Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Етакчи фаолият - фаолият турларидан бири бўлиб, бунда маълум давр 
ичида шахс сифат жиҳатидан ўзгариб шаклланади.
Интериоризасия (лот. интериор - ички) - ташқи амалий ҳаракатларнинг 
ички ақлий амалларга айланиш жараѐни.
Кўникма - одамнинг маълум ишни бажаришга тайѐрлигида кўринадиган 
қобилияти.
Малакалар интерференсияси (лот. латер - орасида, ференс - тарқатувчи) 
аввал ҳосил қилинган малакаларнинг кейинчалик бошқа янги малакаларнинг 


75 
ҳосил бўлиш жараѐнига салъбий таъсир кўрсатиши натижасида янги 
малакаларнинг сусайиб қолиши.
Меҳнат - одамнинг маълум мақсадга, ўз эҳтиѐжларини қондириш учун 
борлиқни билиш ва уни қайта қуришга, моддий ва маънавий бойликларни 
яратишга йўналтирилган фаолияти.
Фаолият - инсонгагина хос, онг билан бошқариладиган эҳтиѐжлар 
туфайли пайдо бўладиган ва ташқи олам билан кишининг ўз-ўзини билишга, 
уни қайта кўришга йўналтирилган фаоллиги.
Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш - психологиянинг илмий-текшириш 
методларидан бири; шахснинг билим ва маҳорати, қобилияти, қизиқишлари, 
диди, фаолият турига бўлган муносабатлари ва унинг ўзгаришини ўрганиш 
усули.
Фаоллик - тирик материяиинг умумий хусусияти, теварак-атрофдаги 
муҳит билан ўзаро таъсирда бўлишида намоѐн бўлади.
Екстериоризасия (лот. Ехтериор - ташқига айланиш) - ички психик 
фаолиятнинг ташқи амалий фаолияти, жонли мушохадага айланиши.
Ўйин - фаолият турларидан бири. Бу болаларнинг катталар фаолиятини, 
уларнинг
иш-ҳаракатларини, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларии акс эттириш да 
ифодаланадиган ва теварак-атрофдаги борлиқни билишга қаратилган 
фаолиятидир.
Ўқиш - шахснинг билим ва фаолият усулларипи эгаллашга ҳамда уни 
мустаҳкам есда сақлаб қолиш жараѐни.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling