Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Тажриба ѐки эксперимент методи
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- А.Ф.Лазурский
- Лаборатория (клиника) эксперимент и
- Электрон тахистоскоп
Тажриба ѐки эксперимент методи - ўз навбатида табиий ва лаборатория
методларига ажратилади. Табиий тажриба методларининг илмий асосларини 1910 йилда рус психологи А.Ф.Лазурский томонидан ишлаб чиқилган. У кичик мактаб ѐшидаги бола шахсининг шаклланишини ўрганиш мақсадида ушбу методни қўллаган. Табиий методдан ишлаб чиқариш жамоалари аъзоларининг, илмий муассасалар ходимларининг, ўқитувчилар, кексайган кишиларнинг психологик ўзгаришлари, ўзаро муносабатлари, иш қобилиятлари, мутахассисликка яроқлилиги муаммо-ларини ҳал қилиш жараѐнида фойдаланиш назарда тутилади. Табиий шароитда инсон психикасини ўрганишдан синалувчиларнинг ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараѐнида берилаѐтган билимлар тадқиқот мақсадига мувофиқлаштирилиши, катта ѐшдаги одамларга тарбиявий таъсир ўтказиш, кундалик меҳнат доирасида амалга оширилиши, завод ва фабрикада эса моддий маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим. Табиий эксперимент методи сиртдан кузатиш методидан кескин фарқ қилади. Сиртдан кузатиш методида бирор психик жараѐн кузатилаѐтган киши ўша жараѐн қандай юз берса, шу ҳолича текшираверади, лекин бу жараѐннинг намоѐн бўлишига аралашмайди, яъни психик жараѐнни юзага келтирувчи шароитни ўзгартирмайди. Табиий эксперимент методидан фойдаланганда эса текширувчи ўрганилаѐтган бирор психик жараѐнни ўзи вужудга келтиради, лекин уни текширилаѐтган одам учун табиий бир шароитда ва унга сездирмасдан ўтказади. Лаборатория (клиника) эксперимент и методининг (1879 йили В.Вунт киритган) асосий хусусияти, шундан иборатки бунда ўрганилиши лозим бўлган психик жараѐнларнинг (масалан идрок, диққат,хотира каби) қандай шароитда қачон юз беришини кутиб ўтирмасдан текширувчи киши (эксперимент атор) синалаѐтган одамда шу жараѐнларни махсус тарзда ишга солади. Бундан ташқари лаборатория эксперименти шароитида эксперимент атор ўрганаѐтган ҳар бир психик жараѐнни ҳоҳлаган марта, яъни такрор-такрор яхшилаб синаб кўриши мумкин. Бу мураккаб психик жараѐнларнинг табиатини ўрганишда катта қулайлик туғдиради. Биринчидан, исталган психик жараѐнни ҳоҳлаган пайтда юзага келтириш вақтни тежаш имконини берса, иккинчидан ҳар бир психик жараѐнни такрор-такрор юзага келтириб, синчиклаб ўрганиш бу жараѐнларнинг қонуниятларини аниқлаш имкониятини беради. Ҳозирги кунда одамдаги айрим психик жараѐнларнинг юз бериш тезлигини, диққатнинг барқарорлиги ва кенглигини, хотиранинг хусусиятларини уқув ҳамда малакаларнинг қонуниятларини аниқ ва пухта текшира оладиган кўплаб махсус асбоблар мавжуддир. Масалан, електрон хроноскоп орқали айрим психик (акс эттириш , кўриш, ешитиш, ҳид билиш, 56 тери сезгилари каби) жараѐнларнинг юзага келиш тезлигини аниқ ўлчаш мумкин. Электрон тахистоскоп орқали диққатнинг хусусиятларини белгилаш мумкин, персептометр орқали идрок қилиш хусусиятларини ўрганиш мумкин, Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling