Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
В) натижаларни қайта ишлаш ѐки статистик методлар
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қиѐслаш методидан
- Лонгитюд методининг
В) натижаларни қайта ишлаш ѐки статистик методлар;
Г) шарҳлаш гуруҳига генетик ва доналаш методлари киради. Б.Г.Ананев томонидан ажратилган классификасияга кўра, тадқиқот ишларида фойдаланиладиган асосий методлар емперик гуруҳ методлари ҳисобланади. Шундай бўлсада бошқа гуруҳ методларига ҳам қисқача тўхталиб ўтамиз. Тадқиқот методларининг биринчи ташкилий гуруҳи ўз ичига қиѐслаш, лонгитюд (узлуксиз), комплекс (кўпѐқлама) деб аталадиган турларни қамраб олади. Қиѐслаш методидан умумий психология, ижтимоий психологияда катта ѐки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш учун, медисина психологиясида – соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини қиѐслаш мақсадида, спорт психологиясида спортчиларнинг ҳолати, ўқувлилигини ва ишчанлигини ўзаро таққослаш мақсадида фойдаланилади. Қиѐслаш методи турли ѐшдаги одамларнинг билиш жараѐнлари шахс хусусиятлари, билимларни ўзлаштириш, ақлий қобилияти, салоҳияти, ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослигини ўрганишда қўлланилади. Психологлардан Л.С.Вигоцкий, П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананев, Д.Б.Елконин, П.Галперин ва уларнинг шогирдлари олиб борган тадқиқотлар (чақалоқлик, гўдаклик, илк болалик, кичик мактаб ѐши, ўсмирлик, ўспиринлик ѐш даврларини ўзаро солиштириш) шу методдан фойдаланиб амалга оширилган. Лонгитюд методининг бошқа методлардан фарқи бир ѐки бир нечта синалувчилар узоқ муддат, ҳатто ўн йиллаб текшириладилар. Лонгитюд методидан немис психологи В.Штерн, франсуз психологи Р.Заззо, рус психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтес, В.С.Мухина ва бошқалар кўп йиллардан бери фойдаланмоқдалар. Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Ҳасан-Ҳусан, Фотима- Зуҳра ѐки аралаш жинсли Ҳасан - Зуҳра, Фотима- Ҳусан) егизаклар кузатилган. Лонгитюд методи ѐрдамида субъектив омилларнинг ўзига хослигини объектив шарт - шароитлари ва ижтимоий муҳитнинг синалувчига таъсири ўрганилади. Чунончи егизакларнинг ўхшашлиги ва тафовути, таъсирланиши, ҳис-туйғуни ўзгариши кишилар ўртасидаги индивидуал фарқлар (ишчанлиги, темпераменти, олий нерв фаолияти тизими ва ҳоказо) бўйича маълумотлар олиш лонгитюд методи орқали амалга оширилади. Комплекс методи ѐрдамида ўрганилган объектдаги ўзгаришлар турли нуқтаи - назардан таҳлил қилинади ѐки уларга ҳар хил ѐндашилади. Масалан, болада оддий билимларни ўзлаштириш хусусияти психологик жиҳатдан текширилаѐтган бўлса, комплекс ѐндашиш таъсирида ана шу ўзлаштиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий, биологик хусусиятлари ѐритилади. Айтайлик, кексайишнинг биологик омилларини ўрганиш, унинг психологик, физиологик, мантиқий жиҳатларини ѐритишга хизмат қилади. 54 Илмий тадқиқот методларининг учинчи гуруҳи натижаларни қайта ишлаш бўлиб, улар статистик (миқдор) ва психологик (сифат) таҳлил турларига бўлинади. Илмий тадқиқот методларини шарҳлаш гуруҳи генетик ва доналаш методларидан иборатдир. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling