Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Платоннинг "идеялар туғма бўлади" деган ғоялари психологик фикр  тараққиѐтига жуда катта ҳисса қўшди. Платон


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Платоннинг "идеялар туғма бўлади" деган ғоялари психологик фикр 
тараққиѐтига жуда катта ҳисса қўшди. Платон таълимотига кўра "идеялар" 
моҳияти абадий ва ўзгармас, уларнинг табиий оламдан ташқарида олий олам 
мавжуд бўлиб, уларни одам кўзи билан кўра олмайди. 
Платон психологияда "дуализм" оқимининг асосчиси ҳисобланади. 
Дуализм сўзи икки ѐқламалик ѐки икки мустақил фикр деган маънони 
англатади. Дуализм таълимоти моҳияти моддий ва руҳий олам тана ва 
психиканинг бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиб, азалдан қарама-
қарши нарсалар деб тушунтиради. 
Платоннинг дуализм шогирди Арасту (Аристотел эрамиздан олдинги 4 
аср 384-322 йиллар) томонидан бирмунча муваффақиятли бартараф этилди. 
Аристотелнинг "Жон ҳақида" асари ўша даврдаѐқ психология махсус фан 
сифатида майдонга кела бошлаганидан далолат беради. Ана шу туфайли 
психология жон ҳақидаги фан сифатида майдонга келган ва ҳозирги кунда 
психология фани ўз мазмунини батамом ўзгартирган. 
Арасту кишилик тафаккури тарихида биринчи бўлиб руҳ ва жонли 
тананинг ажралмаслигини исботлаб берди. Унга кўра, жон қисмларга 
бўлинмайди, лекин у фаолиятимиз давомида озиқланиши, ҳис этиши ва 
ҳаракатга келиши, ақл-идрок каби турларга оид қобилиятларда намоѐн бўлиши 
мумкин. Биринчи қобилиятлар ўсимлик учун, иккинчиси ва учинчиси 
ҳайвонларга, тўртинчиси эса инсонлар учун хосдир. Ўсимликлар, ҳайвонлар 
руҳи ва ақл идрок одам руҳи таълимоти билан Арасту олий қобилиятлар ва 
уларнинг негизида пайдо бўлишини билдирадиган ривожланиш тамойилини 
жорий этди. Арасту организмнинг табиатдан олган қобилиятларни фақат 
ўзининг хусусий фаоллиги орқали руѐбга чиқаришга асосланган ҳолда 
характернинг фаолиятда шаклланиши тўғрисидаги назарияни илгари сурди. 
Психологиянинг фан сифатида юзага келиш босқичлари қуйидаги 
жадвалда ўз аксини топган.
2 bosqich 
3 bosqich 
Psixologiya hulq-atvor 
haqidagi fan
Psixologiya ong haqidagi 
fan sifatida
1bosqich 
Psixologiya jon haqidagi 
fan
4 bosqich 
Psixologiya, psixikaning 
mexanizmlari, qonuniyatlari 
va faktlarini o’rganuvchi 
fan sifatida
Dunyoga materialistic nuqtai-nazardan qarash 
shakllangan. Rossiya psixologiyasining 
asosida aks ettirish nazariyasi asosiy 
qonuniyat sifatida ko’rsatiladi.
XIX asrdan boshlanadi. Psixologiyaning vazifasi 
ko’rgan narsalarni bevosita kuzatish , aniqrog’i
inson 
hulq-atvorini 
faoliyatini 
reaktsiyasini 
kuzatish deb hisoblangan. Bunda motivlarning 
o’rni hisobga olinmagan.
XVII asrda tabiiy fanlar rivojlanishi bilan 
boshlanadi. Fikrlash, xoxlash, his qilish,
qobiliyatini ong deb atashgan. O’z-o’ini 
kuzatish asosiy metod hisoblangan.
Bu yo’nalish psixologiyada bundan 2500 yil 
oldin paydo bo’lgan. Inson hayotidagi barcha 
narsalar tushunchalarni, tushunarsiz hodisalarni 
jon ruh bilan tushuntirishga harakat qilganlar.


10 
Гераклит, Демокрит, Афлотун, Арастуларнинг таълимотлари кейинги 
асрларда психологик ғояларни ривожланишида таянч нуқта бўлиб ҳисобланади. 
Мазкур даврларда Шарқда ҳам илк психологик қарашлар юзага келди. 
Шарқда 
психологик 
қарашларнинг 
пайдо 
бўлишида 
буюк 
Шарқ 
мутафаккирларининг роли катта бўлган. Улар орасида Ал-Хоразмий, Ал-
Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек кабилар 
ўзларининг инсон психикаси ва ѐш авлодни тарбиялашга доир бой фикрлар ва 
қарашларини мерос сифатида қолдирганлар. Улар орасида айниқса Абу Али 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling