Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Мавзу юзасидан амалий топшириқлар


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Мавзу юзасидан амалий топшириқлар 
1 - Топшириқ 
Қуйидаги ҳукмлардан қайси бири психиканинг табиатини идеалистик 
нуқтаи назардан ва қайси бири материалистик қарашда тушунтиради? 
а) психика ўзга алоҳида бир оламдир. У ташқи сабабларга боғлиқ эмас; 
б) психика енг юқори даражада ташкил топган материя яъни - миянинг 
хусусиятиди; 
в) психикани фақат ўз-ўзини кузатиш орқали ўрганиш мумкин; 
г) психика - объектив оламнинг инъикосидир. 
2 - Топшириқ
Россиялик психолог - идеалист А. Й. Введинский бундай ѐзган еди: 
"Бошқа кишиларнинг руҳий ҳаѐтини идрок қилишимиз мумкин эмас, чунки у 
ҳар қандай тажриба ўтказиш имкониятидан четдадир". Кўриниб турибдики, А. 
И. Введинский психик ҳодисаларни фа қат бевосита билиш мумкин, деб 
ҳисоблайди. 
1. Айтингчи, бошқа кишиларнинг руҳий ҳаѐтини идрок қилишимиз мумкин 
эмас, деб айтилган А. И. Введинскийнинг фикри тўғрими? 
2. Шу билан А. И. Введинский психик ҳодисаларни билишнинг қайси усулини 
инкор этади. 
Таянч тушунчалар 


20 
Акc эттириш назарияси- инъикос назарияси; психик ҳодисалар 
борлиқни акс эттириш нинг шаклларидан бири деб қараладиган назария.
Анимизм (лот. анима - жон) - одам, ҳайвонот, ўсимлик, предметларда 
мустақил жон борлиги ҳақидаги тасаввур тизими. 
Асаб тизими - хайвон ва одам организмининг барча функсияларини 
ўзаро ҳамда ташқи муҳит билан тўғрилаб, уйғунлаштириб турувчи аъзолар 
тизими.
Биринчи сигнал тизими - нарса ва ходисаларнинг сезги, аъзоларига 
бевосита таъсир этиши натижасида бош мия ярим шарлари қобиғида ҳосил 
бўладиган шартли муваққат нерв боғланишлари, у сезги ва идрок турларида 
намоѐн бўлади.
Бош мия - марказий нерв тизимининг олд (юқори, олий) қисми бўлиб, у 
бош мия қобиғида жойлашган олий нерв тизимининг моддий асоси.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling