Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Ҳайвонларнинг инстинктлари
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
Ҳайвонларнинг инстинктлари
Инстинктлар - ҳайвонинг табиий эҳтиѐжларини қондириш учун қиладиган мураккаб туғма ҳаракатларидир. Қушлар жуда усталик билан ин ясар эканлар, материал танлаш ва инни пишиқ қилиб қуриш йўлида хилма-хил ҳаракатларни бажарадилар. Масалан, қалдирғочларнинг ин қуриши, Калюшка деб аталувчи балиқнинг еркаги сув тагида йердан чуқурча ковлаб, уни майда сув ўсимликлари билан тўсади, иннинг ѐн деворини қуради ва устини беркитади буни у йирикъроқ ўсимликлардан ўз танасидан елимсимон модда чиқариб ясайди. Шундан кейин еркак балиқ урғочи балқни уруғ қўйиш учун ҳайдаб киргизади ва то уруғдан балиқчалар очиб чиққунга қадар ин атрофини қўриқлаб туради. Рус зоопсихологи В.А.Вангер (1849-1934) урғочи ўргимчакнинг номақул бўлиб қолган инстинктлари шаротида унинг хатти- ҳаракатларини кузатган ва тасвирлаб берган еди. Чунончи, кўпинча ўргимчак пилласининг ичидагини зараркунандалар йеб кетган бўлади. Лекин урғочи ўргимчак бўшаб қолган пиллани қўриқлашда ва у ѐқдан-бу ѐққа кўчиришда давом этади. Шундай ҳоллар ҳам бўлади-ки, урғочи ўргимчак пиллани ясаб ва одатда тухум қўйиш чоғида бажариладиган ҳаракатларни бир неча марта такрорлаб, амалда тухум қўймаслиги ҳам мумкин. Шундай бўлса-да, у келгуси босқичга, яъни бўш пиллани қўриқлашга ва уни у ѐқдан - бу ѐқга кўчиришга ўтади. Асаларилар реаксиясининг мақсадга мувофиқлиги ҳам нисбийдир. Агар мумкатакнинг орқа томони тешиб қўйилса, асалари яроқсиз уяга маълум миқдордаги ширани тўкиб бўлгач, гарчи унинг иккинчи томонидан шира оқиб кетадиган бўлса ҳам мум билан беркитиб 28 кетади. Франсуз тадқиқотчиси К.Фабри йер арисининг бир қолипдаги мақсадга мувофиқ бўлмаган хатти-ҳаракатини кузатган еди. Йер ариси уясининг олдига чалажон чигирткани келтириб, барча арилар сингари уясини текшириш учун кириб кетганида тадқиқотчи унинг ўлжасини йироққа суриб қўяди. Ари уясидан чиқиб, уни излаб, шошиб яна уясининг олдига қўяди ва текшириш учун яна уясига кириб кетади. Фабри арининг уяси олдидан чигирткани қирқ марта четга суриб қўяди ва ари қирқ мартасида ҳам ўлжасини топиб, уни олиб кириш учун уясини текширган. Бу мисоллар инстинктнинг чекланганлигини кўрсатади. Инстинктив ҳаракатлар муайян шарт-шароитларга қатъий боғлиқ бўлади. Инстинктнинг амал қилиш механизми шундан иборат-ки, ташқи шарт- шароитлар рефлектор муносабатни билдиришга ундайди, енг охирида эса навбатдаги муносабат билдириш учун қўзғайди ва ҳоказо. Шу тарзда рефлексларнинг бутун бир занжирини ҳаракатга келтиради ва наслий йўл билан мустаҳкамланган дастурни амалга оширади. Инстинктив ҳаракатлар стандарт шарт-шароитлар ўзгариши биланоқ ўзининг мақсадга мувофиқлигини йўқотади. Шундай қилиб, хатти-ҳаракатларнинг инстинктив шакллари фақат доимий шароитлардагина мақсадга мувофиқдир. Ҳайвонларнинг инстинктлари турли хил кўринишда намоѐн бўлади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling