26
1.
Элементар (содда) сенсор психика босқичи - А.Н.Леонтев таърифича, ташқи
муҳит объектнинг у ѐки бу сифатига қараб жавоб бераверади. Бу оддий сезиш босқичидир.
К.Е.Фабри фикрича, оддий сенсор психиканинг икки-паст ва юқори даражасига ажратилади.
Кўпгина бир ҳужайралилар ҳамда айрим кўп ҳужайралиларда психик ривожланишнинг паст
даражаси кузатилади. Бунда психик фаолликнинг оддий турлари намоѐн бўлади. Елементар
психиканинг юқори босқичида кўп ҳужайрали умуртқасизларда намоѐн бўлади. Бу ҳайвонот
еволюсиясининг зарур давридир. Нерв тизими диффуз, тўрсимон ганглиоз ѐки занжирсимон
бўлиб, улар алоҳида предметларнинг сифатларинигина акс ета оладилар. ҳайвонлар учун
ушбу босқичда предмет олами мавжуд бўлмайди, улар объектни идрок ета олмайдилар. Улар
психик акс эттириш и оддий сезги тарзида бўлади.
2.Персептив босқич бўлиб, у ташқи, объектив воқеликни
яхлит акс этиши билан
характерланиб, алоҳида оддий сезиш тури эмас. К.Е.Фабрининг фикрича, персептив
психикани ҳам икки даражаси мавжуд. Паст даражага юқори даражали умуртқасизлар
киради. Персептив психиканинг қуйи босқичида мавжуд бўлган ҳайвонлар
учун ижобий
таъсир этувчиларни фаол излаш хусусияти хосдир.
Предметни идрок этиш-персептив психиканинг юқори даражасидир. Ушбу даража
ривожланган нерв тизимига эга умуртқалиларга хосдир.
3.Интеллектуал босқич - юксак даражада ривожланган нерв тизимига эга бўлганлар, яъни
одамсимон маймунларга хосдир.
Do'stlaringiz bilan baham: