Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ихтиѐрсиз диққат деб тўсатдан таъсир қилган бирор сабаб туфайли 
бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари ҳосил бўладиган диққатга айтилади.
Одамнинг кўз ўнгида пайдо бўладиган жуда ѐрқин рангли нарсалар, 
ўзининг ташқи кўриниши жиҳатидан одатдаги нарсалардан кескин фарқ 
қилувчи предметлар, тўсатдан пайдо бўлган қаттиқ товуш, бирор нарсанинг 
кескин ҳаракати ва шу кабилар ихтиѐрсиз диққатни юзага келтирувчи сабаблар 
бўлиши мумкин. Масалан, ҳикоя ўқиш машғулоти пайтида тўсатдан учиб ўтган 
реактив самолѐтнинг қаттиқ ва баҳайбат товуши ҳамманинг диққатини 
беихтиѐр ўзига жалб қилади.
Ихтиѐрсиз диққат одамнинг ҳар турли эҳтиѐжлари ва қизиқиши билан 
бевосита боғлиқ бўлган диққатдир. Шунинг учун ҳам айни чоғдаги 
эҳтиѐжларимиз, қизиқишларимиз билан боғлиқ бўлган нарсаларнинг таъсири 
ихтиѐрсиз диққатга сабаб бўлади. Масалан, еркин ўйин пайтида залдан ешитиб 
қолган болани қизиқтирган мусиқа овози унинг диққатини ўйиндан дарҳол 
ўзига жалб қилиб олади. 
Ихтиѐрсиз диққатнинг нерв-физиологик асосини ориентировка ѐки бу 
нима? рефлекси ташкил қилади. Чунки теварак-атрофимиздаги нарсаларнинг 
салгина ўзгариши бизда дарҳол ориентировка рефлексини юзага келтиради. 
Бошқача қилиб айтганда, "нима гап?" деган маънода атрофимизга разм сола 
бошлаймиз. 
 Ихтиѐрий диққат деб-олдиндан белгиланган қатъий бир мақсад асосида 
ва онгли равишда диққатимизни маълум бир нарса ва ҳодисаларга 
қаратишимизга айтилади.
Одамнинг кўпчилик фаолиятлари асосан ихтиѐрий диққатнинг иштироки 
билан амалга оширилади. Шунинг учун барча фаолият турларида, яъни ўқиш, 
ўйин ва меҳнат фаолиятларида ихтиѐрий диққатнинг роли жуда каттадир. 
Ихтиѐрий диққат ихтиѐрсиз диққатга нисбатан узоқ вақт мобайнида давом 
этадиган диққат тури бўлиб, у зўр беришликни, яъни иродавий куч сарф 
қилишликни талаб этади.
Ихтиѐрий диққатнинг нерв физиологик асосида мия ярим шарларининг 
пўстида вужудга келадиган оптимал қўзғалиш манбаи билан иккинчи сигналлар 
систэмасининг фаолияти ѐтади. Ихтиѐрий диққатнинг юзага келишида 
нутқнинг роли ғоят каттадир. Чунки кўпчилик ҳолларда ҳоҳ таълим жараѐнида 
бўлсин, ҳоҳ меҳнат жараѐнида бўлсин нутқ орқали турли вазифалар қўйиш 
билан ихтиѐрий диққат ишга солинади.
Шуни айтиш лозимки, ихтиѐрий диққат ҳар доим ихтиѐрсиз диққат билан 
алмашиниб туради. Ихтиѐрий диққат вақтида одам тез чарчайди, чунки 
ихтиѐрий диққат одамдан ҳамма вақт ирода кучини сарфлашни талаб этади. 
Ирода кучини сарфлаш орқали, яъни одам ўзини мажбур қилиш орқали 
диққатни сафарбар қилиши одамни чарчатади. Ихтиѐрсиз диққатда эса ҳеч 
қандай ирода кучини ишга солиш талаб етилмайди.


122 
Шунинг учун ихтиѐрсиз диққатда одам чарчамайди. Ана шу жиҳатдан 
олганда таълим ва меҳнат жараѐнида ихтиѐрий диққатнинг вақти-вақти билан 
ихтиѐрсиз диққатга ўтиб туриши яхши бўлади.
Ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз диққатдан ташқари унинг яна бир алоҳида турини 
ихтиѐрийдан сўнгги диққатни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу тушунча 
психологияга Н.Ф.Добринин томонидан киритилган.
Агар мақсадга қаратилган фаолиятда шахс учун диққатнинг ихтиѐрий 
тўпланганидаги каби фақат фаолият натижаси эмас, балки унинг мазмуни ва 
жараѐннинг ўзи қизиқарли ва аҳамиятли бўлса ихтиѐрийдан сўнгги диққат деб 
тушуниш мумкин. Бу ҳолда фаолият кишини шу қадар қизиқтириб юборадики, 
у диққатни объектга қаратиш учун сезиларли иродавий куч-ғайрат сарфламаса 
ҳам бўлаверади. Шундай қилиб, ихтиѐрийдан сўнгги диққат ихтиѐрий 
диққатдан кейин намоѐн бўлган ҳолда шунинг ўзидангина иборат деб ҳисоблаш 
мумкин эмас. Масалан, юқори синф ўқувчиси имтиҳонга тайѐрланаѐтиб қийин 
китобни қисқача мазмунини ѐзиб чиқар экан, олдинига ўзини диққат-эътиборли 
бўлишга, чалғимасликка мажбур қилади. Лекин кейинчалик у ишга шундай 
қизиқиб кетадики, оқибатда уни китобдан чалғитиш қийин бўлади. Даставвал 
иродавий куч-ғайратлар мададига таянган диққат ихтиѐрийдан сўнгги диққатга 
айланади. Ихтиѐрийдан сўнгги диққат бирор нарсага узоқ вақт давомида жуда 
ҳам барқарор қаратилиши билан белгиланади, кўпроқ юқори даражадаги жадал 
ва унумли ақлий фаолиятнинг барча турдаги меҳнатнинг юксак унумдорлигини 
асосли равишда ана шундай диққат тури билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling