Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- А.Р.Луриянинг
- Чап ярим шар
Анализаторлар - бу нерв физиологик аппарат бўлиб, перифериядаги
нерв учидан (ресептор) сезувчи нервдан( ўтказиш йўли) ва мия қобиқининг тегишли қўзғатувчини қабул қилувчи соҳасидан иборатдир. И.П.Павловнинг биринчи ва иккинчи сигнал тизимлари тўғрисидаги таълимоти илмий психология учун катта аҳамиятга эгадир. Ҳайвонлар учун борлиқ катта ярим шарларидаги таъсирлагичлар ва уларнинг излари билан сигналлашиб улар организмнинг кўриш, ешитиш ресепторларига бевосита келиб туради. Бу биринчи сигналлар тизими бўлиб, одам ва ҳайвонларда умумийдир. Сўзлар иккинчи, махсус инсоний сигнал тизимини ташкил этади. Сўзлар нарса ва ҳодисалардан келаѐтган сигналларнинг ўрнини эгаллагани учун И.П.Павлов томонидан "сигналлар сигнали" деб номланган. Иккинчи сигнал тизимининг фаолияти биринчи сигнал тизимидан ажралмаган ҳолда бевосита боғлиқ тарзда боради. Иккинчи сигналлар тизими тафаккур ва нутқнинг физиологик асоси ҳисобланади. Рефлекснинг классик тушунчаси ѐрдамида психик фаолият асосларини тушунтиришдаги муҳим камчилик шундан иборатки, рефлекс тизими инсон психикасининг идора этувчи ва ўзгартирувчи ролини тушунтириб бермайди. И.П.Павловнинг шогирдлари ва издошлари бу камчиликни рефлектор органик тизими тушунчасини рефлектор ҳалқаси тизими тушунчасига ўзгартириш йўли билан йечишга интилдилар. Нерв тизимининг рефлекторлик фаолияти борасида қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, улар томонидан турли схемалар ишлаб чиқилган. Жумладан, Бернштейн бўйича рефлектор айланаси қуйидаги кўринишга эга. 4 1 6-7 6 7 2 3 5 Reflektorlik faoliyatini anatomic fiziologik mехаnizmi: Аnаlizаtоrning sxtmasi. (1,2,3) Reflektorlik faoliyati. (1,2,3,4,5) va reflektorlik аylаnаsi (1,2,3,4,5,6,7). 1-retseptor, 2-аffеrеnt nerv yo’li, 3-markaziy bug’in, 4-efferent nerv, 5-effektor, 6-7- qaytish kanali. 17 Психиканинг физиологик асосларини очиш муаммоларига ҳаѐтининг кўп йилларини бағишлаган рус физиологи П.К.Анохин(1898-1974) қайтарма афферентасия тизимларини аниқлади, натижада ҳаракат аксептори деб номланган ҳаракатини режалаштирувчи ва идора этувчи ўзига хос функсионал органларга ажратилди. Фанда илмий соҳа сифатида френологиянинг асосчиси Ф.Галл ХИХ асрнинг бошларида одамнинг турли қобилиятлари, ҳатто калла суягининг юза қаватдаги турли нерв тўқималари учраб турадиган жойнинг кучлироқ ривожланиши билан боғлиқ деб исбот қилишга ҳаракат қилган. Алоҳида психик функсияларнинг бош миясини маълум бир қисмларига тегишли эканини, унинг локал (жойлашиш) жароҳатланганлигида кузатишган. Шу йўл билан чап ярим шарининг учинчи пешона бурилишида нутқ артикуляциясини (талаффузини) амалга оширадиган Брока маркази (уни аниқлаган франсуз анатоми П.Брока номи билан аталган) сўнгра эса ўша чап ярим шарининг юқори чакка бурмасининг орқа қисмида "нутқни тушунишини идора қиладиган" Вернике маркази (уни очган немис психиатри К.Вернике номи билан аталган) ажратилган. Машҳур нейропсихолог А.Р.Луриянинг фикрича, айнан шунинг учун миянинг чекланган соҳаларидаги психик функсияларни "локализасиялаш" вазифаси "ушбу функсионал тизимни амалга оширадиган биргаликда ишловчи мия зоналарининг ўша тизимини таҳлили, бошқача айтганда қандай қилиб функсионал тизим бош мия аппаратлари бўйлаб, тегишли тизимлар бўйлаб, жойлашганлигини таҳлили" вазифаси билан алмаштирилиши лозим. Инсон миясининг функсионал тузилишини А.Р.Лурия 3 та блокка ажратади: 1-блок - энергетик блок, у мия пўстлоқ қисмининг нормал ишлаш тонусини таъминлайди. Мия пўстининг юқоридаги қисмида жойлашган. 2-блок Ob'ektning ishchi nuqtasi Regulyator Qayta shifrlash Vazifani beruvchi asbob Solishtiruvchi asbob Reseptor Dastur Эффектор Berhshteyn bo’icha reflector aylanasining tuzilishi 18 - ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш блоки (иккала ярим шарларнинг орқа қисмига тепа чакка ва енса қисмларига жойлашган). 3-блок - фаолиятни дастурлаштириш, бошқариш ва назорат қилишни таъминлайди (пешона қисмида жойлашган). Одам ва ҳайвонлар миясининг функсионал тизимида муҳим фарқлар кузатилади. ҳайвонларнинг иккала ярим шарлари бир хил қийматга эга бўлган бир вақтда одамнинг чап ярим шари одамда доминанта (ҳукмрон) бўлиб, ўнг мия ярим шари эса унга бўйсунгандир ва бу ўнг қўлнинг йетакчи роли билан боғланган (чапақайларда бундай доминантлик ѐки ўчиб кетади, ѐки ўнг ярим шарга ўтади). Чап мия ярим шарида одамнинг хатти-ҳаракати ва фаолиятининг мураккаб шаклларини идора этиш билан боғлиқ бўлган нутқ марказлари жойлашган. Бу марказларнинг бузилиши мантиқий-грамматик операсияларнинг (семантик афазия) ва тафаккурнинг ижодий шакларини бузилишига олиб келса, айни шу дамдаги ўнг мия ярим шар худди шундай соҳаларининг бузилиши эса идрокнинг тасаввур компонентларини ва емосионал жараѐнларини бузади. Тўпланган илмий маълумот асосида шуни таъкидлаш мумкинки, чап мия ярим шарининг мия ўнг ярим шарининг ишига нисбатан дифференсиялашганидир. Одам бош мияси, мия катта ярим шарларининг ихтисослашган функсияларининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар қуйидаги жадвалда келтирилган. № Чап ярим шар Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling