Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Платоннинг "идеялар туғма бўлади" деган ғоялари психологик фикр тараққиѐтига жуда катта ҳисса қўшди. Платон
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Платон
- Арасту (Аристотел
Платоннинг "идеялар туғма бўлади" деган ғоялари психологик фикр
тараққиѐтига жуда катта ҳисса қўшди. Платон таълимотига кўра "идеялар" моҳияти абадий ва ўзгармас, уларнинг табиий оламдан ташқарида олий олам мавжуд бўлиб, уларни одам кўзи билан кўра олмайди. Платон психологияда "дуализм" оқимининг асосчиси ҳисобланади. Дуализм сўзи икки ѐқламалик ѐки икки мустақил фикр деган маънони англатади. Дуализм таълимоти моҳияти моддий ва руҳий олам тана ва психиканинг бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиб, азалдан қарама- қарши нарсалар деб тушунтиради. Платоннинг дуализм шогирди Арасту (Аристотел эрамиздан олдинги 4 аср 384-322 йиллар) томонидан бирмунча муваффақиятли бартараф этилди. Аристотелнинг "Жон ҳақида" асари ўша даврдаѐқ психология махсус фан сифатида майдонга кела бошлаганидан далолат беради. Ана шу туфайли психология жон ҳақидаги фан сифатида майдонга келган ва ҳозирги кунда психология фани ўз мазмунини батамом ўзгартирган. Арасту кишилик тафаккури тарихида биринчи бўлиб руҳ ва жонли тананинг ажралмаслигини исботлаб берди. Унга кўра, жон қисмларга бўлинмайди, лекин у фаолиятимиз давомида озиқланиши, ҳис этиши ва ҳаракатга келиши, ақл-идрок каби турларга оид қобилиятларда намоѐн бўлиши мумкин. Биринчи қобилиятлар ўсимлик учун, иккинчиси ва учинчиси ҳайвонларга, тўртинчиси эса инсонлар учун хосдир. Ўсимликлар, ҳайвонлар руҳи ва ақл идрок одам руҳи таълимоти билан Арасту олий қобилиятлар ва уларнинг негизида пайдо бўлишини билдирадиган ривожланиш тамойилини жорий этди. Арасту организмнинг табиатдан олган қобилиятларни фақат ўзининг хусусий фаоллиги орқали руѐбга чиқаришга асосланган ҳолда характернинг фаолиятда шаклланиши тўғрисидаги назарияни илгари сурди. Психологиянинг фан сифатида юзага келиш босқичлари қуйидаги жадвалда ўз аксини топган. 2 bosqich 3 bosqich Psixologiya hulq-atvor haqidagi fan Psixologiya ong haqidagi fan sifatida 1bosqich Psixologiya jon haqidagi fan 4 bosqich Psixologiya, psixikaning mexanizmlari, qonuniyatlari va faktlarini o’rganuvchi fan sifatida Dunyoga materialistic nuqtai-nazardan qarash shakllangan. Rossiya psixologiyasining asosida aks ettirish nazariyasi asosiy qonuniyat sifatida ko’rsatiladi. XIX asrdan boshlanadi. Psixologiyaning vazifasi ko’rgan narsalarni bevosita kuzatish , aniqrog’i inson hulq-atvorini faoliyatini reaktsiyasini kuzatish deb hisoblangan. Bunda motivlarning o’rni hisobga olinmagan. XVII asrda tabiiy fanlar rivojlanishi bilan boshlanadi. Fikrlash, xoxlash, his qilish, qobiliyatini ong deb atashgan. O’z-o’ini kuzatish asosiy metod hisoblangan. Bu yo’nalish psixologiyada bundan 2500 yil oldin paydo bo’lgan. Inson hayotidagi barcha narsalar tushunchalarni, tushunarsiz hodisalarni jon ruh bilan tushuntirishga harakat qilganlar. 10 Гераклит, Демокрит, Афлотун, Арастуларнинг таълимотлари кейинги асрларда психологик ғояларни ривожланишида таянч нуқта бўлиб ҳисобланади. Мазкур даврларда Шарқда ҳам илк психологик қарашлар юзага келди. Шарқда психологик қарашларнинг пайдо бўлишида буюк Шарқ мутафаккирларининг роли катта бўлган. Улар орасида Ал-Хоразмий, Ал- Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек кабилар ўзларининг инсон психикаси ва ѐш авлодни тарбиялашга доир бой фикрлар ва қарашларини мерос сифатида қолдирганлар. Улар орасида айниқса Абу Али Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling