Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табиий фанлар
Педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси
анъанавий ва азалий бўлиб, уларни ѐш авлод тарбиясининг замон талаблари руҳида амалга оширишдаги роли ва нуфузига хосдир. Ўз-ўзидан равшанки, бундай алоқа ҳамиша ҳам мавжуд бўлиб келган ва буни илғор психологлар ва педагоглар тушунтириб беришга ҳаракат қилишган. Рус педагоги ва психологи К.Д.Ушинский педагогика учун ўз аҳамиятига кўра психология барча фанлар ичида биринчи ўринда туради, деб таъкидлаган еди. Кишини ҳар жиҳатдан тарбияламоқ учун, - деб қайд етган еди К.Д.Ушинский, уни ҳар жиҳатдан ўрганмоқ даркор. Республикамизда амалга оширилаѐтган янги "Таълим тўғрисида"ги қонун ҳамда "Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури"ни амалга оширилиши ҳам икки фан ҳамкорлиги ва ўзаро алоқасини ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. Миллий дастурда еътироф етилган янгича моделдаги шахсни камол топтириш, уни чуқур билимлар соҳиби бўлиб йэтишиши, баркамоллигини кафолатловчи шарт-шароитлар орасида янги педагогик технологияларни таълим ва тарбия жараѐнларига тадбиқ этишда педагогиканинг ўз услуб ва қоидалари йетарли бўлмайди. Шунинг учун ҳам психология у билан ҳамкорликда ѐш авлод онгининг таълим олиш даврларидаги ривожланиш анъаналаридан тортиб, токи янгича ўқитиш технологияларини бола томонидан ўзлаштирилиши ва ундаги ақлий қобилиятларга нечоғли таъсир кўрсатаѐтганлигини ўрганиш, шу асосда ишни ташкил этиш, психологиядаги 42 методларни дидактик методлар билан уйғунлаштиришни тақозо этади. Айниқса, маънавий баркамоллик тамойилларини мактабда ва янги типдаги таълим муассасаларида жорий этиш ҳам шахс психологиясини теран билган ҳолда ўқитишнинг енг илғор ва замонавий шаклларини амалиѐтга тадбиқ этишни назарда тутади. Табиий фанлар - биология, физиология, химия, физика ва бошқалар психик жараѐнларнинг табиий физиологик механизмларини тушуниш ва шу орқали уларнинг кечиш қонуниятларини объектив ўрганиш учун материаллар беради. Айниқса, бош миянинг ҳамда марказий асаб тизи-мининг психик фаолиятларини бошқаришда ва уларни мувофиқлаш-тиришдаги ролини еътироф етган ҳолда психология фани табиий фанлар эришган ютуқлар ва улардаги тадқиқот усуларидан омилкорона фойдаланади. Масалан, шахс қобилиятларини диагностика қилиш унинг туғма лаѐқатлари ҳамда орттирилган сифатларини бир вақтда билишни тақозо етганлиги сабабли унга табиий лаѐқатнинг хусусиятларини аниқлашда психофизиологиянинг қатор усулларидан ўз ўрнида фойдаланади ва биология, анатомия, физиология, нейрофизиология каби фанларнинг шу кунгача эришган ютуқларидан фойдаланади. Шунинг учун табиий фанлар соҳасида эришилган барча ютуқлар психология фанининг предметини мукаммалроқ ѐритишга ўз ҳиссасини қўшган. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling