Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ешитиш сезгилари 
Ешитиш сезгилари товушларни ешитишдан иборат бўлиб, мусиқавий ва 
шовқинли товушларни акс эттиради. Одатда товушлар оддий ва мураккаб 
турларга ажратилади, уларнинг биринчиси тонли, иккинчиси эса бир неча 
тондан ташкил топади. Тонлардан бири асосий тон ҳисобланиб, у товушнинг 
баландигини, кучини белгилайди, бошқалари келувчи товушлар саналиб, улар 
обертонлар дейилади. Мусиқа асбобларидан таралаѐтган товушларнинг ўзига 
хослиги фан тилида тембр деб аталади. ҳатто нутқ товушлари ҳам оҳангли 
товушлар (унли товушлар) ѐки шовқинлардан (ундош товушлар) ташкил топган 
бўлади. 
Ешитиш сезгилари органи қулоқ бўлиб, ташқи қулоқлар супраси билан 
ешитув йўлидан иборат. Ўша қулоқлар ноғора парда ва унга ѐпишган учта 
суякча: болғача, сопдан ва узангидан ташкил топган. Ички қулоқ (қулоқ 
лабиринти) ўзаро бирлашмаган учта бўлакдан тузилган.
Ташқи қулоқ ҳаво тўлқинларини йиғувчи карнай вазифасини бажаради. 
Ноғора парда ва унга ѐпишган суякчалар ҳаво тўлқинларини ички қулоққа 
узатади. Ўрта қулоқ махсус йўл орқали оғиз ва бурун бўшлиғи билан туташган 
бўлади. Ички қулоқларнинг юқори қисми учта ярим доира каналдан, ўрта 
қисми камерадан ва пастки қисми чиғаноқдан ташкил топган. 
Ички қулоқларнинг уччала бўлими ендолимфа номли суюқликдан 
иборатдир. Ички қулоқларнинг асосий қисми чиқаноқдан иборат бўлиб, унинг 
ичида кортий орган мавжуд, у гумбаз шаклига эга бўлиб, асосида мембрана 
жойлашган. Мембрана узунлиги қисқариб борувчи еластик толалардан иборат 
бўлиб, улар таранг тортилган тўрларга ўхшайди. Унинг юқори қисмида махсус, 
таѐқчасимон ҳужайралар мавжуд ва улар кортий дугалари деб юритилади. 
Мембрананинг толалари ендолимфага ингичка қўллари бор махсус ҳужайралар 
ѐрдамида корний дугалари орқали катта ярим шарлар пўстининг бўлагида 
жойлашган.
Ҳаво тўлқинларининг ҳаракати туфайли товуш чиқарувчи жисмлар 
тебранганида ешитиш сезгилари ҳосил бўлади. Агар мусиқавий товушлар ҳаво 
тўлқинларининг секин ҳаракатлари натижасида вужудга келса, шовқинли 
товушлар эса уларнинг нотекис ҳаракатлари натижасида юзага келади. 
Одамнинг ешитиш органи бир секундда 16 мартадан 20000 мартагача 
тебранишли товушларни қабул қилади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling