Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

психика деганда - олий даражадаги материянинг (миянинг) хусусияти 
тушунилиб, у объектив борлиқни акс еттирилишида намоѐн бўлади, субъект 
фаолиятини маълум мақсад асосида йўналтиради ҳамда хулқ-атвор негизида 
шаклланади, профессор
В.М.Каримова фикрича психика - инсон руҳиятининг шундай ҳолатики, 
у ташқи оламни (ички руҳий оламни) онгли тарзда акс эттириш имизни, яъни 
билишимиз, англашимизни таъминлайди.
Психика бу акс эттириш дир. 
Жонли ва жонсиз табиатда акс эттириш нинг ўзига хос усуллари мавжуд. Акс 
эттириш жараѐнини қуйидагича ифодалаш мумкин.
Жонсиз материя учун акс эттиришнинг механик, кимѐвий ва физик 
турлари хосдир. Масалан, кўзгунинг акс эттириши, сувдаги таъсир ва 
бошқалар. Жонли материя учун акс эттириш нинг физиологик, психик акс 
эттириш турлари хос бўлиб, онг ва ўзини-ўзи англаш унинг энг юқори 
босқичидир.
Психик акс эттириш қуйидаги хусусиятларга эга: 
1) 
объектив борлиқни тўғри акс эттириш имкониятини беради; 
2) 
шахснинг фаолияти давомида мукаммалликка эришиб боради; 
3) 
доимо ривожланиб ва такомиллашиб боради. 
4) 
Шахснинг индивидуаллиги орқали намоѐн бўлади. 
Психологиянинг фан сифатида шаклланиши 
Инсонда жисмоний танадан ташқари ундан фарқланувчи яна нимадир 
борлиги ҳақидаги тасаввурлар қадимданоқ мавжуд бўлган. Энг қадимги 
даврлардаѐқ инсон туш кўриш ҳодисаси орқали айрим одамларнинг ноѐб 
қобилиятлари (масалан, овдаги муваффақиятлар) ўлим ва бошқа ҳодисаларнинг 
сабабларини тушунтиришга интилган. Аммо дастлабки қарашлар мифологик 
характерда эди. Улар фикрлаш орқали эмас, кўр-кўрона ишонч воситасида 
эгалланарди. Руҳ ҳақидаги қарашлар кўпинча нафас билан боғланарди, руҳни 
эса учар маҳлуқ сифатида тасаввур этардилар. 
Психология ҳақидаги фикрлар қадим замонлардан бери мавжуддир. Илк 
даврларда психологик хусусиятларни жоннинг иши деб тушунтирилган. 
Жоннинг ўзи эса одам танасидаги махсус иккиламчи жисм деб қаралган. 
Бундай тасаввурлар "анимизм" деб аталади. Анимизм сўзи -анима "жон" 
Psixikaning asosiy funktsiyalari
Aks ettirish
Hulq va faoliyat nazorati 



деган маънони англатади. Жон ўз моҳиятига кўра оловсимон учқундан иборат 
эканлиги Гераклит томонидан, ѐки оловсимон атомдан иборатлиги Демокрит 
томонидан таъкидланган. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling