Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Диққат борасидаги психологик назариялар


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Диққат борасидаги психологик назариялар 
Психология фанининг аксарият манбаларида диққат деб психик 
фаолиятнинг йўналтирилиши ва шахс учун маълум даражада аҳамиятга эга 
бўлган объектнинг устида тўпланиши тушунилади. Диққат шундай муҳим бир 
психик жараѐнки, у инсоннинг жамики фаолиятларида бевосита иштирок этади. 
И.П.Павловнинг 
олий 
нерв 
фаолияти 
ҳақидаги 
таълимоти 
ва 
А.А.Ухтомскийлар томонидан илгари сурган доминантлик тамойили ва 
уларнинг замондошлари тадқиқотларида диққатнинг физиологик асослари ва 
механизмларини илмий нуқтаи назардан тушунтириш имконини яратди. 
Собиқ совет психологиясида диққат муаммоси хориж психологиясига 
нисбатан анча мураккаб мустақил илмий манбаларга эга ҳисобланади ва у шу 
билан ўзаро фарқ қилади. Собиқ совет психологиясида диққатга нисбатан 
мукаммал қатъий фикр вужудга келгани йўқ, лекин унинг атрофида жуда кўп 
тортишувлар, мунозаралар бўлиб ўтган. Диққатнинг психологик табиати 
тўғрисидаги 20-30 йилларда бошланган илмий баҳслар, то ҳозирги кунгача 
давом етиб келмоқда. Илмий мунозараларнинг замирида асосий фикр 
диққатнинг битта объектга қаратилишидир. Бу илмий модел онг объект тарзида 
ифодаланади. Бу ғояни йирик психолог П.П.Блонский илгари сурган ва 
асослаган. Унинг фикрича, одамнинг онги битта объектга қаратилгандан кейин 
у атрофдаги нарса ва ҳодисаларни кўрмайди. Кўпчилик психологлар 
П.П.Блонскийнинг бу фикрига қўшилмайдилар. Жумладан, атоқли психолог 
С.Л.Рубинштейн мулоҳазасига кўра диққат онгга ҳам, объектнинг 
хусусиятларига ҳам боғлиқ эмас. Бунинг аҳамиятли томони диққатнинг 
объектга йўналтирилишидадир. Мазкур йўналтиришнинг асосий сабаблари 
сифатида шахс, эҳтиѐж,мақсад кўрсатилади. Демак, диққат одамнинг 
муносабати орқали ифодаланади, яъни диққат - муносабатдир. Бу йерда диққат 
психик жараѐн эмас, балки шахс хусусиятини белгилаб беряпти. 
Диққат қаралган ташқи ифодага эга бўлган объектни сезиш, идрок 
қилишдан иборатдир. Шу ўринда қарама-қаршилик вужудга келади, чунки 
объектнинг йўқолиши билан диққат ҳам ўз функсиясини тугатади. А.Н.Леонтев 


126 
мулоҳазасига кўра, бу ориентир фаолияти эмас, чунки объектнинг пайдо 
бўлиши билан диққат ҳам намоѐн бўлади, объект йўқ бўлса, демак диққат ҳам 
бўлмайди, деб таъкидлайди. П.Я.Галперин эса объектнинг пайдо бўлиши билан 
диққат юзага келади. Объект йўқолгандан кейин эса психик қисм бўлган 
текшириш, назорат қилиш жараѐни бошланади. Демак, диққат онгнинг бир 
объектга йўналтирилиши ва онгли ҳолатни назорат қилувчи жараѐндан 
иборатдир. 
Психологияда диққатни "йўналтириш" деганда, психик фаолиятнинг 
танловчанлиги ва ихтиѐрий ҳамда ихтиѐрсизлиги тушунилади.
20-йилларда бир қанча психологлар диққат муаммосини установка билан 
боғлаб тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Бунинг яққол исботи сифатида 
К.Н.Корнилов таҳрири остида 1926 йилда чоп қилинган психология 
дарслигидаги бир мавзу "Установка ва диққат" деб аталганлиги билан изоҳлаш 
мумкин. Дарсликда ѐзилишича, қатор объектлардан бир объектни ажратиш 
диққатнинг субъектив кечинмасидир ва буни объектив ҳодисалар билан 
таққослаш, сезги органларининг установкасидан, ишлаш вазиятидан иборатдир. 
Шунга ўхшаш ғоя Л.С.Вигоцкийнинг дастлабки тадқиқотларида ҳам 
кўзга ташланади. Л.С.Вигоцкий диққат билан алоқадор бўлган иккита 
установка турини ажратиб кўрсатади, улар: 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling