Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Таълим фаолияти маълум равишда ташкил етилган шароитда амалга 
оширилади. Катта ѐшли кишилар болаларнинг тараққиѐтига фаол таъсир етиб, 
уларнинг таълим фаолиятларини ҳамда бу фаолият билан боғлиқ бўлган хатти-
ҳаракатларни ташкил қиладилар. Бу фаолият ва ҳаракатларни инсоният 
ижтимоий тажрибасини ўрганиш томон йўналтиришдир. Шундай қилиб, 
таълим фаолияти катта кишилар томонидан ташкил қилиниб, бошқарилади ва 
тизимли равишда назорат қилиб борилади. Маълумки, таълим фаолияти билан 
тарбия ишлари узвий боғлиқдир. Бизнинг мактабларимизда ҳар ?андай таълим 
жараѐни ҳамма вақт тарбиявий характерга эга, болаларга у ѐки бу фан бўйича 
таълим берар эканмиз, шунинг билан бирга уларни биз тарбиялашимиз керак. 
Мактабдаги тарбиявий ишларни асосан тушунтириш, ишонтириш, кўрсатиш, 
рағбатлантириш, талаб қилиш, вазифа бериш ва жазолаш каби воситалар 
ѐрдамида амалга оширилади. Мактабдаги барча тарбиявий ишларни асосий 
мақсади ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.
Меҳнат фаолияти - маълум ижтимоий фойдали, моддий ѐки маданий, 
маънавий маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолиятдан иборат. 
Кишиларнинг меҳнати маълум мақсадга қаратилган ҳар доим ижтимоий 
табиатга эга бўлади. Меҳнат фаолиятининг мақсади кишиларнинг истеъмол 
қилинадиган нарсаларни, яъни нон, машиналар, турли ишлаб чиқариш 
маҳсулотларини тайѐрлаш, яъни кийим-кечак озиқ-овқат ва бошқа шу каби 
нарсаларни ишлаб чиқаришга қаратилган бўлиши мумкин. 
Меҳнат фаолияти ўз моҳияти жиҳатдан ҳам ижтимоийдир. Меҳнат 
тақсимоти ҳам ижтимоийдир. Меҳнат тақсимоти туфайли бирорта киши ҳам 
ўзига керак бўладиган нарсаларни фақат ишлаб чиқаришга қатнашмай, балки 
деярли ҳеч қачон ҳатто биргина нарсани бошдан охиригача ишлаб чиқаришда 
ҳам қатнашмайди. Шунинг учун одам ҳаѐти учун зарур бўлган ҳамма 
нарсаларни жамиятдан олади, ўз эҳтиѐжларини қондиради. 
Таянч тушунчалар 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling