Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Инсон онгининг ривожланиши


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Инсон онгининг ривожланиши 
Инсон психикаси билан енг юксак тараққий етган ҳайвон психикаси 
ўртасида катта фарқ мавжуд. Ҳайвонлар "тили"билан инсон тилини ҳеч бир 
жиҳатдан таққослаб бўлмайди. Ҳайвон ўз тўдасидаги бошқа ўзига ўхшаш 
ҳайвонларга айни чоғдаги бевосита вазият билан чекланган ҳодисалар ҳақида 
фақатгина сигнал беролса, инсон тил ѐрдами билан бошқа одамларга ўтган, 
ҳозирги ва келгуси замондаги нарсалар ҳақида ахборот бериши ва уларга 
ижтимоий тажрибани ўтказиши мумкин.
Ҳайвон ва одам тафаккурининг бир-биридан фарқ қилиши улар тили 
ўртасидаги фарққа боғлиқдир. Инсон абстракт тафаккурга, ҳайвон эса амалий 
тафаккурга эга. Одам заруриятга мос равишда онгли суратда иш кўриш 
қобилиятига эга. Қурол ясаш ва уни асраш қобилиятига эгалик одам 
психикаси билан ҳайвон психикасининг бир-биридан ажратувчи иккинчи 
муҳим фарқ ҳисобланади. Конкрет вазиятдан ташқарида ҳайвон ҳеч вақт 
қуролни бошқа нарсалардан фарқлаб, қурол сифатида ажратмайди ва уни 
кейинчалик фойдаланиш учун сақлаб қўймайди. Аниқ вазиятда қурол ўз 
ролини ўтаб бўлгач, шу заҳотиѐқ, ҳайвон учун қуроллик сифатини йўқотади. 
Одам илгаридан ўйлаб қўйилган режа билан қурол ясайди, қуролдан тегишли 
мақсадларда фойдаланади ҳамда уни сақлаб қўяди. Одам нисбатан доимий 
буюмлар оламида яшайди. Одам қуролдан фойдаланиш тажрибасини 
бошқалардан ўрганади ва ўзи бу тажрибани бошқаларга ўргатади. Одам психик 
фаолиятининг ҳайвонлар психикасидаги учинчи фарқи шуки, инсон ўзидан 
кейинги авлодларга ижтимоий тажриба қолдиради
Одам билан ҳайвон ўртасидаги тўртинчи ғоят муҳим фарқ ҳиссиѐт 
ўртасидаги фарқдир. Ривожланиш шароитларининг турлича бўлиши одам 
психикасининг ҳайвон психикасидан ажратувчи муҳим фарқлардан 
ҳисобланади. Агар одам инсоният тажрибасини ўзлаштирмас экан, ўзига 
ўхшаган одамлар билан муносабатга киришмас экан, шахс сифатида таркиб 


35 
топмайди. Инсон онгининг ривожланишига асосий омил меҳнат фаолияти, яъни 
одамларнинг биргаликда қурол ясаш ва ундан фойдаланиш фаолиятлари 
бўлган.
Меҳнат фаолияти ижтимоий муносабатлар тараққиѐтига таъсир қилади, 
ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши эса меҳнат фаолиятининг 
такомиллашувига таъсир кўрсатади. Инсон онги меҳнатда ривожланади. Инсон 
онги еволюсион тараққиѐт жараѐнида акс эттириш нинг енг юксак шакли 
сифатида майдонга келиб, онг туфайли одам моддий дунѐдаги нарсаларнинг 
объектив, барқарор хусусиятларини ажрата олади ва шу асосда теварак-
атрофдаги воқеликни ўзгартира олади. Демак, инсон психикасининг олий 
босқичини онг деб аташ мумкин.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling