Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Ҳаракат мотивлари ва мотивлар кураши


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet263/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ҳаракат мотивлари ва мотивлар кураши. Киши бирон мақсадни, 
айниқса, шу мақсадга йэтиш учун бирон йўл ва усулни танлар экан, нэга бошқа 
мақсадни эмас, худди шу мақсадни танлаши керак, бу мақсадга нима учун 


264 
бошқа йўллар билан эмас, балки мана шу йўллар билан ҳал этиши керак деган 
саволни кўнгилдан ўтказади. Мақсадни ва унга йэтиш йўлини танлаш 
жараѐнида унга маъқул ѐки номаъқуллиги нуқтаи назаридан баҳо берилади.
Мақсадни 
ва 
унга 
йэтишиш 
йўлларининг 
маъқуллиги 
ѐки 
номаъқуллигини белгилаб берадиган ҳамма нарса иш-ҳаракат мотивлари деб 
аталади. Киши нэга бошқа бир мақсадни эмас, балки худди шу воситалар билан 
иш кўришни, ѐки иш кўрмоқчи бўлаѐтганининг сабаби нима деган саволга 
жавоб мотив мазмунини ташкил этади.
Иродавий ихтиѐрий ҳаракатлар ғайри ихтиѐрий (иродадан ташқари) 
ҳаракатлардан фарқ қилиб, мотив туфайли содир бўлади. Инсон иродавий 
фаолиятининг мотивлари хилма-хилдир, кишининг интилиши ва ҳоҳишлари 
қайси эҳтиѐжлардан келиб чиқса, аввало шу эҳтиѐжлар ихтиѐрий мотивларга 
киради. Маълум мақсад ва унга эришиш йўлларини танлаш кўпинча бирор 
эҳтиѐжнинг мазмунига ва аҳамиятига боғлиқ. Кучлироқ эҳтиѐж бошқа 
мотивлар орасида кучлироқ мотив бўлиши мумкин. 
Бир неча мақсад ѐки уларга олиб борувчи бир неча йўл бўлган тақдирда 
уларнинг маъқул ѐки номаъқул эканлиги чамалаб кўрилади. Бирон мақсад ва бу 
мақсадни амалга ошириш йўлларини белгилаб берувчи ѐки белгилаб бермовчи 
ҳар қандай нарса ҳаракатнинг мотиви деб аталади.
"Мотив - деб ѐзади И.П.Иванов - киши нима учун ўз олдига бошқа бир 
мақсадни эмас, балки айнан шу мақсадни қўйиши керак, нима сабабдан у ўз 
мақсадига эришмоқ учун бошқа бир йўллар билан эмас, балки худди шу йўл 
билан ҳаракат қилиши керак деган саволга жавобдир". 
Мақсад ва унга эришиш йўлларини танлаш жараѐнида одатда тафаккур ва 
ҳиссиѐт иштирок этади. 
Тафаккур фаолияти (фикр қилиш) бу йерда асосан ҳар бир мотивга 
"қарши "ѐки
"тарафдор"ликни муҳокама қилиб асослашдан иборат бўлади. Киши 
мотивларни муҳокама қилишда ва асослаб берганда одатда айни ҳодиса 
юзасидан ѐки ўзининг хатти-ҳаракатларида доимо асосланадиган маълум бир 
фактлардан тамойил ва қоидалардан фойдаланади. Мотивни шу тариқа 
муҳокама қилиш ва асослаб бериш мотивациялаш деб аталади. 
Мақсадни ва унга эришиш йўлини танлаш жараѐнида ҳиссиѐт туртки 
ролини ўйнайди. Ҳиссиѐт айрим тасаввур ва мотивларни ѐрқин, жонли ва 
жозибали қилиб кўрсатади. Ҳиссиѐт кишининг интилишларини фаоллаштиради 
ва сусайтиради, ҳиссиѐт бирон мақсадни, бирон ҳаракат йўлини танлаб олишга 
туртки беради.
Мақсадларга эришиш йўлларини ва воситаларини танлаш шароити баъзан 
ички кураш характерига эга бўлади, бу курашда турли куч ва жозибага эга 
бўлган бир неча мотив майдонга чиқади. Шунинг учун ҳам бу жараѐн 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling