Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Сезгиларнинг нерв - физиологик асослари
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- И.П.Павлов
Сезгиларнинг нерв - физиологик асослари
Маълумки, сезгилар фақатгина ташқи таъсирлар натижасида ҳосил бўлмай, балки организмнинг ички ҳолатида ҳам амалга оширилади. Сезги нерв тизимининг у ѐки бу қўзғатувчидан таъсирланувчи реаксиялари тарзида ҳосил бўлади ва ҳар қандай психик ҳодиса каби рефлекторлик хусусиятига эгадир. Сезгиларнинг нерв - физиологик асосини қўзғатувчининг ўзига айнан ўхшайдиган анализаторга таъсири натижасида ҳосил бўладиган нерв жараѐни ташкил қилади. Шунингдек, сезгиларнинг нерв физиологик асосини ўрганишда И.П.Павлов таъбири билан айтганда анализатор аппарати ташкил этади. Анализатор - ташқи ва ички муҳитдан келадиган таъсиротларни қабул қилиб олиб, физиологик жараѐн бўлган қўзғалишни психик жараѐнга, яъни сезгиларга айлантирувчи нерв механизмлари тизими. Анализатор аппарати 3 қисмдан ташкил топган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: периферик (ресептор) - ташқи қувватни нерв жараѐнига ўтказадиган махсус трансформатор қисми; анализаторнинг периферик бўлимининг марказий анализатор билан боғлайдиган йўлларни очадиган афферент (марказга интилувчи) ва эфферент (марказдан қочувчи) нервлар; 140 анализаторнинг периферик бўлимларидан келадиган нерв сигналларининг қайта ишланиши содир бўладиган қобиқ ости ва қобиқ бўлимлари. Анализаторнинг қобиқ бўлимида ресептор ҳужайраларининг асосий қисми жамланган ўзак, яъни марказий қисм ва қобиқнинг турли жойларида маълум миқдорда мавжуд тарқоқ ҳужайра қисмларидан таркиб топган ташқи қисм бўлади. Анализаторнинг ўзак қисмида ресептордан марказга интилувчи нервлар жойлашган бўлиб, кўплаб ҳужайралардан иборат. Мазкур анализаторнинг периферик, яъни тарқалиб кетган қисмлари бошқа анализаторларнинг ўзаклари билан ѐндош соҳаларига киради ва алоҳида нарсаларни излаш жараѐнида бутун бош мия қобиқининг катта қисми иштирок этишига эришилади. Анализаторнинг ўзаги анализ ва синтез қилиш функсиясини бажаради, масалан, товушларнинг баландлиги. Тарқоқ қисмлар дағал анализ функсияларни, масалан мусиқий оҳанг ва товушларни фарқлаш билан боғлиқ бўлади. Анализатор нерв жараѐнларининг ѐхуд рефлектор ѐйининг бутун йўли манбаси ва енг муҳим қисмини ташкил этади. Рефлектор ѐйи ресептордан таъсиротни мияга олиб борувчи нерв йўллари ва еффектордан таркиб топгандир. Рефлектор ѐйи елементларнинг ўзаро муносабати мураккаб организмнинг теварак-атрофдаги оламда тўғри мўлжал олишнинг организмнинг яшаш шароитларига мувофиқ тарздаги фаолиятининг негизини таъминлайди. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling