни фарқлаш учун қўл билан уни 
пайпаслаш керак, акс ҳолда унинг ҳолати, шакли, қаттиқ ѐки юмшоқлиги ғадир-
будурлигини билиб, сезиб бўлмайди. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling