Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психология
1.БЎЛИМ. ПСИХОЛОГИЯГА КИРИШ ПСИХОЛОГИЯНИНГ ПРЕДМЕТИ Психология ҳақида тушунча Инсон мавжуд экан, у ўз ҳаѐтий тажрибаcига асосланиб, у ѐки бу ҳолда идрок этиш, оламни англаш, нарса ва ҳодисаларни ажратиш каби хусусиятларга эга эканлиги ҳақида ўзига ўзи ҳисоб беради. 7 Биз кунда қушларнинг шўх навосини, мусиқа асбобларининг хонишини, инсон нутқини, учиб ўтаѐтган самолѐт шовқинини ешитамиз, атрофимизни ўраб турган нарса, дарахт, ҳайвонлар, машиналарни кўрамиз. Уларнинг ранги ва ҳажмини ажрата оламиз. Мазкур жараѐнлар инсондаги акс эттириш хусусияти билан чамбарчас боғлиқ. Психология фанининг предметини таҳлил қилишда асосий эътиборни қуйидагиларга қаратиш лозим. Жумладан, шахс ҳақида фикр юритувчи фанлар сирасига психология ва педагогика фанларини киритиш мумкин. Шунга кўра педагогика шахсни таълим-тарбия жараѐнида камол топишини тадқиқ қилса, психология шахсда кечадиган руҳий жараѐнларни ўрганади. Шундан хулоса қилишимиз мумкинки, психология фанининг предметини - шахснинг психикаси ва унинг психологик хусусиятлари ташкил қилади. Психология сўзининг луғавий маъноси грекча псюхе - жон, руҳ, логос - фан, таълимот деган маънони англатади. Психология фан сифатида психик фактлар, уларнинг қонуниятлари ва механизмларини ўрганади. Психология асосан психикани кенг доирада тадқиқ қилади. Шунга кўра психиканинг юзга келтирувчи асосий психик фаолиятлари кўрсатилган. Айнан психик фаолиятлар қуйидаги жараѐнларни ўз ичига олади: - билиш фаолиятлари: диққат, нутқ, фаолият; - билиш жараѐнлари: сезги, идрок, хотира, хаѐл, тафаккур; - шахснинг, ҳиссий, иродавий соҳаси: - ҳиссиѐт, ирода; - шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари: темперамент, характер, қобилият. Психиканинг пайдо бўлишининг асосий шакллари М.Гамезо ва Домашенколарнинг "Атлас по психологии" номли қўлланмасида қуйидагича ифодаланади: - Yo’nalganlik - Temperament - Xarakter - Qobiliyat - Qiziqish - Kayfiyat - Ishonuvchanlik - Shubhalnuvchanlik - Apatiya - Tushkunlik - va boshqalar - Sezgi - Idrok - Xotira - Xayol - Tafakkur - Nutq - Diqqat Hissiy-irodaviy Psixikaning paydo bo’lishining asosiy shakllari va ularning o’zaro bog’liqligi. Bilish Jarayonlar Shaxs xususiyatlari Holatlar - Iroda - Hissiyot |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling