Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Сезгилар контрасти қарама-қарши сифатга эга бўлган бир вақтдаги 
қўзғалиш туфайли сезгирликнинг ўзгаришидир. Масалан, тинч жойда товуш 
кучлироқ сезилади. Оқимтир фонда қора ранг қорароқ, қорамтир фонда оқ ранг 
яна ҳам оч бўлиб сезилади. Одам чарчаганда сезгирлик пасаяди. ҳаракат 
ошганда совуққа сезгирлик ўткирлашади. Сезгирлик касбга ҳам боғлиқ. 
Масалан, рассомларда ранг сезиш, мусиқачиларда товуш сезиш ва шу кабилар. 
Сезги борасидаги назариялар 


149 
Психология фанида шундай илмий далиллар мавжудки, мободо инсон 
ахборотларнинг шахобчасидан маҳрум бўлса, у ҳолда у уйқу фаолиятига 
шўнғийди. Масалан, тери туйиш сезгилари патологияга учраса, унда одам 
(кўпинча вақтинча муваққат) кўриш, ешитиш, ҳид сезгисидан маҳрум бўлиши 
мумкин. Мободо ахборотларни кузатиш шахобчаси илк болалик ѐши даврида 
бузилса, кар ѐки кўр бўлиб қолса, у тақдирда унинг ақлий ривожланишида 
кескин тўхталиш, вақтинча орқада қолиш юзага келади. Агар бола махсус усул 
ѐки услубга ўргатилмаса, табиий равишда мавжуд камчиликларнинг ўрнини 
тўлдириб бўлмайди. 
Немис файласуфи Христиан Волф "Расионал психология" (1732 йил) ва 
"Эмпирик психология" (1734 йил) китобларида онгнинг ички ҳолати, ақлий 
фикр юритишга қобилиятнинг табиий моддий асоси замиридан келиб чиқиб, 
ташқи оламдан келиб тушадиган ахборотлар шахобчасига, яъни сезги каналига 
ҳеч қандай боғлиқ эмас, деб тушунтиришга ҳаракат қилди. Сезгиларга мана 
бундай ѐндашиш назариѐтчиси "фанга расионализм" тушунчаси билан бирга 
кириб келди. Х.Волф ва унинг тарафдорлари психологик жараѐнлар (сезги, 
идрок, хотира ва бошқалар) мураккаб ижтимоий тарихий тараққиѐт маҳсули 
эмас, деган ғояни илгари сурдилар. 
Шунинг билан бирга "Онг", "Ақл" тарихий евалюсия натижаси эмас, деб 
инсон психикасига ўзгача ѐндашиб, уни изоҳлаб бериш мушкул бўлган 
"бирламчи" хусусият эканлигини тушунтиришга интиладилар. Мазкур 
назарияга асосланган психологлар инсоннинг сезгилари уни ташқи олам билан 
боғлаб турувчи бирдан бир шахобча эканлигини инкор қилишгача бориб 
йэтдилар ва воқеликни мана бундай тарзда изоҳлашга ҳаракат қилдилар; 
сезгилар инсонни ташқи оламдан ажратиб турадилар, улар атроф-муҳит 
ўртасидаги бартараф қилиб бўлмайдиган девор ҳисобланадилар. Беркли, Юнг, 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling