65
Агар ҳайвонларни хатти-ҳаракатлари бевосита теварак-атрофдаги муҳит
билан
белгиланса, одамнинг фаоллиги эса илк ѐшлик давридан бошлабоқ,
бутун инсониятнинг тажрибаси ва жамият талаби билан бошқарилади. Шу боис
"фаолият", "фаоллик", "хатти-ҳаракат" тушунча-ларининг мазмун моҳиятини
англаб олиш лозим. Шунга кўра адабиѐтларда мазкур
тушунчаларга берилган
таърифларга асосий эътиборни қаратиш лозим.
А.В.Петровский таҳрири остида чиққан "Умумий психология"
дарслигида:
"Фаолият - кишининг англанган мақсад билан бошқарилиб
туриладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) фаоллигидир" -деб
таърифланади. М.Г.Давлетшин муаллифлигида чоп етилган "Психология"
қисқача изоҳли луғатида:
"Фаоллик - тирик
материянинг умумий хусусияти,
теварак-атрофдаги муҳит билан ўзаро таъсирида намоѐн бўлади.
Психик
фаоллик бу ўзаро таъсир шу асосда фаоллик кўрсатиш билан тавсифланади"-
дея таърифланган.
Do'stlaringiz bilan baham: