Мавзу юзасидан амалий топшириқлар
1 - Топшириқ.
Шарсиз ва шартли рефлексларнинг хусусияти ва уларнинг ҳосил бўлиш
механизми ҳамда объектив борлиқ, сигналлари ҳақидаги билимларни
текшириш ва мустаҳкамлаш.
Зарур материал. Турли ҳаѐтий омилларни ифодалаган савол ва
вазифалар:
1. Нима учун янги ўрганаѐтган боксчи рақибининг қўлқопи унинг кўз олдида
пайдо бўлиши билан кўзини юмади?
2. Врач қачонлардир болага укол қилган еди. Шундан сўнг бола оқ халат кийган
ҳар қандай одамдан, ҳаттоки у одам болага яхши таниш бўлса ҳам, қўрқадиган
бўлиб қолди. Бунга нима сабаб?
3. Одатда институтнинг биринчи курс талабаларига ўқитувчи-маърузачи
томонидан биринчи марта аудиторияга кириб келганда ўрнингиздан туриб
қарши олинг, иккинчи соатга кирганда эса ўз жойингиздан қимирламанг, деб
тарбия берилади. Шунга қарамасдан, танаффусдан сўнг маърузачи иккинчи
марта хонага кириб келганда ҳам баъзи талабалар ўринларидан турадилар. Вақт
ўтиши билан бу ҳодиса йўқолиб боради. Бу омилнинг физиологик асоси
нимадан иборат?
4. Маълумки, футбол уйинини янги ўйнай бошлаган баскетболчи дастлабки
пайтларда тўпни тез-тез қўлига ушлаб олади. Бу билан у ўйин қоидасини
бузади. Орадан бир қанча вақт ўтгач, бу спортчи бундай хатога йўл
қўймайдиган бўлиб қолади. Ушбу ҳодисанинг физиологик механизмини
тушунтиринг?
5. Ўқувчилар мактабда юриш-туриш ҳақидаги қоидага мувофиқ, ўқитувчининг
"Дарсимиз тугади","Кэтишингиз мумкин" деган сўзини ешитмагунларича
ўринларидан қимирламасдан ишларини давом етти-ришлари лозим. ҳатто
қўнғироқ ертароқ чалинганда ҳам шундай ҳолат кузатилади. Ваҳоланки, дарс
охирида чалинган қўнғироқ кўп вақт ўқувчиларни ҳаракатланишга ундайди,
натижада улар ишни йиғиштириб, синфдан чиқишга ошиқадилар. Болалар
интизомини мустаҳкамлаш учун қайси физиологик жараѐнни ривожлантириш
керак?
Do'stlaringiz bilan baham: |