Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б.М.Кедровнинг
Тиббиѐт психологияси асосларини тадқиқ етган клинисист психологлар
(В.М.Бехтеров, С.П.Боткин, С.С.Корсаков, А.Р.Лурия, В.Н.Мясишчев ва бошқалар) тадқиқотларининг киши хулқ-атворида психиканинг қандай рол ўйнашини аниқлашдаги ўрни каттадир. Психология ва тиббиѐтнинг туташган жойида бўлган тиббиѐт психологияси психология фанининг ютуқларини касалликларнинг олдини олиш 45 билан боғлиқ масалаларни ўрганишда қўллаб келаѐтир. Касалликнинг зўрайиши бир томондан психик омилларга (тушкунликка берилиш васвасага тушуш, ҳадиксираш ва шу кабиларга) боғлиқ бўлса, иккинчидан дарднинг ўзи ҳам, жумладан терапевтик муолажанинг самарадорлигини пасайтириб юбориши мумкин бўлган алоҳида психик ҳолатларни келтириб чиқарадики, бу ҳол врач ва психологнинг куч-ғайратлари бирлаштирилишини зарурат қилиб қўяди. Шу билан баробар мия қобиғининг баъзи бир жойлари, масалан, чакка қисми лат йэганда психиканинг бузилишини клиник-психологик тадқиқ қилиш натижасида идрок ва хотиранинг қонуниятларини тушуниш имконини берадиган янги маълумотлар олинди. Психолог-клинисист беморнинг оғзаки ѐки ѐзма нутқи психологик жиҳатдан бузилиши хусусиятларини аниқлаб, дарднинг манбаи киши бош мияси катта ярим шарларининг муайян бўлмасида эканлигини қайд қилади ва бу билан нейрохирургияга ѐрдам беради. Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, психология тиббиѐт, табиатшунослик фанлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар бир-бирини назарий ва амалий билимлар билан бойитиб боради. Умумий психологияни бу соҳалар билан бир қаторда қўйиш нотўғри чунки, умумий психология инсон руҳиятининг умумий қонунларини турларини методологик ва назарий тамойиллари асосида ўрганиш билан шуғулланади. Албатта, бугунги кунда психология фани кўплаб фанлар билан узвий боғлиқдир. Буни психофизика, психофизиология, психолингивистика, математик психология ва ҳоказолар мисолида кўриш мумкин. Академик Б.М.Кедровнинг классификасияси бўйича барча фанлар 3 гуруҳга бўлинади: гуманитар, фалсафий ва табиий фанлар. Психология фанига тўхталадиган бўлсак: Б.М.Кедров фикрича, бу катта уч гуруҳдан фанлар тизимида психология мустақил фан сифатида намоѐн бўлади, ҳамда у инсон психик фаолиятини табиий- тарихий ва ижтимоий томонини ўрганади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling