Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
Мия ва психика
Психика юксак даражада ташкил топган материянинг алоҳида хоссаси бўлиб, у объектив оламни алоҳида бир тарзда акс эттиради. Юксак даражада ташкил топган материя деганда биз мияни тушунамиз. Демак инсон ва ҳайвонлар психикасининг моддий асосини марказий нерв систэмасининг енг юксак қисми бўлмиш бош мия ташкил этади. Аммо инсонлар мияси ҳайвонлар миясига қараганда қанча мураккаброқ тузилган бўлади. Одам мияси ҳажми жиҳатидан ҳам катта. Агар маймун миясининг оғирлиги 400-500 г бўлса, одам миясининг оғирлиги ўрта ҳисобда 1400 г дир. Мия функсияси организм ҳаѐтида шунчалик мураккабки, буни биз мия бутун гавда оғирлигининг 2 фоизини ташкил қилишидан ва организмга кирадиган кислороднинг 18 фоизидан ортиқроғини ишлашидан ҳам кўришимиз мумкин. Ҳайвон тараққиѐтининг қанчалик юқорироқ босқичида турса, унинг танасига нисбатан мияси шунчалик оғирроқ бўлиб бораверади. Миянинг танага бўлган нисбати: Кит миясининг танасига нисбати 20000 1 , фил миясининг танасига нисбати 400 1 , маймун миясининг танасига нисбати 100 1 , Одам миясининг танасига нисбати 46 1 . Айниқса, бош мия катта ярим шарлари киши организми ҳаѐтида муҳим аҳамиятга эга. Одамда ўртача 14-15 миллиард нейрондан иборат. Энг муҳим ролни мия пўстининг пешона қисми ўйнайди. ҳайвон тараққиѐтининг юқорироқ босқичига қанчалик кўтарилса, мия ярим шарлари пўстининг пешона қисми шунчалик каттароқ бўлади. Инсон бош мияси, ҳайвон миясидан анча оғирдир. Одам мияси - 1400 г. От мияси - 650 г. Горилла мияси - 400 г. Ҳўкиз мияси - 500 г. Кит мияси - 2800 г. Фил мияси - 4000 г. Индивиднинг психик ҳаѐтида миянинг оғирлиги алоҳида аҳамият касб этади. Аммо миянинг тузилиши жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун кишининг ақли ҳақида миянинг оғирлигига қараб ҳукм чиқариш тўғри эмас. Баъзи кишилар миясининг вазни ўртача вазнига қараганда анча оғир бўлгани шунингдек, баъзи кишиларнинг мия вазни ўртача даражадан камроқ ҳам бўлгани маълум. 13 Масалан: И.С.Тургеневнинг мияси 2012 г, В.М.Бехтеревнинг мияси 1720 г, И.П.Павловнинг мияси 1653 г, Д.И.Менделеевнинг мияси 1751 г, Анатол Франсиснинг мияси 1017 г бўлган. Одамнинг бош мияси киши психикасининг ўзига хос такрорланмас, мураккаб органи ҳисобланиб, у катта ярим шарлар, мияча, оралиқ мия, ўрта мия ва узунчоқ миядан иборат. Бош мия орқа мия билан марказий нерв тузилмасини ташкил қилиб, одам организмидаги барча органларнинг ўзаро фаолияти ва бир-бири билан боғланишини ҳамда унинг ташқи муҳит билан бўладиган алоқасини таъминлайди. Психик фаолиятларнинг кўпгина қисми бир неча қатор бўлиб, жойлашган ниҳоятда кўп нерв ҳужайраларидан (15 миллиарддан кўп) ташкил топган, кулранг модда қатламидан иборат бўлган бош мия катта ярим шарлари қобиқининг фаолияти билан боғлиқдир. Нерв тизими нерв тўқимасидан ташкил топган бўлиб, у ўз навбатида нерв ҳужайраларидан иборат. Ҳар бир нерв ҳужайраси, яъни нейрон ядроси бўлган жуда кўп тармоқланган калта ўсимталар - дендритлар ва битта узун ўсимта - аксондан иборат ҳужайрадан ташкил топган. Турли нерв ҳужайраларининг туташган жойи синапс дейилади ва у бир нейрондан бошқасига импулсларни ўтказиш (тўхтатиш ѐки ушлаб қолиш)ни таъминлайди. Нерв ҳужайралари тўплами миянинг кулранг моддасини, нерв толаларининг тўплами эса миянинг оқ моддасини ташкил этади. Нерв тўқимаси ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар қўзғалувчанлик ва ўтказувчанлик асосий хусусиятлар ҳисобланади. Марказий нерв тизими бош ва орқа миядан иборат. Орқа мия умуртқа поғонасининг каналида жойлашган бўлиб, нерв тўқимасидан иборат. Орқа мия иккита ярим, яъни ўнг ва чап қисмлардан иборат бўлиб, уларни узунасига кетган олдинги ва орқа кесиклар ажратиб туради. Орқа мияда нерв толаларининг тутамлари жойлашган бўлиб, склет мускуллари, нерв ва шиллиқ қаватидаги периферик нерв учларидан қўзғалиш нерв импулслари кўринишида, улар орқали мияга у ердан эса периферияга етказилади. Орқа мияда онгсиз рефлектор ҳаракатларнинг гавда ва қўл-оѐқлар мускулларнинг, шунингдек бир қатор физиологик жараѐнларнинг томирларни ҳаракатлантирувчи, тери ажратувчи ва бошқа марказлар жойлашган. Бош мия қутида жойлашган бўлиб, орқа миянинг устида жойлашганга ўхшайди. Бош мияда узунчоқ мия, орқа мия, ўрта мия, оралиқ мия ва олдинги мия фарқланади. Орқа мия, Варолий кўприги ва миячадан иборат бўлиб, узунчоқ мия билан биргаликда мия сопини ташкил қилади. Мия сопи орқа мияни давомидек туташган. Узунчоқ мия орқали орқа миядан бош миянинг юқори бўлимларига импулслар ўтади ва орқага қайтади. Узунчоқ миянинг ядролари мураккаб рефлекс актларида иштирок этади; сўриш, чайнаш, сўлак ажратиш ва ҳоказо. 14 Мияча тана ҳаракатларини мувофиқлаштиришда иштирок этади. Ўрта мия-тўрт тепалик қизил ядро мускул тонусининг меъѐрий тақсимланишини, товуш ва ѐруғлик қўзғатувчиларини ҳамда оғирлик кучига нисбатан тананинг тўғри жойлашишини идора этади. Оралиқ мияда сезувчанликнинг оралиқ марказлари мужассамлашган. Олдинги мия ва уни қоплаб турган пўстлоқ бош миянинг олий қисмларини ташкил этади. Олдинги мия бош миянинг енг катта қисмини деярли 80 фоизини ташкил қилади ва пешона соҳасидан энсагача чўзилган ѐриқ билан ажрашган иккита ўнг ва чап ярим шарлардан бир-бири билан қадоқсимон тана ѐрдамида бирикади. Ярим шарларнинг барча юзаси (қарийб 2200 см) мия пўстлоғи дейилади. Мия пўстлоғи кулранг моддадан ташкил топган. Унинг қалинлиги турлича бўлиб 4-5 мм.гача боради. Бош мия катта ярим шарлари қобиқининг юзаси одамда катта соҳага ажратилади, пешона (енг катта), тепа, энса ва чаккадан иборат. Бир хилдаги ҳужайралар қатламидан иборат қисмлар (қобиқ шакли ва фаолиятининг вазифалари турлича бўлган олтита қатлам ҳужайраларидан ташкил топган) қаватлардан (майдон) иборат. Одамда ҳаммаси бўлиб 52 та майдон мавжуд. Бош миянинг пўстлоғи остида ѐтган қисмларини қобиқ ости соҳаси дейилади. қобиқ ости соҳаси ва қобиқ ости тутамлари умумий сезувчанликнинг дифференсиялашган марказлари ҳисобланади. Бу соҳа бизнинг эмосияларимиз ва инстинктларимиз билан боғланган. Периферик нерв тизим марказий нерв тизими билан ажралмас яхлитликни ташкил этади. Периферик нерв тизими марказий нерв тизимидан чиқиб, тармоқланиб, шу билан бирга бутун организмни марказий нерв тизими билан боғловчи нервлардан ташкил топади. Бош миядан 12 жуфт, орқа миядан эса 31 жуфт нервлар чиқади. Периферик нервларнинг икки тури: сезувчи ва ҳаракат нервлари фарқланади. Сезувчи нервлар нерв учларидаги тузилмаларда таъсирловчилар туфайли ҳосил бўлган қўзғалишни марказга, яъни орқа мия ва бош мияга йетказиб беради. Ушбу нервлар бошқача қилиб айтганда, қўзғалишни қабул қилувчи марказга интилувчи ѐки афферент нервлар дейилади. Ҳаркатлантирувчи (мотор) нервлар марказдан келаѐтган импулсларни мускулларга ва безларга йетказади. Бу нервларни марказдан қочувчи ѐки эфферент нервлар деб ҳам аталади. Вегетатив нерв тизими - орқа мия бўйлаб ва ундан четда жойлашган нерв тизимлари алоҳида тутамлар ва нерв тугунларининг чигалларидан иборатдир. Вегетатив нерв тизимининг алоҳида тутамлари овқат ҳазм қилиш, қон айланиш, нафас олиш ва бошқа органларида жойлашган бўлиб, ички органларнинг фаолиятини идора қилади. Вегетатив нерв тизимидан (унинг марказлари гипоталамусда орқа миянинг курак ва юқори бел сегментларида жойлашган) ва парасимпатик нерв тизимидан (унинг марказлари ўрта миядаги турли тепаликда Варолий кўпригида, узунчоқ мияда ва орқа миянинг думғаза қисмида жойлашган) иборат.Симпатик ва парасимпатик нерв тизими ички аъзолар фаолиятини идора қилишда ўзига хос "антагонистлар" қарама-қарши бўлиб, бир орган фаолиятини қарама-қарши ҳолатга келтиради. Масалан, симпатик тизим юрак фаолиятини 15 тезлаштирса, парасимпатик тизим эса бу фаолиятни сусайтиради. Организмнинг меъѐрдаги фаолияти симпатик ва парасимпатик вегетатив нерв тизимининг маълум бир "мувозанатида" сақланади. Вегетатив нерв тизими емосионал кечинмаларда катта рол ўйнайди. Одамнинг кўпинча психик жараѐнларини, хусусиятларини ва ҳолатларини идора этишда ретикуляр формасия алоҳида рол ўйнайди. Ретикуляр формасия орқали мияда узунчоқ ва кейинги мияда жойлашган нерв толалари тармоқи билан ўзаро бириккан тўрсимон тузилмадир. У бош миянинг електрик фаолиятига, бош мия қобиғининг функсионал ҳолатига, қобиқости марказларига, миячага ва орқа мияга таъсир қилади. Илмий психологияда мия психиканинг органи сифатидаги ўрганиш тарихи иккита йўналишда борган организм ва муҳит муносабатларини идрок этиш асосларини ўрганиш ва миянинг алоҳида тузилмаларини морфологияси ва функсиясини очишдан иборат. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling