Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Тўда бўлиб яшаш инстинкти-


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Тўда бўлиб яшаш инстинкти-бу инстинкт ҳайвонларнинг турли усуллар 
билан ўзаро алоқа қилишида хилма-хил шаклда биргалашиб, тўдалашиб, пода 
бўлиб, гала бўлиб яшашларида зоҳир бўлади. Бу тўдаланиш баъзи ҳайвонларда 
доимий характерга эга бўлса (чунончи, чумолилар, асаларилар), баъзилари эса 
ўзига ўхшаш ҳайвонлар билан вақти-вақти билан биргалашиб яшайди асосан 
йиртқич ҳайвонлар масалан, қоплон енг кучли ва маймун учун енг қўрқинчли 
йиртқич ҳисобланади. қоплон маймунларга йерда доим мушукдек чаққон 
ҳужум қилади, Шимпанзе доим кучли ҳайвон, лекин қоплондан уларга доим 
кун йўқ. Шимпанзелар қоплонни одатда ѐмон кўрадилар, уни кўришлари 
биланоқ шимпанзе маймунлари тўда бўлиб, ваҳшиѐна букчайиб қўлларини 
пастга тушириб, сакраб, бақиришиб ҳайвонни ҳамма томонидан қуршаб 
оладилар. Айрим ҳолларда шимпанзелар қўлларига калтак олиб, қоплонни уриб 
ҳайдайдилар. Ҳашоратлар галаси, кушлар галаси, сут емизувчилар подаси, 
йиртқичлар тўдаси, ҳайвонларнинг доимий тўда бўлиб яшаш шаклидир. 
Маълумки, асаларилар уясида битта она ари, бир неча ўнлаб еркак ва бир 
неча юзлаб бепушт ишчи ари (жинсий органлари йэтишмаган)лар бўлади. 
Ишчи ариларнинг хатти -ҳаракатлари жуда ҳам мураккабдир. Ривожлана 
борган сари ҳар бир ишчи асалари уядаги вазифасини ўзгартира боради. 
Олдинига у асалари болаларини (гумакларини) боқади, уяни тозалайди, сўнгра 
уяни қўриқлайди, озуқа топиб келади, катакчалар ясайди. Йерда яшайдиган 
арининг инстиктлари ҳам жуда мураккаб ҳаракатлар занжиридан иборатдир. У 
ўзига уя қазиб олиб, учиб кэтишидан олдин ҳар гал уни оғзини тупроқ билан 
қоплайди. Ўлжасини олиб келганидан кейин ари уни уяга киравэришига қўйиб, 
ҳалиги тупроқни четга суриб, уяни текшириб кўради, шундан кейингина уни 
уяга олиб киради.
Инстинктив ҳаракатлар, туғма ва наслдан-наслга 
ўтадиган онгсиз ҳаракатлардир. Улар ҳайвонларнинг ҳаѐт учун курашиш ва 
муҳитга енг муваффақиятли уйғунлашиш жараѐнида ҳосил қилинган ҳолда 
ирсий йўл билан мустаҳкамланиб қолган, онгсиз ҳаракатлардир. Булар ақл 
билан ўйлаб бажариладиган оқилона ҳаракатлар эмас. Масалан, янги туғилган 
сичқон болаларини чўмилтириб, мушук олдига олиб келинса, у сичқонни ўз 
болаларидек меҳр билан боқади, емизади, ҳимоя қилади, аммо уни сичқон 
боласи эканлигини англамайди. Ўрдак тухумлари товуққа бостирилганда, у 
ўрдак тухумининг фарқига бормасдан, шу тухумдан чиққан ўрдак болаларини 
боқади, улар сувга тушиб сузганларида сув лабида у ѐқ, бу ѐққа юриб уларнинг 
товуқ жўжалари эмаслигини англамайди. Демак, инстинктлар доимо бир 
шаклда кўринадиган ҳаракатлардир, аммо инстинктлар шароитга мувофиқ 
ўзгариши мумкин. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling