Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ҳид билиш сезгилари ҳид билиш сезгиларига ҳидларни ҳис қилиш 
киради ва уларнинг органи бурун кавагининг юқори томони ҳисобланиб, бу 
йерда ҳид билиш ҳужайралари ҳамда сезувчи нерв тармоқлари жойлашган. 
Улар шиллиқ пардаларда ботиб туради.
Ҳидли моддалар сезувчи нервни қўзғайди. ҳид билиш маркази бош мия 
ярим шарлари орқа юзасининг пастки қисмида мавжуд деб тахмин қилинади. 
Ҳидли моддалар ҳид билиш ҳужайраларига газ ҳолатида таъсир етиб, кимѐвий 
реаксиялар йўли билан уларни қўзғатади. Оддий газ ҳолатидаги ҳидли 
моддалар ҳаво билан нафас олиш жараѐнида бурун ҳавосига кириб келади, 
натижада акс эттириш ҳолати ҳосил бўлади. 
Таъм билиш сезгилари 


145 
Таъм билиш сезгилари ширин, аччиқ, нордон, шўр сингари мазаларни ҳис 
қилиш билан тавсифланади. Таъм билиш сезгиларининг органи тилнинг юзаси 
ва танглайнинг юмшоқ қисмидан ташкил топган. Тилнинг шиллиқ пардасида 
махсус таъм билиш сўрғичлари мавжуд бўлиб, уларнинг таркиби таѐқчасимон 
ҳужайралардан тузилган махсус таъм билиш "куртаклари"га эга. Таъм билиш 
сўрғичлари тил юзасида бир текис тақсимланмаганлиги учун унинг орқа қисми 
аччиқни, учи ширин мазани, четлари эса нордон мазани сезади. Лекин уларнинг 
ўртаси бўлса мазани акс еттира олмайди. Таъм билиш сўрғичларининг 
ҳужайрали қисмларида махсус сезувчи нервларнинг чекка учлари жойлашган, 
улар таъм билиш органидаги қўзғалишни бош мияга узатиб туради, унинг 
марказларига яқин жойлашган. 
Тери сезгилари
Тери сезгилари таркиби туйиш ва ҳарорат турларидан иборат бўлиб, 
уларнинг бундай номланишининг бош омили бу ресепторларнинг таркиби ва 
организмнинг ташқи шиллиқ пардаларида жойлашганлигидадир.
Туйиш сезгилари икки хил ахборотни қабул қилиш имкониятига эга 
бўлиб, биринчиси тегиш ва тарқалишини туйиш сезгилари, иккинчиси эса 
силлиқ ѐки ғадир - будурни туйиш билан тавсифланади. Одатда тана аъзосига 
нарсаларнинг тегишини сезиш ташқи қўзғатувчи кучайганда сиқиқ сезгига 
айланади, у янада кучайганда оғриқ сезгисига айланади.
Туйиш сезгилари органи теридаги ва ташқи шиллиқ пардалардаги туйиш 
таначалари деб номланувчи таначалардан иборат. Таначаларнинг ичида ва 
қисман ташқарисида туйиш нервининг чекка тармоқлари мавжуд, улар терида 
ва шиллиқ пардаларда бир текис тақсимланган, бармоқларнинг учларида тил 
учида лабда зич жойлашган, худди шу боисдан сезгирлик даражаси 
бошқалардан юксакроқдир. 
Психологияда туйиш таначалари ва сезувчи нервнинг чекка тармоқлари 
зичлиги екстизиометр асбоби ѐрдами билан ўлчанади. Асбоб кериладиган икки 
оѐқли сиркулдан ташкил топган, бўлиб, унинг ўзагидаги даражалар оѐқларнинг 
учлари ўртасидаги масофани ўлчайди.
Туйиш сезгиларининг маркази бош мия пўстининг орқадаги марказий 
нуқтасида жойлашган деб тахмин қилинади. Туйиш сезгиларининг ташқи, яъни 
физик сабаби бу бирон- бир нарсаларнинг терига бевосита тегишидир. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling