Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet264/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

мотивлар кураши деб юритилади.
Мотивлардан бири кўпроқ асосли, иккинчиси камроқ асосли эканлиги 
уларнинг кураш жараѐнида ойдинлашиб қолади, баъзи мотивлар кучлироқ 
ҳиссиѐт билан майдонга чиқса, баъзи мотивлар суст ҳиссиѐт билан майдонга 
чиқади.


265 
Кўпинча мотивлар кураши тафаккур (ақл) билан ҳиссиѐт ўртасидаги 
курашдан иборат бўлади. Одам баъзан "иккига бўлиниб" қолади: "Ақл уни дэса, 
ҳиссиѐт (кўнгил) буни дейди". 
Мотивлар кураши баъзан ҳар хил ҳислар ўртасидаги, масалан, бурч ҳисси 
билан унга зид бўлган қандайдир бошқа шахсий ҳис ўртасидаги кураш тарзида 
боради.
Бу мотивлар кўпинча бир-бирига қарши таъсир кўрсатади, қарорга келиш 
ва уни ижро этишни пайсалга солиб, ирода жараѐнини сусайтиради. 
Мотивларнинг бундай курашида кишида ички конфликт ҳолати вужудга 
келади. 
Ана шундай ички зиддият ҳолати бу зиддиятдан қутилишга интилиши 
билан кўпинча шу зид ҳолатидан қутилиш йўлини йенгиллаштирувчи йўлларни 
ахтариш билан боғланган бўлади.
Ички низо ҳолати ғоят кўнгилсиз нохуш ҳолат сифатида кечишини ҳар 
ким ўз тажрибасидан билади. Киши дунѐ ва ҳаѐтни равшан тасаввур 
қилгандагина иш ва ҳаракатларига, ахлоқ қоидаларига амал қилгандагина унинг 
шахсий мотивлари жамият манфаатларига қўшилиб кетгандагина ички низо 
ҳолатига йўл қўймаслиги ѐки ундан қутилиши мумкин.
Қарорга келиш. Мақсадга йэтишиш йўлларини ва воситаларини танлаш 
жараѐнида режалаштириш, мотивлар кураши билан боғланган бўлиб, қарорга 
келиш билан тугайди. Қарорга келиш-муайян бир мақсадни ва шу мақсадга 
эришиш йўлида ҳаракат усулларидан бирини танлаб олиш демакдир. Мотивлар 
курашида бунинг маъноси шуки, мотивлардан бири ҳал қилувчи рол ўйнаган 
бўлади. Масалан, кечқурун қаѐққа бориш керак - театргами ѐки ўртоғининг 
ѐнигами-деган мотивлар кураши натижасида киши бормоқчи бўлган жойи 
ҳақида қарорга келади.
Киши баъзан тез қарорга келади, бу қарорнинг бажарилиши 
мумкинлигига ишонади. Буни қатъият деб атаймиз. Баъзи мотивлар кураши 
узоқ вақтга чўзилиб кетади ва қарор бажарилишига ишончсизлик ҳамда 
иккиланишлар билан қабул қилинади. Бу қатъият сезгирликдир. Масалан, ўрта 
мактабни битираѐтган ва битирган баъзи йигит-қизлар қайси ўқув юртига ѐки 
корхонага кириш масаласини тез ҳал қиладилар, бошқалари эса жуда узоқ вақт 
иккиланиб, хаѐлга толиб юрадилар. Қатъият одамда жиддийлик вазиятининг 
йенгиллаштириши мамнунлик туйғусини туғдирса, қатъияцизлик иккиланиш 
ҳисси, жиддийлик туйғуси ва алоҳида ноаниқ ҳолат билан бирга содир бўлади.
Бирор қарорга келиш суръати бир қанча сабабларга, жумладан, эҳтиѐжга, 
ҳал илувчи мотив кучига, вазиятга, ҳиссиѐтга тафаккур ва хаѐлнинг тараққиѐт 
даражасига, кишининг турмуш тажрибаси ва билимларига, темпераменти ва 
характерига, бошқа кишиларнинг насиҳат, буйруқ, илтимос таклифларига 
қулоқ солишига боғлиқ бўлади. Бирор қарорга келиш суръати асосан қўйилган 
мақсаднинг аҳамиятига, бирор қарорга келтирувчи фаолиятнинг характерига 
боғлиқ бўлади. 
Мураккаб тарздаги мотивлар кураши ва қарорга келиш фақат шундай 
ҳолларда бўладики, бунда одамнинг ҳаѐти ва фаолияти учун айниқса муҳим 
аҳамиятга эга бўлган янги мақсадлар қўйилади ва бу мақсадларни амалга 
ошириш учун янгича усуллар ва восита талаб қилади.


266 
Қатъият фақат тезлик билан қарорга келишдагина эмас, шунингдек бу 
қарорни тез ва дадил бажаришда ҳам зоҳир бўлади. Тезлик билан қарорга 
келиш ва уни аниқ белгиланган муддатда бажариш - қатъиятни намоѐн қилиш 
демакдир.
Қарор қабул қилинса-ю, кейин ўзгартирилса, ѐки бошқа қарор билан 
алмаштирилса, ѐхуд бутунлай бекор қилинса, бундай қарорни юзаки ѐки бўш 
қарор деб аталади. Қатъият ва мустаҳкам қарорга келиш-ироданинг юксак 
сифатидир. Қабул қилинган қарорнинг ўзгариши кўпинча яна бу қарор 
тўғрисида йетарли даржада ўйламасликдан, емосионал ҳолатнинг ўзгаришидан 
ѐки киши ҳаракат қилаѐтган шароит ўзгаришидан келиб чиқади. Қарорнинг 
ўзгариши кўпинча мотивлар курашининг қайтадан бошланиб кэтишига ва 
охирги марта қатъий қарор қабул қилишга олиб келади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling