Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

тилак-ҳаваслар деб аталади. Аммо одам ўз интилишларининг мақсадини 
тасаввур қилганда ҳам шу мақсадга йэтишиш йўллари ва воситаларини ҳали 
тасаввур қила олмаслиги мумкин. Бундай тўла англанилмаган интилишлар 
(тилак, ҳавас) баъзан зўр хаѐл суриш билан, баъзан эса чексиз орзу билан 
боғлиқ бўлади. Баъзан (хаѐлпараст инсонларда) бундай тилак ҳаваслар 
кўнгилдан кечириш орқали орзу (фантазия) доирасида қолиб кетаверади. 
Хилма-хил тилак ҳаваслари тўлиб-тошган кишилар ҳам мавжуд. Бу кишилар 
доимо хўрсинадилар, армон қиладилар, ўзларини ҳам теварак-атрофдаги 
кишиларни ҳам танқид қиладилар. Бу кишилар кўпинча яхши орзулар 
қилишади-ю, амалда кам фаолият кўрсатишади ѐки бутунлай фаолият 
кўрсатишмайди. 
Ҳаракат йўллари, усуллари топилиб одам уларни тасаввур қилаѐтган 
экан, демак эҳтиѐжни қондиришга интилиш тамомила англанилади, одамнинг 
тилак-ҳаваси эса бир нарса бўлиб қолади. Бундай интилиш ҳолати баъзан 
ҳоҳиш деб аталади. Киши бирор ишни қилмоқчиман, фалон ишни 
бажармоқчиман, ўқишга кирмоқчиман ва ҳоказо деб гапирар экан бунинг 
маъноси шуки, мазкур киши ўз интилишларининг мақсадини ва шу мақсадга 
йэтиш воситаларини англаш, тасаввур қилиш ва билиш билангина чекланиб 
қолмай, мақсадга йэтиш мумкинлигини, маълум бир йўлдан иш кўришга 
тайѐрлигини ва қилинадиган ҳаракатларининг оқибатини кам англайди.
Шундай кишилар борки, уларда муайян тилак-ҳаваслар тарзида тамомила 
англанилган интилишлар доимо катта ўрин тутади. Бундай кишилар ўзларига 
нималар 
кераклигини, 
нимани 
ҳохлаѐтганликларини, 
нима 
иш 
қилмоқчиликларини ва уни қандай бажариш кераклигини ҳамиша биладилар. 
Бундай кишилар ўз олдиларига ҳамиша аниқ мақсад қўядилар ва шу мақсадга 
яраша иш кўрадилар. Бундай кишиларни маълум мақсадни кўзлайдиган 


263 
кишилар дейилади. Маълум мақсадни кўзлаш кишининг ижобий сифатидир. Бу 
сифатни тараққий эттириш , иродани тарбиялаш ва ўз-ўзини тарбиялашнинг 
вазифаларидан биридир.
Ҳар бир кишининг англаб, билиб, кўнгилдан кечирадиган эҳтиѐжлари 
кўп, унинг вазифалари ва интилишлари ҳам кам эмас. Шунинг учун кишида 
хилма-хил мақсадларда доимо зоҳир бўлиб туради ва бу мақсадларни рўѐбга 
чиқариш истаги туғилади. Ҳар бир кишида амалий ва назарий вазифалар 
вужудга келиб туради ва ана шу вазифаларни ҳал этиш керак бўлади. Баровар 
амалга ошириб бўлмайдиган бир неча мақсад келиб чиққанда, қандай бўлмасин 
фақат биттасини танлаб олиб бошқа
мақсадларни қўйиб туришга тўғри келади. Қайси мақсадни олдинроқ, 
бошқасини эса кейинроқ амалга ошириш масаласини ҳал қилишга тўғри 
келади. Баъзи мақсадларни эса қўйиб туришга тўғри келади.
Баъзан шундай ҳам бўладики, киши олдида бир-бирига зид келадиган бир 
нечта мақсад кўндаланг туради ва шу мақсадлардан бирини танлаб олиш шарт 
бўлади. Масалан, йигит ѐки қиз мактабни тугатиб, олий ўқув юртига кириб 
ўқисам, деган масалани ҳал етаѐтганда турли мақсадлар ва уларга йэтиш 
йўллари деган мақсадлар ўртасида ички қарама-қаршилик, ички "кураш" рўй 
бериши мумкин. 
Мақсад қўйиш билан бир вақтда ѐки ундан кейин шу мақсадга қайси йўл, 
усул ва воситалар билан йенгиш масаласи келиб чиқади.
Кундалик турмушимизда ѐки фаолиятимизда мақсад қўйиш билан бирга 
уни амалга ошириш усуллари дарров англанади. Шунинг учун бу йерда мақсад 
қўйиш билан тўппа-тўғри ҳаракат бошланиб кэтиши мумкин. Масалан, киши 
қўлига қалам олишни ҳохласа, уни бемалол олиши мумкин, ухлагиси келса 
ѐтади ва ҳоказо. Оддий ихтиѐрий ҳаракатлар шу билан таърифланади. Аммо 
янги мақсадларни қўйишда ўша мақсад усулларини қидириб топиш, тасаввур 
қилиш ва ўйлаб кўришга тўғри келади. Бу йерда мақсад битта бўлгани ҳолда 
унга бир неча йўл ва усул билан йэтишиш мумкин. Қандай бўлмасин енг яхши 
йўл ва усулни танлаб олишга тўғри келади. Айрим ихтиѐрий ҳаракатларнинг 
мураккаблиги шулар жумласидан келиб чиқади.
Бир неча мақсад кўнгилга келиб, шулардан бирига турли йўл ва усуллар 
билан эришиш мумкин бўлса, киши муайян бир мақсадни танлаб олиши ва шу 
мақсадга йэтиш учун муайян енг мувофиқ йўлни танлаб олиши керак. Шунга 
кўра, ижтимоий меҳнат фаолиятда ҳам, касб-корда ҳам, шахсий ишларда ҳам, 
бошқа кишиларга бўлган муносабатда ҳам киши ўз интилишларини ва 
ихтиѐрий ҳаракатларини олдиндан режалаштиради.
Режалаштириш мураккаб ақлий фаолият бўлиб, аниқ, муайян ва равшан 
мақсадни белгилаш, шунингдек шу мақсадга йэтиш учун енг тўғри усул ва 
воситаларни қидириб топишдан иборат. Режалаштириш жараѐнида мумкин ва 
зарур бўлган ҳамма ҳаракатлар, мумкин бўлган қийинчиликлар ва тўсиқлар 
ҳисобга олинади, иш-ҳаракат натижаларига дастлабки баҳо берилади. Одам 
асосий режага эга бўлган бир қарорга келиши, мақсадига йэтишиши мумкин.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling