Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

ибн Синонинг мантиқ, метафизика, табиий фанлар, айниқса, тиббиѐт ҳақидаги 
фикрлари ўша давр илмий тараққиѐтига катта ҳисса қўшди. У махсус 
психологик муаммолар билан шуғулланган олимлардан биридир. Унинг руҳ, 
асаб тизими ҳақидаги қарашлари катта аҳамиятга эга. Айниқса, Абу Али ибн 
Синонинг темперамент хусусиятларига қараб ѐндашиш зарурлиги ҳақидаги 
фикрлари минг йилдан сўнг ҳам замонавий психологияда ўз қимматини 
йўқотмаган. Абу Али ибн Сино дунѐда биринчи бўлиб психотерапевтик 
усулларни қўллаб кўрган олимлардан биридир.
Аста-секин руҳ ҳақидаги тушунча ҳаѐтнинг барча кўринишларига эмас, 
фақат ҳозир биз психика деб аталган даражага нисбатан қўллана бошланди. 
Психика категориясининг негизида идрок ва тафаккурдан ташқари онг 
тушунчаси юзага келди, бунинг натижасида ихтиѐрий ҳаракатлар ва уларни 
назорат қилиш имконияти туғилди. Масалан, Гален (эрамиздан олдинги ИИ 
аср) физиология ва тиббиѐт ютуқларини умумлаштириб, психиканинг 
физиологик асослари тўғрисидаги тасаввурларини янада бойитди. Унинг 
илгари сурган ғоялари "онг" тушунчаси талқинига муайян даражада 
яқинлашади. 
17 аср биология ва психология фанлари учун муҳим давр бўлиб 
ҳисобланади. Жумладан франсия олими Декарт (1596-1650) томонидан хулқ-
атворнинг рефлектор (ғайриихтиѐрий) табиатга эга эканлигини кашф этилиши, 
юракдаги мушакларнинг ишлаши (фаолияти) қон айланишнинг ички механизми 
билан бошқарилаѐтганлигини тушунтирилиши муҳим аҳамият касб этади. 
Айниқса, рефлекс (лотинча рефлехус акс эттириш ) организмнинг ташқи 
таъсирга қонуний равишдаги жавоб реаксияси сифатида талқин қилиниб, асаб-
мушак фаолиятини объектив тарзда билиш воситасига айланди. Сезги, 
ассоциация, еҳтирос юзага келишини изоҳлашга имкон яратилди. 
Психология фанининг илмий асосга қурилишида инглиз олими Гоббс 
(1588-1679) руҳни мутлақо рад етиб, механик ҳаракатни ягона воқелик деб тан 
олиб, унинг қонуниятлари психологиянинг ҳам қонуниятлари эканлигини 
таъкидлади. Унинг негизида - эпифеномализм (юнонча эри - ўта, руҳаиноминон 
–ғайри табиий ҳодиса) вужудга келди, яъни психология танадаги жараѐн-
ларнинг сояси сингари руй берадиган руҳий ҳодисалар тўғрисидаги таълимотга 
айланди. 
Нидерландиялик олим Спиноза (1632-1677) онгни катта кўламга эга 
материядан сира қолишмайдиган воқелик, яъни яққол нарса деб, тушунтирди. У 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling