Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ҳарбий психология - кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитидаги хулқ-
атвори билан боғлиқ ҳодисалар ўртасидаги ўзаро муносабатларини, психологик 
тарғибот методларини, ҳарбий техникани бошқаришнинг психологик 
муаммоларини ўрганади.


49 
Спорт психологияси - спортчилар шахси ва фаолияти хусусиятларини, 
уларнинг 
психологик 
жиҳатдан 
тайѐрлигининг 
шарт-шароитлари, 
мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ психологик омилларни 
ўрганади.
Савдо психологияси - асосан ривожланган мамлакатларда кенг тараққий 
етган бўлиб, кишилар руҳиятига тижорат таъсирини психологик шарт-
шароитини, харидорларга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини 
аниқлайди. Модалар психологиясини тадқиқ қилади.
Санъат психологияси - санъат асарларининг яратилишида фаолият-нинг 
психологик томонларини, инсон томонидан бадиий асарларни идрок етилиши, 
турли ҳодисаларни пайдо бўлиши ва естетик тарбия муаммолари, мусиқавий, 
бадиий, адабий қобилиятларни шакллантириш ва тарбиялаш муаммоларини 
ўрганади.
Илмий ижодиѐт психологияси илмий фаолиятнинг психологик 
хусусиятлари, ижодиѐтда интуисия ва илҳомни тадқиқ қилади. 

Ривожланишнинг ѐш хусусиятларини ўрганувчи соҳалар. 
А) ѐш психологияси - инсон шахсининг психологик хусусиятлари ва билиш 
жараѐнларининг онтогенезда ривожланишини ўрганади. Ёш психологияси 
болалар психологияси, ўсмирлар психологияси, катталар психологияси
геронтопсихология каби тармоқларга бўлинади. 
Б) патопсихология- мия фаолияти бузилишлари натижасида келиб чиқадиган 
турли шаклдаги руҳий ривожланишдан четланишни ўрганади. 
Олигофренопсихология - миянинг туғма камчиликлари туфайли пайдо 
бўладиган бўлимларни ўрганади.
Сурдопсихология - ешитиш фаолиятида жиддий нуқсонлари бўлган 
болаларнинг
ривожланишини ўрганади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling