Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- В.И.Иванников
- А.И.Шчербаков
В.И.Селиванов ироданинг психологик жабҳаларини ѐритаѐтиб, у шундай
ғояни илгари суради, инсоннинг онгини жараѐнлар, ҳолатлар, хислатларни ўзида мужассамлаштирувчи яхлит тизим сифатида тасаввур қилиш мумкин. Шахснинг у ѐки бу онгли ҳаракати ўзининг тузилишига кўра бир даврнинг ўзида ҳам ақлий, ҳам ҳиссий, ҳам иродавий ҳисобланади. 278 Тадқиқотчи В.И.Иванников эса иродани мотивациянинг ихтиѐрий шакли сифатида тушунади. Шунингдек, ҳаракат маъносининг ўзгариши ҳисобига тармоқловчи ѐки қўшимча турини яратувчи имконият янги реал мотивларни ҳаракат билан бирлаштирувчи, ѐинки вазиятнинг тасаввур мотиви тариқасида талқин қилади. Иродавий бошқарув эса ҳаракатни "ихтиѐрий бошқарув кўринишларининг биттаси сифатида" тушунилади, бунда бошқарув мотивациянинг ихтиѐрий ўзгариши орқали амалга оширилиши сифатида қаралади. Келтирилган мулоҳазалардан кўриниб турибдики, психология фанида иродани тушуниш, таърифлаш бўйича бир хил муносабат яратилмагандай, иродавий сифатларнинг маънавий асосини таҳлил қилиш юзасидан ҳам умумийлик, мустақиллик, қатъиятлилик, сабр-тоқатлилик, интизомлилик, дадиллик, жасоратлилик ва тиришқоқлиликни киритади. П.М.Якобсон бўлса, ироданинг муҳим сифатлари сифатида мустақиллик, қатъийлик, тиришқоқлик ўзини уддалашни кўрсатади. Инсонда намоѐн бўладиган иродавий сифатлар сарасига А.И.Шчербаков қуйидагиларни киритади: собитқадамлик ва ташаббускорлик, ташкиллашганлик ва интизомлилик, уринчоқлик ва қатъиятлилик, чидамлилик ва ўзини уддалашлик, ботирлик ва жасоратлилик. Ирода борасидаги тадқиқотларда "ишонч" атамаси қўлланилиши камдан- кам ҳолларда қўлланилади. Шунга қарамасдан ишонч, ирода сифати тариқасида тадқиқ етилишга ҳақлидир. Бунинг учун А.И.Шчербаков томонидан қуйидагича тадқиқот иши амалга оширилган. Тадқиқотчининг таъкидлашича, бир талабага қисқа вақт (фурсат) ичида инсититутни тугатиш таклиф қилинган, лекин синалувчи бу ишни уддасидан чиқа олмасликни ошкора билдирган. Шундан сўнг тадқиқотчи талабада ўз кучига ишонч уйғотишни мақсад қилиб қўйган ва унда иродавий зўр бериш, қийинчиликларни йенгиш воситаларини шакллантирган. Бунинг натижасида талаба ўз мақсадига эришишга мушарраф бўлган. Худди шу боис ҳозирги замон психологиясининг иродага оид назарияси заифлиги туфайли иродавий сифатларни таснифлашнинг асосий тамойили ишлаб чиқилмагандир. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling