Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Сесканувчанлик ва тропизм


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Сесканувчанлик ва тропизм 
Ҳамма тирик организмлар ўсимликлардан тортиб, ҳайвонларгача акс эттириш нинг 
биологик шакли сесканувчанлик хусусиятига эгадир.
Сесканувчанлик - тирик организмнинг биологик аҳамиятига эга бўлган таъсирларига 
жавоб қайтариш қобилиятидир. Биотик, яъни биологик аҳамиятга эга бўлган омилларига 
махсус ҳаракатлар билан реаксия қилиш усулларига тропизм ѐки таксислар дейилади. 
Тропизм турлари қуйидаги жадвалда яққол акс еттирилга: 
1.Фототропизм - бу тирик организмнинг ѐруғлик таъсирида ҳаракатга 
келишидир. Масалан, ѐз куни тунги чироқ ѐруғлигига майда чивинларнинг 
учиб келиши. 
2.Термотропизм - тирик организмнинг иссиқлик таъсири остида ҳаракат 
қилишга
мойиллигидир. Масалан, баҳор келиши билан қашоратларнинг жонланиб 
ҳаракатга келиши. 
3.Хемотропизм - тирик организмнинг физик-химиявий муҳитни танлаб 
олишга бўлган мойиллигидир. Масалан, ачиган, қатиқ, меваларга майда 
чивинларнинг йиғилиши. 
Tropizm turlari. 
Fototropizm 
Termotropizm 
Xemotropizm 
Gidrotropizm 
Topotropizm
Geleotropizm 
Barotropizm 


27 
4.Топотропизм - тирик организмларнинг механик қўзғатувчилар таъсири 
остида ҳаракат қилишига мойилигидир. Масалан, чириган олмага тегилса, унга 
йиғилган майда ҳашоратларнинг ҳаммаси учиб кетади. Мимоза ўсимлигига 
тегилса, у дарҳол япроқини ѐпиб олади. 
5.Гемотропизм - тирик организмнинг қуѐш нури таъсири остида ҳаракат 
қилишга мойиллигидир. Масалан, кунгабоқар ўсимлигининг қуѐш нури томон 
ҳаракатланиши. 
6.Баротропизм - тирик организмнинг ҳаво босими остида ҳаракат 
қилишга мойиллигидир. Масалан, ҳаво булут бўлганида, ҳавода учиб юрган 
ҳашоратлар йерга пастга қараб учадилар. 
7.Гидротропизм - тирик организмнинг намлик сув таъсири остида 
ҳаракат қилишига мойиллигидир. 
Ўсимликларда акс эттириш нинг биологик шакли фақатгина 
тропизмлардан иборат бўлиб, бу ҳаракатлар ўсимликларга ўз-ўзини 
бошқаришига ѐрдам беради, яъни улар ўзлари учун фойдали бўлган манбага 
қараб интилади ѐки ўзини ҳимоя қилишга доир бошқача ҳаракат қилади. 
Масалан, номозшомгул кечки пайт очилиб, кундузи ѐруқликдан ѐпилади.
Ҳайвонларда акс эттириш нинг янги тури - сезувчанлик юзага келади. 
Сезувчанлик қобилияти туфайли, ҳайвонлар, ўсимликларга нисбатан анча кўп 
таъсиротларни акс эттириш имкониятига эга бўлади. ҳайвон нерв тизими ва 
мияси қанчалик юксак даражада тараққий етган бўлса, унинг психикаси ҳам 
шунчалик юқори босқичга кўтарилган бўлади. Одамда психиканинг 
ривожланиши енг юқори бўлиб, онг даражасига эга. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling