Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ўнг ярим шар 
1. Хронологик таркиб 
Ўтаѐтган вақт 
2. Харита ва чизмаларни ўқиш 
Аниқ макон 
3. Номларни, изларни белгиларни 
ѐдда сақлаб қолиш 
Тасаввурлар, аниқ воқеаларни ѐдда 
сақлаб қолиш 
4. Нутқ фаолияти моҳиятини ҳис 
этиш 
Емосионал ҳолатни идрок этиш 
5. Оламни 
хурсандчиликда 
осойишта кўриш 
Оламни ғамгин ҳолда кўриш 
6. Батафсил идрок қилиш 
Яхлит идрок қилиш 
Одамнинг ҳар бир психик жараѐни ҳолати ва хусусияти бутун марказий 
нерв тизимининг фаолияти билан боғлиқдир. 
Онг ҳақида тушунча 
Онг-психиканинг енг юксак даражаси бўлиб у фақат инсонгагина хосдир. 
Онг ижтимоий тарихий шароитда одам меҳнат фаолиятининг таркиб топишида 
тил ѐрдамида бошқа кишилар билан доимий муносабатда бўлиш натижасидир. 
Бу маънода онг мутафаккирлар таъкидлаб ўтганларидек, ижтимоий 
маҳсулотдир.
Онгнинг биринчи хоссаси - бу англаш демакдир. Инсон онги теварак 
атрофдаги ташқи оламга доир билимлар йиғиндисидан иборатдир. Англаш 
ташқи оламдаги нарсаларни тушуниш бўлиб, унинг таркибига муҳим билиш 
жараѐнлари киради. 


19 
Онгнинг иккинчи хоссасига биноан, онгда объект билан субъект 
ўртасидаги аниқ фарқ ўз ифодасини топади, яъни одам "мен" деган тушунчани 
"мен эмас" тушунчасидан фарқини ажратади. Одам ўзини билиш қобилиятига 
эга бўлган, яъни психик фаолиятда ўз-ўзини текшира оладиган ягона 
мавжудотдир. 
Онгнинг учинчи хоссасига асосан онг ѐрдами билан одамнинг мақсадни 
кўзлаш фаолияти таъминланади. Фаолият мақсадларини яратиш онгнинг 
вазифасига киради. Бундай фаолият мотивлари юзага келади ва чамалаб 
кўрилади, иродавий қарорлар қабул қилинади, ҳаракатларни бажариш йўллари 
ҳисобга олинади. 
Онгнинг тўртинчи хоссасига асосан турли муносабатлардан онгли 
равишда турли ҳис-туйғулар юзага келади. Онг кишилар муносабатларининг 
йиғиндисидир. Онг юзага келишининг асосий шарти, воситаси тилдир. 
Психиканинг енг қуйи даражаси онгсизликдир.
Онгсизлик - бу шундай психик жараѐнлар ва ҳодисалар йиғиндисики, унда 
инсон ўз хатти-ҳаракатларига жавоб бермайди, англамайди. Бунга туш кўриш, 
баъзи патологик ҳодисалар, алахлаш, галлюсинасия кабилар киради. Хулоса 
қилиб айтганда, психология ҳаѐт фаолиятининг ўзига хос шакли бўлиб, психик 
ривожланишнинг қонуният ва механизмларини ўрганувчи фандир. Психология 
фанининг асосий вазифаси психик ҳодисаларни ўрганиш ва илмий асослашдир. 
Психик ҳодисалар маълум қонуниятларга бўйсунади. Психология шундай 
қонуниятларни моҳиятини очишга, уларни таркиб топиши ва 
ривожланишини ўрганишга қаратилгандир. Ушбу қонуниятларни билиш, 
уларни бошқариш, ташкил этиш, таълим-тарбия жараѐнини тўғри олиб боришга 
ѐрдам беради. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling