Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Мускул - ҳаракат сезгилари, статик сезгилар
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муску
- Органик сезгилар
- Уларга қуйидагилар киради
Мускул - ҳаракат сезгилари, статик сезгилар
Мускул-ҳаракат сезгилари мотор сезгилар деб номланиб, уларга оғирликни, қаршиликни, органлар ҳаракатини билиш сезгилари киради. Уларнинг органлари-гавда мускуллари, пайлар, бўғимлардан иборатдир. Органларнинг таркибида сезувчи нервларнинг чекка тармоқлари мавжуд бўлиб, уларнинг таъсирида ҳаракат ва статик сезгилар вужудга келади. Мускул - ҳаракат сезгиларининг физик сабаби мускулларга таъсир этувчи нарсаларнинг механик тазйиқи ва гавда ҳаракатларидир. Статик сезгилар гавданинг фазодаги ҳолатини сезиш ва мувозанат сақлаш сезгилари деб аталади. Гавданинг фазодаги ҳолатини билиш ва мувозанат сақлаш сезгиси учун ички қулоқдаги вестибуляр аппарат ресептор вазифасини бажаради. Вестибуляр аппарат қулоқ даҳлизи ярим доира каналларидан ташкил топган бўлади, сезувчи нерв тармоқлари эса гавданинг 146 фазодаги ҳаракатини ва ҳолатини бошқаради. Гавда мувозанатини сақлашда алоҳида аҳамият касб етиб, улар ендолимфада сузиб юрадиган майда оҳактош кристаллардан ташкил топган. Органик сезгилар Органик сезгиларнинг ресепторлари ички органларда, қизилўнгач, меъда, ичак, қон томирлари, ўпка ва шу кабиларда жойлашган бўлади. Ички органлардаги жараѐнлар органик сезгилар ресепторларининг қўзғатувчиларидир. Уларга қуйидагилар киради: а) Оғриқ сезгилар; б) чанқоқ сезгилари; в) нохуш туйғулар; г) очликни сезиш. Сезгиларнинг умумий қонуниятлари Сезгиларнинг юзага келиши маълум қонуниятларнинг асосида юз беради. Сезгилар бирор бир сезги аъзосининг қўзғалишидан ҳосил бўлади. Қўзғатувчи ресепторга таъсир этиши биланоқ сезги ҳосил бўлмайди. Қўзғатувчи таъсир ета бошлагандан бир неча вақтдан кейин сезги ҳосил бўлади. Лекин сезгиларнинг ҳар хил турлари фақат ўзига хослиги билан эмас, балки улар учун умумий бўлган хусусиятлар билан ҳам ифодаланади. Сезгиларнинг сифати, жадаллиги узоқ давом этиши ва кўп жойларда юз бериши ана шундай хусусиятлар жумласига киради. қуйида сезгиларнинг хусусиятлари яққол ифодаланган. Сифат - мазкур сезгининг асосий хусусияти бўлиб, уни бошқа сезги турларидан фарқлайди ва айни шу сезги тури доирасида ўзгариб туради. Масалан, ешитиш сезгиси паст-баландлиги, майинлиги, зўрлиги билан фарқ қилади ва ҳоказо. Сезгининг жадаллиги унинг миқдорини ифода этадиган хусусият бўлиб, таъсир келаѐтган қўзғатувчининг кучи ва ресепторнинг функсионал ҳолати билан белгиланади. Сезгининг давомийлиги унинг вақтинчалик хусусияти ҳисобланади. У ҳам сезги аъзосининг функсионал ҳолати билан лекин асосан қўзғатувчининг таъсир қилиш вақти ва таъсирнинг жадаллиги билан белгиланади. Қўзғатувчи сезги аъзосига таъсир қилиши биланоқ сезги ҳосил бўлмайди, балки бир оз вақт ўтгач ҳосил бўлади. Бу сезгининг латент (яширин) даври деб аталади. Латент даври ҳар хил сезги тури учун турлича, масалан, тактил сезгилари учун 130 миллисекунд бўлса, оғриқ сезгиси учун 370 миллисекундан иборат. Билинар - билинмас сезги ҳосил қилувчи қўзғатувчининг минимал кучи сезгирликнинг қуйи чэгараси дейилади. Сезгиларнинг қуйи чэгараси анализаторнинг абсолют сезгирлиги даражасини аниқлайди. Масалан, 1грамм қандни 1 пиѐла чойдаги мазаси унча сезилмайди. 0.1 см қоғозни қўл кафтига қўйилса, унинг оғирлиги сезилмайди. Сезги чэгарасининг меъѐри қанчалик кичик бўлса, мазкур анализаторнинг сезгирлиги шунчалик юксак бўлади. Формуласи Е = 1 Р1 Е - сезгирлик П-қўзғатувчининг таъсир меъѐри. 147 Кўриш ва ешитиш анализаторининг сезувчанлиги жуда юксакдир. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling