59
Генетик метод (денетикос - келиб чиқишга оид, метҳодос - текшириш,
тадқиқот) - психик ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг қуйидан юқорига
қараб ривожланиши жараѐнини ўрганиш усуллари.
Генетик психология (юнон. Денетикос - келиб чиқишга оид, псйcко -
пйҳ) одамнинг индивидуал психологик хусусиятларининг келиб чиқиши,
уларнинг шаклланишида генотип ва муҳитнинг роли ўрганади.
Детерминизм (лот, детерминаре - аниқламоқ)
- табиатдаги барча
нарсалар, шу жумладан, психик ҳодисаларнинг рўй бериши объектив сабаблар
ва қонунлар билан белгиланади деган таълимот.
Дин психологияси - диний онг хусусиятлари, тизими ва функсияларининг
ижтимоий - психологик омилларини ўрганувчи психология тармоқи.
Диффернсиал психология - (лот. дифферентиа - фар?) психология
фанининг бир қисми бўлиб, кишилар ўртасидаги
индивидуал психологик
фарқларни ўрганади.
Ёш психологияси - психология фани тармоқларидан бўлиб, турли ѐшдаги
одамларнинг психологик хусусиятларини ва ривожланиш қонуниятларини
ўрганади.
Зоопсихология (юнон. зоон ҳайвон, псйче - пйх, лодос таълимот) -
психология тармоқларидан бири бўлиб, ҳайвон психикасининг тараққиѐтини
ўрганадиган соҳа.
Интервю (интервиеw - суҳбат)- бу ижтимоий психология методи бўлиб,
қўйилган саволларга берилган жавоб тариқасида ахборотларни тўплаш усули.
Интроспетив метод - бу одамнинг ўз- ўзини
кузатишга асосланган
психологик методи.
Кузатиш - психологик методларидан бири бўлиб,
одамнинг хатти-
ҳаракатларида намоѐн бўладиган турли ҳодисаларни ҳисобга
олиш ва
субъектив психик ҳодисалар тўғрисида фикр олишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: