Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Фаолиятнинг муҳим хусусиятлари


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Фаолиятнинг муҳим хусусиятлари 
Ҳайвонлар фаоллиги 
Инсон фаолияти 
Инстинктив - биологик фаоллик 
Билишга 
ва 
мулоқатга 
бўлган 
эҳтиѐжлар билан йўналтирилган 
Ҳамкорликдаги 
фаолият 
эмас, 
биологик мақсадлар, (озиқланиш, 
ҳимояланиш)га 
асосланган 
тўда 
бўлиб
юриш, . 
Кишилик жамияти ҳамкорлигидаги 
фаолият асосида ташкил топган, ҳар 
бир ҳаракат инсон учун
ҳамкорликдаги фаолиятидаги ўрнига 
кўра аҳамиятлидир 
Кўргазмали - яққол вазиятлар билан 
бошқарилади. 
Предмет 
ва 
ҳодисаларни 
мавҳумлаштириш, улар ўртасидаги 
сабабий 
боқланиш 
ва 
муносабатларни
аниқлаш мумкин.
Ирсий жиҳатдан мустаҳкамланган 
дастур 
(инстинкт)лар 
асосидаги 
хатти-ҳаракатлар, кўникмалар якка 
тартибда ҳосил бўлиб ҳайвоннинг 
яшаш учун ташқи шароитларга 
мослашиши 
сифатида 
намоѐн 
бўлади. 
Тажрибани бериш ва ўзлаштириш 
мулоқотнинг ижтимоий воситалари 
(тил ва бошқа белгилар тизими) ѐки 
моддий 
маданият 
маҳсулотлари 
орқали амалга оширилади. 
Ёрдамчи қуроллар, воситалар ясаши 
мумкин, аммо ундан қурол сифатида 
доимо фойдаланмайди. Бир қурол 
ѐрдамида 
бошқа 
қурол 
ясай 
олмайди. 
Меҳнат қуроллари ясаб, уни кейинги 
авлодларига ҳам қолдириши мумкин. 
Турли предмет ва қуроллардан 
фойдаланиб, янги қурол ва воситалар 
ярата олади. 
Ташқи муҳитга мослашади 
Ўз эҳтиѐжларига мувофиқ тарзда 
ташқи дунѐни ўзгартиради. 
Одамни ишлашга мажбур қилувчи мотив унинг овқатланиш эҳиѐжи 
бўлиши мумкин. Бироқ одам, масалан, дастгоҳни очлик эҳтиѐжини қондириш 
учун бошқармайди. Инсон фаолиятининг мазмуни жамият талаб қиладиган 


67 
бирон маҳсулотни тайѐрлаш мақсади билан белгиланади. Фаоллик манбаи 
бўлган фаолият яхши англаб олинган мақсад билан белгиланади. 
Юқоридаги жадвалда инсон фаолияти билан ҳайвонлар хатти-ҳаракати 
ўртасидаги фарқлар акс эттирилган. Фаолият фаолликни англаб олинган мақсад 
билан бошқаради. Фаолиятни англаш қандай даражада бўлмасин мақсадни 
англаш ҳамма вақт ҳам зарурий белги сифатида қолаверади.
И.М.Сеченов физиологик органлар ва тизимлар фаоллиги ѐки иши 
тўғрисида тасаввурга эга бўлган, шу сабабдан унинг асарларида "Тафаккурнинг 
фаол шакли", "Тафаккур фаолияти", "Мия фаолияти", "Мускул фаолияти" сўз 
бирикмалар кенг кўламда жой олганлиги И.П.Павлов томонидан "Олий нерв 
фаолияти", Н.А.Бернштейн эса "Физиологик фаоллиги" атамани фан оламига 
олиб кирган. Лекин Н.А.Бернштейн фаоллик, фаолият, иш, меҳнат 
тушунчаларини маъносига кўра фарқлаган бўлишига қарамай, у аксарият 
ҳолларда фаолликни фаолият маъносида қўллаган. 
Психофизиологияда фаолият фаолликни физиологик маъноси сифатида 
талқин қилинган бўлса, иш, меҳнат фаолияти, "меҳнат фаоллиги" мазмунида 
қўлланилади. Ижтимоий психологияда "Фаолият - фаоллик - иш - меҳнат", 
"Фаолият - хулқ", "меҳнат - хулқ, фаолият" кўринишлари жуфтлиги учраб 
туради. С.Л.Рубинштейн онг ва фаолият бирлиги тамойилини илгари суриб, 
уни атрофлича асослаб бериб, фаолият психологиясини яратиш зарурлигини 
тушунтира олди. Унингча, меҳнат психологик эмас, балки "ижтимоий 
категория", психология эса "меҳнат фаолиятининг психологик жабҳаларини" 
тадқиқ этади. 
А.Н.Леонтев фаолиятнинг психологик назариясини яратиб, унинг асосий 
тушунчаси сифатида "Предметли фаолият" сўз бирикмасини фанга олиб кирди. 
Муаллиф томонидан "Одамнинг ҳиссий амалий фаолияти" сўз бирикмаси 
"ижтимоий инсон" сифатида талқин етилади. Унинг асарларида "Фаолият", 
"Хулқ" тушунчалари ҳар хил мазмунда ишлатилади, жумладан "Тескари 
алоқалар воситасида хулқни бошқариш", "Фаолиятнинг ҳалқали тузилиши", 
"Фаолиятни бошқариш", "қўлнинг туюш фаолияти", "Персептив фаолият", 
"Ресептор ва еффектор" аппаратларининг ҳамкорлик фаолияти кабилар.
Б.Г.Ананев фаолият психологиясини фаоллик психологияси маъносида 
тушунади. Унинг фикрича билиш ва муомала фаолиятнинг бирламчи 
кўринишидир. 
Тадқиқотчи 
"Инсон 
фаолияти", 
"Ташкилий 
иш", 
"Ташкилотчилик фаолияти", "Хулқ жараѐнининг алгоритмлари" атамала-ридан 
ҳар хил маънода фойдаланади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling