Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Фаолиятнинг асосий турлари


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Фаолиятнинг асосий турлари 
Одамларнинг фаолияти онгли фаоллик сифатида инсон онгининг таркиб 
топиши ва тараққиѐти билан боғлиқ ҳолда таркиб топади ва ривожланади. 
Инсон фаолиятида тараққиѐтнинг асоси ҳамда онг мазмунининг манбаи бўлиб 
хизмат қилади.
Фаолиятда инсоннинг шахси ифодаланади, шу билан бирга фаолият одам 
шахсини таркиб топтиради. Одамларда ҳар хил турдаги фаолиятларнинг пайдо 
бўлиши ва тараққиѐти жуда ҳам мураккаб ҳамда узоқ давом этадиган жараѐн. 
Боланинг фаолияти унинг камолоти давомида фақат аста-секин таълим ва 
тарбиянинг таъсири остида онгли мақсадга мос фаолият шаклини эгаллаб 
боради. Инсон фаолияти асосан уч турга бўлинади: ўйин, меҳнат, таълим 
фаолияти. Бу фаолият турлари бола шахсининг таркиб топишида ҳал қилувчи 
рол ўйнайди.
Ўйин. Бола бир ѐшга тўлгандан бошлабоқ унда фаолиятнинг содда 
шаклларини эгаллаш учун шарт-шароитлар юзага кела бошлайди. Бундай шарт-
шароитлардан биринчиси ўйиндир. Ўйин фаолиятини ҳайвон болаларида ҳам 
учратиш мумкин. Ҳайвонларнинг ѐш болаларида кузатиладиган ўйин 
фаолиятига ҳар хил нарсалар билан шуғулланиш, ѐлғондакам уришишлар, 
югуришни ва шу кабиларни киритиш мумкин. Болаларда ҳам ўйин уларнинг 
фаолиятларини, фаолликларини амалга ошириш шаклидир. Соф ҳолдаги ўйин 
фаолиятини юзага келтирадиган сабаб эҳтиѐж бўлса, унинг манбаи таҳлид ва 
тажрибадир. Болалар нарсалар билан ролли қоидали, ҳаракатли, дидактик 
мазмунли ўйинларни ўйнайдилар. 
Ўйин нарса ва ҳодисаларнинг мазмунини боланинг ўз тажрибасида билиб 
олишга, мазкур мазмунларни ишлата билишга машқ қилдиради. Боланинг 
шахсий сифатлари бошқалар билан муносабатларда таркиб топиб боради. Ўйин 
фаолиятида бола ижтимоий воқеликни тақлид, рол орқали ижро этишга ҳаракат 
қилади ва шу йўсинда атроф-муҳит тўғрисидаги, ижтимоий турмушдаги 
шахслараро муносабатларни ўзлаштира боради. Ижтимоий турмушдаги у ѐки 
бу ҳодисани рол орқали ижро қилади. Сўз билан ҳаракатнинг бирикуви 
натижасида ўйин фаолияти тусини олади ва муайян маънода ахборот бериш, 
узатиш имкониятига эга бўлади. Дастлабки ўйин айнан катталар хатти-
ҳаракатини такрорлаш, уларга тақлид қилиш билан тавсифланади. Сюжетли 
ўйинлар борлиқнинг гоҳ англанган, гоҳо англанмаган тарзда у ѐки бу 
томонларини эгаллашга ҳаракат қилади.
Ўйин даставвал бола учун вақт ўтказиш, уни машғул қилиш функсиясини 
бажарса, кейинчалик ижтимоий-тарихий тараққиѐт намуналарини ифодалаш 
даражасига ўсиб ўтади. Роллар, маъноли ҳаракатлар, ибратли имо-ишоралар, 
тушунчалар бола шахсини шакллантиришда фаол иштирок этади. Бола 
туғилгандан то мактаб таълимигача унинг учун ўйин фаолияти йетакчи 
фаолият ролини бажаради, шунингдек ўйин дидактик тус касб этиши ҳам 
мумкин. 
Таълим фаолияти ўйин фаолиятининг пировардида юзага келади. Бу 
фаолиятнинг мақсади маълум ахборотларни, билимларни, ҳаракатлар ва 


74 
амалларни ўзлаштиришдан иборатдир. Одамнинг ўз мақсадига кўра батамом 
ўрганиш ва ўзлаштиришдан иборат бўлган мана шундай махсус фаолияти 
таълим фаолияти дейилади. Психологик жиҳатдан олганда, таълим фаолияти ўз 
ичига қуйидаги жараѐнларни олади: маълум бир назария ва амалий фаолият 
турини муваффақиятли амалга ошириш учун объектив оламнинг енг муҳим 
хусусиятларига доир ахборотларни ўзлаштириш. Бу жараѐннинг маҳсулоти 
билимлардир. Мана шу фаолиятни, яъни билимларни ўзлаштиришда юзага 
келадиган усул ва операсияларни эгаллаш, бу жараѐнларнинг маҳсулоти малака 
ва уқувлардан иборатдир. Таълим фаолиятининг таркиби жуда ҳам мураккаб 
бўлиб, билимлар, тушунчалар, малакалар, одатлар, уқувлар киради. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling