Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Ирода кучи ироданинг муҳим сифатидир


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet267/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ирода кучи ироданинг муҳим сифатидир. Ирода кучининг турли 
даражаси иродавий жараѐннинг ҳамма босқичларида кўринади. Ирода кучи 
аввало эҳтиѐжларни ҳис қилишда ва интилишда кўринади, биз кучли ҳамда 
кучсиз интилишларни, кучли ҳамда кучсиз ҳоҳишларни фарқ қиламиз.
Ирода кучи равшан ва аниқ мақсад қўйишда, шунингдек мазкур мақсадга 
йэтишишга ѐрдам берадиган йўл, восита ва усулларни очиқ тасаввур қилишда 
намоѐн бўлади. Бу очиқ равшанлик даражаси эса кишининг турмуш 
тажрибасига, билимига ва умумий савиясига боғлиқ. Аниқ мақсад қўйишда 
инсон тафаккури ва айниқса реал хаѐллар (фантазия)нинг тараққий этиши 
хусусиятлари катта ролъ ўйнайди.
Ирода кучи тезлик билан қарорга кела олишда ва қарорни 
мустаҳкамлигида, саботлиликда кўринади. Юксак ғоявий тамойилларга 
асосланган оқилона қатъиятлик ва саботлик кучли ирода белгиларидандир. 
Қатъияцизлик иккиланиш, қабул қилинган қарорнинг бажарилишига шубҳа 
билан қараш ва сабоцизлик кучсиз ирода белгиларидандир.
Ирода кучи жасорат деб аталадиган дадилликда айниқса равшан 
кўринади. Жасорат кишининг шундай ҳолатики, бунда киши тез қарорга келади 
ва уни бажаришга аҳд қилади. Ҳатто саломатлигини ва ҳаѐтини хавф остида 
қолдириши мумкинлиги ҳаѐлига ҳам келмайди. Жасорат кишининг бошқа 
кишиларга эмас, балки ўзига берган амридир. Киши ахлоқий бурчининг 
талабига кўра, буюк мақсадга эришиш учун бир зумда ҳаѐт билан ўлимдан 
бирини танлаб олса, бундай жасорат ирода кучи эканлигини кўрсатади.
Жасорат шундай қарорки, у гўѐ иш-ҳаракатга айланади. Бу иш-ҳаракат 
эса кучли зўр беришни талаб қилади. Характер хислати бўлган дадилликда 
одамнинг қанчалик пухта ўйлаб иш кўришига қараб, бу дадиллик махсус тусга 
киради.
Пухта ўйлаб иш кўришни ўзи юксак ғоявийликка ва кишининг ахлоқий 
тамойилларига асосланган тақдирда ижобий хислат ҳисобланади. Ўйлаб, 
шошмасдан бир қарорга келадиган кишиларни мулоҳазакор кишилар деб 
атаймиз.
Одатда ўзгарувчан айрим ҳислар кайфиятлар таъсирида тез бир қарорга 
келадиган характерли, дадил кишилар ҳам мавжуд. Булар ҳиссиѐтга 
бериладиган тасодифий кайфиятли кишилардир. Бундай кишилар одатда 
сабоцизлиги, шошма-шошарлиги ва калта ўйлаши билан ажралиб турадилар. 
Киши унча иккиланмасдан ўйлаб, эътибор билан тўғри бир қарорга келса ва шу 
қарорни дадил амалга ошира билса, дадиллик характернинг ижобий хислати 
бўлади.
Бир неча имкониятдан бирини танлаб олишга тўғри келадиган иш - 
ҳаракат бир қадар хавф-хатар билан боғланган бир мураккаб вазиятда дадиллик 
айниқса яққол кўринади. Қатъияцизлик характернинг салбий хислатидир, 
қатъияцизликда киши сустлик билан бир қарорга келади, қабул қилган 
қарорини кўпинча ўз вақтида бажармайди. Бундай одам қабул қилган қарори 
тўғрилигига шубҳаланади, турли имкониятлардан бирини танлаб олишда 


271 
иккиланади, айниқса қиладиган иш-ҳаракатлари хавф-хатар билан боғланган 
бўлса, шундай аҳволга тушади. Шу сабабли қатъияциз кишилар кўпинча кам 
фаолликлари билан ажралиб турадилар ѐки умуман пассив бўлиб, ялқов, танбал 
деган таассурот туғдирадилар.
Саботлилик дадилликка чамбарчас боғлиқ бўлиб, характернинг ижобий 
хислати ҳисобланади. Характернинг бу хислатига эга бўлган кишилар қабул 
қилган қарорларини одатда ўзгартирмайдилар, бекор қилмайдилар ва бу 
қарорларини бажармасдан қўймайдилар. Бу кишилар ваъдаларининг устидан 
чиқадилар, айтган сўзларини албатта қиладилар, уларнинг гапи билан иши бир 
бўлади. Уларга ишонса бўладиган субутли инсонлардир.
Қабул қилинган қарорларини кўпинча бекор қиладиган, берган 
ваъдаларини устидан чиқмайдиган, айтган сўзидан тонадиган кишилар субуциз 
ҳисобланади.
Киши иродасининг кучи ва қатъияти характернинг иродага боғлиқ 
бўлган қайси хислатларида ифодаланган бўлса ўша хислатлар енг ѐрқин 
хислатлардан ҳисобланади. Бу хислатлар ҳар бир кишининг характерида бир 
қадар намоѐн бўлади. Аммо ҳамма кишиларни ва ҳар қандай одамни иродаси 
кучли, характери кучли деб бўлмайди. Балки шу сифатлари билан бошқа 
кишилардан ажралиб турган одамларгина иродаси кучли, характери қатъий деб 
аталади. Ирода кучи ва қатъияти одамнинг ўзини
тута билишида, жасурлигида, матонатида ва чидамлилигида намоѐн бўлади.
Ирода кучи қабул қилинган қарорни ўз вақтида бажаришда кўринади. 
Шунинг учун қарорни бажармаслик ѐки унинг бажариш муддатини доимо 
пайсалга солиш, галдан-галга қолдиравэриш, бошлаган ишини охирига йетказа 
билмаслик ироданинг кучсизлиги аломатидир.
Лекин қабул қилинган қарорни бажариш ҳар қандай қилинган иш-
ҳаракатнинг, ироданинг кучли эканлигидан дарак беравермайди. Ирода кучи 
асосан иродавий ҳаракатлар ѐрдами билан қандай тўсиқлар йенгилганига ва шу 
йўл билан қандай натижаларга эришилганлигига қараб аниқланади. Иродавий 
зўр бериш воситасида бартараф қилинадиган қаршилик ва қийинчиликлар 
даражаси ва характери ирода кучининг объектив кўрсаткичи бўлиб хизмат 
қилади. 
Киши катта тўсқинликларни, қийинчиликларни, қаршиликларни 
иродавий зўр бериш ва иродавий ҳаракатлар ѐрдами билан бартараф қилиб, зўр 
мувафаққиятларга эришса, бу киши иродаси кучли эканлигини кўрсатади.
Космоновтлар мислсиз ирода кучини бутун жаҳонга намойиш қилишади. 
Бу қаҳрамонлар космик парвозларга тайѐрланиш даврида ҳам, парвоз пайтида 
ҳам ўз иродаларининг юксак сифатларини намойиш этадилар. Бу қаҳрамонлар 
кучли ирода ва унинг хилма-хил кўринишлари ўз характерининг асосий 
хислати бўлган кишиларнинг ѐрқин мисолидир.
Киши иродасининг кучсизлиги унинг жуда арзимас тўсқинликларни ҳам 
бартараф қила олмаслигида кўринади. Масалан, баъзан киши бирон керакли 
хатни ѐзишга ѐки бирор зарур ишни бошлашга ўзини мажбур ета олмайди.
Ироданинг кучсизлиги одатда иродасизлик деб аталади. Қарорни 
бажариш жараѐнидаги ихтиѐрий иш-ҳаракатлардаги ирода кучи ўзини тута 
билишда, жасурлик, сабот ва матонат, чидам ва тоқатда намоѐн бўлади. 


272 
Ўзини тута билиш номидан ҳам билиниб турибдики, кишининг ўзини 
идора қила билиши ва ўзини қўлга ола билиши демакдир. Ўзини тута билиш 
кишининг олдига қўйган мақсадларига йэтишувида тўсқинлик қилувчи, 
иродасини бўшаштирувчи ички ҳолатларни йенгишда кўринадиган кучли 
иродадир. Бундай ҳолатларга масалан, қўрқиш, ўз кучларига ишонмаслик, 
зерикиш, қайғуриш ҳисси киради. Бундай ҳолатлар кишини фаолият 
кўрсатмасликка раҳбатлантиради ѐки қўйилган мақсадларга қарама-қарши 
бўлган ғайри ихтиѐрий ҳаракатларда ўз ифодасини топади. Бундай ҳолатлар ҳар 
кимда бўлади. Аммо одамнинг шахс сифатидаги хусусияти шундан иборатки, у 
ўзидан ана шу салбий ва кераксиз ҳолатларни ирода кучи билан ўзгартира олди 
ѐки бартараф қила олади. Бу борада К.Д.Ушинский қуйидаги сўзларни 
келтириб ўтади: "қўрқувни ҳис қилмасдан хавф-хатарга ўзини урадиган киши 
мард эмас, балки енг кучли қўрқувни ҳам боса оладиган ва қўрқув таъсирига 
берилмаган, хавф-хатарни ўйламайдиган киши марддир".
Ўзини тута билиш киши характерининг хислати бўлиб, асосан ички 
ироданинг намоѐн бўлишидан иборат. Бу хислат кишининг ўз хулқ-атворини 
назорат қила билишда ўзини, ўз ҳаракатларини, нутқини қўлга ола билишида, 
шу шароитда кераксиз ѐки зарарли деб қараладиган ҳаракатлардан ўзини тия 
билишида ифодаланади. Характер шу хислатига эга бўлган кишилар ўзларини 
қўлга ола биладилар. Улар ўзларини тута биладилар, улар уюшқоқ кишилардир.
Ўзини тута билмаслик ироданинг кучсизлигини яққол кўрсатувчи 
белгидир. Одам ўзини қўлга ола билмаганда ўз майлларини, ихтиѐрсиз 
ҳаракатларини назорат қила олмаганда ғайри ихтиѐрий фаоллик кўринишлари 
рефлекслар, инстинктлар, тасодифан кўнгилдан кечадиган ҳислар, қўрқув, 
ҳадик-шубҳа, гумон, ғазаб, рашк, ичиқоралик, аффектив ҳолатлар ва шу 
кабилар киши иродасини бўғиб қўяди. Бундай ҳолларда одам ўзини тия олмай 
қолади. 
Ўзини тия олмасликнинг енг ѐмон кўриниши бузуқликдир. Бузуқлик 
бутунлай инстинктлар ва салбий емоциялар таъсирида бўлиш демакдир.
Жасурлик кишининг омонлиги ва ҳаѐти учун ҳавфли бўлган 
тўсқинликларни бартараф қилишда кўринадиган ирода кучидир. Масалан, 
парашютчи ҳар гал ўзини самолѐтдан ташлаганда жасурлик қилади. Жасурлик 
ўзини тута билишга чамбарчас боғлиқ. Жасурлик бор жойда ўзини тута 
билишлик мавжуд. Киши ўзини тута билса жасурлик қила олади. Бирон 
мақсадга йэтишиш йўлида мутассил жасурлик кўрсатиш, довюраклик жасорат 
дейилади.
Ўзининг ҳаѐти учун хатарли тўсқинликларни йенгишга доимо тайѐр 
турган ва шундай тўсқинликларни йенга оладиган кишиларни жасур кишилар 
деб атаймиз. Булар хавф-хатардан чўчимайдиган, характери кучли, довюрак, 
ботир кишилардир. 
Жасурликнинг йўқлиги ироданинг кучсизлигини кўрсатади. Буни 
қўрқоқлик, номардлик деб атаймиз. Иродаси кучсиз бўлган бундай кишилар 
одатда қўрқоқ, юраксиз кишилар деб аталади. Сабот, матонат маълум мақсадга 
йэтишда кўпинча узоқ вақт давомида иродамизга таъсир етиб турувчи катта 
тўсқинлик ва қийинчиликларни бартараф қилишга тўғри келади. Ироданинг 


273 
бундай кўриниши шахснинг енг муҳим сифати бўлиб, ирода кучининг
яққоллигини кўрсатади.
Сабот, матонат - қандайдир бир аниқ мақсадни кўзлаб, мунтазам равишда 
иродавий зўр бериш демакдир.
Аммо кишиларнинг ҳаѐти ва фаолиятида баъзан шундай ҳоллар ҳам 
бўладики, киши ўз олдига қўйган қандайдир зарур мақсадларни бажаришда 
йетиб бўлмайдиган ѐки кишига шундай бўлиб туюладиган тўсқинликларга 
учраб қолади. Бундай ҳолларда киши баъзан қабул қилган қарорни ўзгартиради, 
бекор қилади, у қийинчиликлардан қўрқиши ва ўз олдига қўйган мақсадидан 
воз кечиши мумкин. Баъзан шундай бўладики, талаба тўсатдан ўқишни 
ташлайди. Илгари танлаган эҳтиѐжидан воз кечади, бошлаган ишини охирига 
йетказмай, ўлда-жўлда қолдириб кетади.
Киши ўз ҳаракат, мақсадини яхши ўйламаганда мақсадга йэтишса, ѐрдам 
бера оладиган восита ва усулларни пухта ўйламаганда, ўзининг куч - 
имкониятларини йетарли ѐки тўғри ҳисобга олмаганда одамда белгиланган 
мақсаддан 
шу 
тариқа 
қайтади, 
иродасида 
чекинади. 
Дастлабки 
муваффақияцизликка ҳаддан ташқари катта аҳамият берилганда, бу 
муваффақияцизликка нотўғри, ѐки йенгил баҳо берилганда, унга фақат салбий 
томондан қараганда шундай бўлади. Киши муваффақияцизликка учраш билан 
бир вақтда ўз кучларига, ўз имкониятларига, ўз қобилиятларига ишонмаганда 
одам "руҳи тушиб", ўзини пассивликка қўл қовуштириб ўтиришга маҳкум 
этади. Албатта умуман иродаси кучсиз кишиларда шундай бўлади. Бундай 
кишилар иродасининг ўсмаганлиги, етарлича тарбияланмаганлиги билан фарқ 
қилади.
Аммо иродали мавжудот бўлган одам ҳаѐт ва фаолиятида жамият ѐки ўзи 
учун муҳим аҳамиятга эга бўлган мақсадидан қайтмаслиги ҳам мумкин. У 
ирода кучига зўр бериб, тўсқинликларга қарши курашни кучайтириши, қабул 
қилинган қарорига яраша узоқ вақт иш кўриши мумкин. Барча тўсқинлик ва 
қийинчиликларга қарамай у зарур натижани қўлга киритмоқ учун дамба-дам, 
орада вақт ўтказиб зўр бериши, ғайратини кўрсатиб ишлаши мумкин. 
Кутилган мақсадга йэтишда катта қийинчиликлар ва йенгиб бўлмайдиган 
тўсиқлар бўлса, киши шу мақсадга йэтиши учун зарур йўл, восита ва усулларни 
ўзгартириб, янги усулларни қидириб топиши мумкин. Катта тўсқинликларни 
бартараф қилиб, узоқ қунт қилиб, мақсадга йэтишда кўринадиган бундай ирода 
кучи сабот-матонат деб аталади. Шундай ирода сифатига эга бўлган киши 
эса сабот-матонатли,
кучли иродали, қатъий характерли киши деб аталади. 
Ҳар қандай фаолиятнинг, жумладан ўқиб, ўрганишнинг муваффақияти 
сабот-матонатга боғлиқ. Билимли бўлмоқ учун сабот-матонат керак. Ҳар бир 
соҳада-техника, санъат, музика, спорт ва шу каби соҳаларда билим ва малака 
ортирмоқ учун сабот-матонат керак. 
Сабот-матонат характернинг енг қимматли хислатидир. Бу хислат 
кишининг мақсадга йэтиш йўлида қандай қийинчилик ва тўсқинликлар 
бўлишидан қатъий назар шу мақсадга эришишида ўз ифодасини топади. 


274 
Характер хислати бўлган сабот-матонат баъзи кишилар фаолиятининг 
ҳамма соҳаларида намоѐн бўлади бошқа кишиларда эса бу хислат уларнинг 
манфаатлари билан боғланган, ва айрим фаолият соҳаларида кўринади. 
Сабот-матонатли кишилар бошлаган ишларини ҳамиша охирига йетказа 
биладилар. Улар ўзларига нисбатан ҳам бошқа кишиларга нисбатан ҳам 
талабчан бўладилар. 
Сабот-матонатли кишилар муваффақияцизликка учраганда руҳини 
туширмайди, балки аксинча, мақсадга эришиш учун ишга янада қатъийроқ 
киришади, шу мақсадга эришишнинг янги йўл ва воситаларини излаб топади. 
Сабот-матонатли кишилар ўзига ва бошқа кишиларга нисбатан 
талабчанлиги билан ажралиб турадилар. Улар белгиланган йўлдан юришларига 
тўсқинлик қила оладиган ҳамма нарсага қарши тура оладиган, бу 
тўсқинликларни йенга оладиган матонатли кишилардир. 
Сабот-матонат ироданинг чидам ва тоқат деган сифати билан ҳам 
чамбарчас боғлиқ. 
Мақсадга йэтишда бартараф қилинадиган тўсқинлик ва қийинчиликлар 
кишидан куч ва вақт сарф қилишни талаб етибгина қолмай, балки кўпинча 
жисмоний ва руҳий азоб беради ҳам. 
Кишининг ўз фаолиятида баъзан совуқ ва иссиқдан, ѐмғир ва қордан, 
қаттиқ толиқиш, оч қолишдан, ҳамма турли касалликлардан азоб чекадиган 
киши ўз олдига қўйган мақсадига содиқ бўлиб шу мақсадга йэтишга 
интилаверса, бундай интилишларда кўринадиган ирода чидам ва тоқат деб 
аталади. Одамнинг организмидаги йемирилиш жараѐнларини йенгишда 
ифодаланадиган ажойиб ирода ўзини тута билиш ва матонатда кўринади. Бу 
борада қуйидаги мисолни келтириб ўтиш жоиз. 
Собиқ совет учувчиси Алиевнинг бир ўзи ҳаво жангида душманнинг
йеттита самолѐтига қарши мардонавор курашди ва ҳаммасини уриб туширди. 
Кучлар тенг бўлмаган бу жангда Алиевнинг самолѐтини душман ўқлари тешиб 
юборган еди. Алиев ўзи бир неча бор яраланди. Аммо у ўзини йўқотиб қўймай, 
самолѐти билан ўз аеродромига бориб қўнди. Аеродромига йетиб боргунча 
душман эгаллаб олган йерлардан учиб ўтиши керак еди. Душманнинг зенит 
тўплари Алиевнинг самолѐтини қаттиқ ўққа тутди ва самолѐтининг бир неча 
жойини снаряд парчалари тешиб юборди. Учувчи яна бир неча марта яраланди. 
Лекин Алиев бу сафар ҳам саросимага тушмай самолѐтини бошқариб 
бораверди ва уни ўз аеродромига есон-омон қўндирди. Самолѐт кабинаси 
очилганда учувчи ўлган еди. У икки қўлидан, оѐғидан, курагидан, йелкасидан, 
орқасидан, жағидан ва бошидан яраланган еди. Врачнинг аниқлашишича, оғир 
ярадор бўлган Алиевнинг бу ҳолда уча олиши сира мумкин эмас еди. Аммо 
Алиев самолѐтини бошқариб, аеродромга тўғри қўна олган. Учувчининг 
иродаси ва ўзини тута билиши туфайли ўқнинг йемирувчи кучларидан ғолиб 
келиб, умрининг сўнгги дақиқаларини чўзишга эриша олди. 
Сабот-матонатли чидамли ва тоқатли кишилар мақсадга йэтишишда ва 
қийинчиликларга қарши кураш жисмоний ва руҳий азобларга ҳамда бошқа 
машаққатларга чидай оладилар. Улар ҳар қандай вазиятда ўзларини тута 
оладилар, жасурлик, мардлик, ботирлик, қатъият кўрсата оладилар . 


275 
Бундай характерли кишиларга оптималлик кайфияти, ҳаѐтга қувноқлик 
билан қараш, порлоқ келажакка доим ишонч билан боиш, бошқа кишиларга ўз 
кучлари ва меҳнат имкониятларига йэтишиш каби хислатлар хосдир.
Ўзини тута билиш жасурлик сабот-матонат, чидам ва тоқатда 
кўринадиган кучли ирода мардлик деб аталади. Шу сифатлар билан фарқ 
қиладиган кишилар эса мард кишилар деб аталади.
Кишиларнинг ҳаѐти ва фаолиятида шундай ҳоллар кўп бўладики, бунда 
одам зарур пайтида ўзини тута олмай қолади, жасурлик, сабот-матонат, 
интизомлилик кўрсата олмайди. Характер хислати иродасиз кишилар мавжуд, 
бундай кишилар иродаси кучсиз ѐки иродасиз кишилар дейилади. Бундай 
кишилар иродаси кучсиз ѐки чидамсиз кишилар дейилади. Булар хатто 
арзимас қийинчилик ва тўсқинликларни ҳам бартараф қила олмайдиган 
кишилардир. Булар салгина муваффақияцизлик ѐки қийинчилик келиб 
чиққанда ҳам ўз олдига қўйган мақсаддан воз кечиб иш ҳаракатини 
тўхтатадиган, ўз қарорини бекор қиладиган юраксиз, қўрқоқ кишилардир. Улар 
вазият талаб қилганда зарур жасурлик сабот-матонат, чидам, тоқат, қатъият 
кўрсатмайдилар. Булар чўчима, ялқов жони пахта кишилардир. Бундай 
кишиларнинг хатти-ҳаракатлари одатда уларнинг ўзидан кўра ташқи шароитга 
боғлиқ бўлади. 
Бундай характер хислатларга эга бўлган кишилар пессимистик кайфиятда 
бўлиб, дунѐга ва ҳаѐтга умидсизлик билан қарайдилар. Улар доимо барча 
кишиларнинг салбий, ѐмон томонларини кўрадилар, бу кишиларнинг фикрича, 
ўзларининг барча камчиликлари ва муваффақияцизликларининг сабабчиси 
бошқа кишилардир. Бу хилдаги баъзи кишилар пассив бепарво кайфиятда 
бўладилар. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling