Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- . И.П.Павлов
- Йе.Н.Соколов, Виноградовлар
С.В.Кравков (1893-1951) маълумотларига кўра бир сезги аъзоларининг
фаолияти иккинчисининг таъсири туфайли ўзгаради, товуш асосан кўриш сезгиси, ѐруғлик сезувчанлигини орттиради, шунга ўхшаш турли ҳидлар ҳамда ѐруғлик ва ҳид билишга нисбатан сезгирликни ошириши ѐки камайтириши мумкин. Бундай ўзаро таъсир сабабли мия устуни юқори қисми ва кўриш бўртиқларига тегишли ўсимталарнинг яқин жойлашганлиги туфайли бошқасига ўтиши осонроқ амалга ошади. Бундан ташқари сезгиларнинг ўзаро қўзғалиши ва тормозланишини ўрганиш ҳам алоҳида аҳамиятга эга, чунки айрим ҳолларда автоматик бошқариш туфайли унга учишда сунъий сезгирликнинг пасайиши ѐки ортиши зарурати туғилади. И.П.Павлов томонидан анализаторларнинг мураккаб ўзаро таъсир шакллари мавжуд эканлиги қайд етилгандир. Улар бевосита бош мия пўстида намоѐн бўлиб, бир вақтнинг ўзида кўраѐтган жисмни, ешитилаѐтган товушни, келаѐтган ҳидни сезишимизда ўз ифодасини топади. Бу бош мия пўстида кечадиган физиологик жараѐнларни босиб ўтиши зарур бўлган зоналар перекретик зоналар деб номланади. Сезгиларнинг классификасияси уларнинг турли спесифик тавсифларига, яъни моддаллигига қараб эмас, балки ташкил етилишининг ҳар хил даражаларига қараб ҳам ажратилади. Сезгиларни объектив йўналиши бўйича Йе.Н.Соколов, Виноградовлар текширганлар ва улар пассив жараѐн эмаслиги, вегетатив елементлар физиологик нафас олиш тизимида ўзгаришга сабаб бўлишини тушунтириб берилган. Ушбу вақт рефлектор ўзгаришларни сезгининг объектив кўрсаткичи сифатида ишлашга имконият яратади. Маълумки, сезгини пайдо қилувчи ҳар бир қўзғатувчи, рефлектор жиҳатдан юзага келувчи жараѐнларни чақиради, чунончи томирларнинг торайишини, тери галваник рефлекторларнинг пайдо бўлиши, тери қалинлигининг ўзгариши миянинг електр фаолиятининг ўзгариши, кўзларнинг қўзғатувчи томон бурилиши кабилар. Буларнинг ҳамма сезги жараѐнларнинг пайдо бўлишини ўз ичига олади. Худди шу сабабдан улар сезгиларнинг объектив кўрсаткичлари тариқасида хизмат қила олади. Тажрибаларда шу нарса қайд етилганки, қўзғатувчилар интенсивлиги ошган сари жавоб реаксияси ҳам интенсивроқ бўлиб борар экан. Бу эса сезгиларнинг интенсивлигини асос сифатида ишлатишга муҳим негиз ҳозирлайди. Томир ва електрофизологик реаксиялар чэгараларга одатдаги қўзғатувчиларга қараганда яқин қўзғатувчиларга нисбатан кескинроқ бўлади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling