Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаоллик
Фаолият - инсониятга хос онг билан бошқариладиган эҳтиѐжлар
туфайли, пайдо бўладиган ва ташқи олам билан кишининг ўз-ўзини билишга, уни қайта қуришга йўналтирилган фаоллигидир. Ҳаракат - мақсадга мувофиқ йўналтирилиб, онгли равишда амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндиси. Ҳаракат онгли фаолиятларнинг таркибий қисмлари ва мотивларидан биридир. Қ.Турғуновнинг "Психология" терминларининг қисқача русча-ўзбекча изоҳли луғатида: Фаоллик - шахснинг эҳтиѐжларини қондириш учун воқеликни ўзлаштиришга қаратилган муҳим қобилиятидир. Фаоллик ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз бўлиб, кишининг фаолияти меҳнат, ўқиш, ўйин, ижтимоий ҳаѐт, спорт, ижод кабиларда яққол намоѐн бўлади"- деб кўрсатилади. Фаолият - инсон ҳаѐтининг унинг воқеликка нисбатан фаол муносабатининг рўѐбга чиқиш шакли. ҳаракат - мақсадга мувофиқ йўнал- тирилиб, онгли равишда амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндиси онгли фаолият таркибий қисмлари ва мотивларидан иборат. В.М.Каримованинг "Психология" ўқув қўлланмасида қуйидагича таърифлар учрайди: Фаоллик - шахснинг ҳаѐтдаги барча хатти-ҳаракатларини намоѐн этишни тушунтирувчи категориядир. Фаолият - инсон онги ва тафаккури билан бошқариладиган, ундаги турли-туман эҳтиѐжлардан келиб чиқадиган ҳамда ташқи оламни ва ўз-ўзини ўзгартириш ва такомиллаштиришга қаратилган ўзига хос фаоллик шаклидир. Мазкур таърифлардан кўринадики, фаолият тушунчаси ўз таркибига шахснинг у ѐки бу даражадаги фаоллик кўрсата олиш даражаларини қамраб олади ва унга умумий тарзда қуйидагича таъриф бериш мумкин: Фаолият- англанган мақсад билан бошқариладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) ҳаракатлар йиғиндисига айтилади. Адабиѐтларда фаоллик ва ҳаракат тушунчалари ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлгани билан улар ўртасидаги айрим фарқли белгилар кузатилади. Жумладан, фаолиятнинг мазмуни тўла-тўкис уни юзага келтирган табиий-биологик ва маънавий эҳтиѐжлар билан шартлашмаганлиги туфайли унинг психологик механизми ҳам ўзгача негизда қурилиши мумкин. 66 Иккинчидан, фаолият муваффақиятини таъминлаш учун психик нарса ва ҳодисаларнинг хусусият объектив хоссаларни акс эттириши, қўйилган мақсадга эришиш йўл-йўриқларини аниқлаб бериш лозим. Учинчидан, фаолият шахснинг хулқ-атворини мақсадга қаратилган ҳаракатларни руѐбга чиқариш, юзага келган эҳтиѐжларни ва ѐрдамга муҳтожлиги, фаолликнинг имконини берадиган бошқаришни уддалаш лозим. Шунинг учун фаолиятни билиш жараѐнларисиз, иродавий зўр беришсиз амалга ошириш жуда мушкул. Айнан иккала омил ўзаро узвий алоқага киргандагина яратувчанлик хусусиятини касб этади. Инсон фаоллигининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, фаолиятнинг мазмуни ана шу фаолиятни юзага келтирган эҳтиѐжнинг бир ўзи билан белгиланмайди. Агар эҳтиѐж фаолиятга мотив сифатида мадад бериб, уни рағбатлантириб турса фаолиятнинг шакли ва мазмуни ижтимоий шароитлар, ижтимоий талаблар ҳамда тажрибалар билан белгиланади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling