Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёрдамчи методлар Суҳбат
аудиометр орқали ешитиш хусусиятларини ўрганиш мумкин ва бошқалар.
Умуман, ҳозирги кунда техниканинг илдам тараққиѐти муносабати билан лаборатория экспериментининг имконияти ортиб бормоқда. Шуни есдан чиқармаслик керакки, лаборатория эксперимент и методи билан турли ѐшдаги инсонларнингг психик жараѐнлари ўрганиладиган бўлса эксперимент ни тайѐрлаш ва ўтказишда уларнинг ѐш хусусиятларини ҳисобга олиш керак. Психик жараѐнларнинг моддий, яъни нерв-физиологик асосларини ҳам лаборатория эксперименти ѐрдами билан текширилади. Психик жараѐнларнинг нерв физиологик асосларини аниқлашда академик И.П.Павловнинг шартли рефлекслар методи жуда катта аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда бу метод болаларнинг ўсишини текширишда ҳамда биринчи ва иккинчи сигналлар тизимлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни текширишда кенг қўлланилмоқда. Лаборатория эксперимент и методи енг аниқ метод сифатида психология фанининг тараққиѐти учун катта аҳамиятга эга. Лекин лабаротория эксперимент методининг ҳам маълум камчилиги мавжуд. Бу камчилик шундан иборатки, лаборатория шароитида ўтказилаѐтган текшириш ҳеч вақт маълум сунъийликдан холи бўлмайди. Текширилаѐтган одамга ҳеч нарса дейилмаса ҳам, бари бир лаборатория шароитининг ўзи текширилаѐтган одамнинг табиий психик ҳолатига таъсир қилади. Бинобарин, бу нарса ўз навбатида текшириш натижаларига салбий таъсир қилади. Ана шуни назарда тутиб лаборатория эксперименти ѐрдами билан қўлга киритилган натижаларни баъзан бошқа методлар ѐрдами билан текшириб кўриш лозим бўлади. Лабаратория эксперимент и методи махсус хона ва турли асбоблар билан боғлиқ бўлганлиги сабабли бу методдан айрим шароитларда фойдаланиш имконияти бўлмайди. Шунинг учун психология фанида лаборатория эксперименти билан бир қаторда табиий эксперимент методидан ҳам кенг фойдаланилади. Ёрдамчи методлар Суҳбат методи билан инсон психикасини ўрганишда фойдаланилди. Унинг мақсади ва вазифаси белгиланади. Суҳбатнинг объекти ва субъекти танланади, мавзу ўтказиладиган вақти аниқланади, якка шахслар, гуруҳ ва жамоа билан ўтказиш режалаштирилади, ўрганилаѐтган нарса билан боғлиқ савол-жавоб тартиби тайѐрланади. Суҳбатнинг бош мақсади маълум бир вазият ѐки муаммони ҳал қилиш жараѐнида инсон психикасидаги ўзгаришларни ўрганишдир. Суҳбат орқали турли ѐшдаги одамларнинг тафаккури, ақл- заковати, хулқ-атвори, қизиқиши, билим савияси, эътиқоди,дунѐқараши, иродаси тўғрисидаги маълумотлар олинади. Суҳбат чоғида ўзаро изчил боғланган саволлар берилади. Суҳбат методидан тўғри фойдаланиш ва ундан кутиладиган натижага эришиш суҳбат ўтказиш учун пухта тайѐрланишга боғлиқдир. Суҳбат методи қуйидаги шартларга риоя қилишни талаб этади. Ўтказилган суҳбатнинг мавзуси ва мазмуни синалувчининг тараққиѐт даражаси ҳамда ѐш хусусиятларига мос бўлиши керак. 57 Суҳбат пайтида синалувчиларга берилган саволлар мазмунан яхшилаб ўйлаб олиниши лозим. Суҳбат пайтида берилган саволларга "ҳа", "йўқ" каби қисқа тарзда эмас, балки батафсил жавоб олишга эришиш керак. Синалувчилар зерикиб ѐки толиқиб қолмасликлари учун суҳбат қаддан ташқари чўзилиб кетмаслиги лозим. Суҳбат методининг юқорида таъкидланган ижобий жиҳатлари билан бирга айрим заиф томонлари ҳам мавжуд. Такрорланган сўзлар, "ғализ" иборалар нутқнинг тезлиги, фикрнинг мавҳумлиги, зерикарлилиги, муваффақияцизликка сабаб бўлади. Шунингдек, савол-жавобнинг бир хил шаклда эмаслиги синалувчида ўзига хос ишлаш услуби ошкораликнинг йэтишмаслиги, ийманиш, уялиш атрофлича маълумотлар олишни қийинлаштиради ва шу сабабли бошқа методларга мурожаат қилишга тўғри келади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling