Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Экстремал психология - инсонннинг ўзгарган муҳит шарт-
шароитларида психик фаолиятнинг кечиши қонуниятларини ўрганадиган 
психология соҳаси. 
Психофизиология 

одамларнинг 
индивидуал 
психологик 
ва 
психофизиологик фарқларини тадқиқ қилувчи, психология соҳаси. 
Сиѐсий психология - жамиятнинг сиѐсий ҳаѐтидаги психологик 
хусусиятлар, ҳолатлар, қонуниятлар, таъсирчанлик ва таъсир кўрсатиш 
жараѐнлари каби жабҳаларни текширувчи психология со?аси.
Оила психологияси - оила психологиясини ўрганувчи, фанлараро 
тадқиқот қилишга йўналган психология соҳаси. 
Парапсихология - Ҳозирги замон фанининг чэгарасидан ташқаридаги, 
тушунтириш қийин бўлган психик ҳодисаларни ўрганади. 
Фан ривожланиб, тараққий етиб бориши жараѐнида унинг соҳалари ҳам 
кенгайиб бормоқда.
Ҳозирги замон психологиясининг илмий тадқиқот методлари 
Малумки, ҳар қандай фан ўз предметига эга. Психологиянинг предмети 
психика бўлиб, у обектив оламни психик ҳодисалар асосида акс еттириб, юзага 
келган ва шаклланган образ субект фаолиятини, хулқ-атворини мақсад сари 
йўналтиради. 
Бундан ташқари ҳар қандай фан қандайдир ҳодиса қонуниятларини 
билиш учун малум бир методлардан фойдаланади. И.П.Павлов "Методнинг 
қўлида тадқиқот тақдири ѐтади" деган еди. Методлар тизими фаннинг умумий 
методологиясига бирлашади.
Методологияни кенг манода оладиган бўлсак, у малум тизимга эга бўлган 
ва билимларни излаб топишга қаратилган, мантиқан кетма-кетликка эга бўлган 
методлардир. Кўпчилик олимлар бу атамани илмий метод тушунчасига мос 
тарзда тушунадилар ва фойдаланадилар, методология фақат илмий тарзда қабул 
қилиниши деб такидлайдилар. 
Методология (юнонча метҳодес - билиш, тадқиқ қилиш, изланиш йўли, 
логос - тушунча, талимот) амалий фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш 
тамойиллари, усуллари тизими ҳамда ушбу тизим ҳақидаги талимотдир. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling